4
КИРИШ
Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати, шахсан Президентимиз Ислом
Абдуғаниевич Каримов Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки
кунларданоқ, айниқса, сўнги йилларда. маънавият ва маърифат
масалаларига,
таълим
тизимини
такомиллаштириб,
уни
жаҳон
андозаларига мувофиқлаштириш бўйича ибратли ишларни амалга
оширмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси IX сессиясида,
“Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғисида” ги
Қонуннинг
1
қабул қилиниши фикримизнинг яққол далилидир. Бу муҳим
ҳужжатлар истиқболий ҳарактерга эга бўлиб, уларнинг мамлакатимиз
таълим тизимини такомиллаштиришда қандай аҳамиятга эга эканлиги
ҳаммамизга маълум. Ўтган давр ичида таълимни ислоҳ қилиш бўйича
амалга оширилган ишлар, уларнинг бажарилиши бўйича дастлабки
ютуқлар эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Таълим мазмунини ислоҳ қилиб, уни жаҳон таълим стандартларига
мувофиклаштиришда илғор педагогик технологияларни жорий этишга
алоҳида эътибор берилган. Хусусан, “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”
да “Ўқув-тарбиявий жараѐнини илғор педагогик технологиялар билан
таъминлаш” зарурияти ҳам кўрсатиб ўтилган.
2
Республикамиз олий ўқув юртларига ѐшларни тест усулида қабул
қилишни жорий этилиши, Ўзбекистонда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги
мамлакатлари ичида биринчи марта жаҳон педагогикасидаги илғор
тажрибаларни
ўрганишга
йўл
очганлигидан
далолат
беради.
Республикамизда тест усулини Давлат аҳамиятидаги масала даражасига
кўтарилганлиги, педагогик технологияларни ўқув жараѐнига жорий
этишга ҳам кенг имконият яратди.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисидаги” Қонун,
1997 йил 29 августда тасдиқланган.
2
Ўзбекистон Республикасида олий ўқув юртларига абитуриентларни тест усулида ўқишга қабул қилиш,
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 мартдаги қарорига биноан тасдиқланган.
5
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик ва ҳарбий ватанпарварлик
тарбияси, ѐшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги
ҳарбий хизматга тайѐрлаш системасининг таркибий бир қисми бўлиб
ҳисобланади ва республиканинг барча ўқув юртларида мажбурий тарзда
олиб борилади.
3
Ўзбекистон
Республикаси
мустақилликка
эришгандан
сўнг,
ѐшларнинг Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик ва ҳарбий
ватанпарварлик тарбиясининг ташкилий ий асоси яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Мудофаа тўғрисида” ги,
“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўрисида” ги, “Давлатнинг
ѐшлар сиѐсати асослари тўғрисида” ги, “Муқобил хизмат тўрисида” ги
Қонунлари, шунингдек, Ҳарбий Доктрина, Ҳарбий Қасамѐд, Умумҳарбий
Низомлар ва давлат идоралари, вазирликларининг бу соҳадаги меъѐрий
ҳужжатлари қабул қилинди.
Бугунги кундаги вазият, ѐшларнинг чақириққача ҳарбий тайѐргарлиги
ва ҳарбий ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор билан ѐндошишни
талаб этмоқда. Чунки, мамлакатимизнинг равнақи, унинг эртанги кунги
ҳавфсизлиги, айнан бугунги ѐшлар зиммасидадир.
Шунинг учун ҳам бу ѐшлар тоифаси билан ишловчи, уларнинг таълим
ва тарбияси билан шуғулланадиган чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик раҳбарларига алоҳида талаблар қўйилади.
Чақириққа қадар бошланғич тайѐргарлик раҳбарлари, бу тайѐргарлик
бўйича меъѐрий ҳужжатларни, уларнинг мазмунини, ҳисобот олиб
боришни, машғулотларнинг илғор шакл ва услубларини, ЧҚБТ ва ҳарбий
ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларни режа ва буйруқларини
ишлаб чиқишни билиши зарур.
Ҳозирги вақтда ўқув юртларининг ЧҚБТ раҳбарларининг фаолияти
билан танишиб чиқилганда, аксарият ЧҚБТ раҳбарлари, айнан юқорида
келтириб ўтилган ҳужжатлар ва уларни олиб бориш, шунингдек
3
“Умумҳарбий мажбурият ва ҳарбий ҳизмат тўғрисида ” ги Қонуннинг 13 -14 - моддалари.
6
Чақириққача ѐшлар тайѐргарлиги ва ҳарбий ватанпарварлик тарбиясини
режалаштириш масалаларида қийинчилик сезаѐтганликлари кўзга
ташланмоқда.
Ушбу диссертация ўқув юртларининг, чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик раҳбарлари ва шу мутахассислик бўйича таълим олаѐтган
талабалар учун мўлжалланган. Унда чақириққа қадар бошланғич
тайѐргарлик ва ҳарбий ватанпарварлик тарбияси машғулотларининг шакл
ва услублари; уларни олиб бориш ҳужжатлари, тадбирларини ташкиллаш
ва ўтказиш бўйича буйруқ ва режаларни намуналари шунингдек, ЧҚБТ
раҳбарлари фаолияти учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси
қонунлари, уларнинг мазмуни ва ЧҚБТ дастурининг айрим бўлимларидан
муҳим маълумотлар ва тавсифномалар келтирилган.
Қўлланмадаги тавсия ва таклифлар намунавий бўлиб, раҳбарларнинг
тажрибаси, ўқув юртларининг имкониятлари ва шароитларини ҳисобга
олган ҳолда қўлланилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |