Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Педагогик психология вазифалари



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Педагогик психология вазифалари: 
1) 
таълим жараёнларини бошқаришнинг психологик масалаларини 
ўрганиш; 
2) 
билиш жараёнларининг шаклланишини тадқиқ қилиш; 
3) 
ақлий тараққиётнинг ишончли кўрсаткичларини аниқлаш; 
4) 
таълим жараёнида ақлий тараққиётнинг самарали бўлиш 
шароитларини ўрганиш; 
5) 
педагог билан ўқувчилар ўртасидаги, ўқувчилар билан ўқувчилар 
ўртасидаги ўзаро муносабат хусусиятларини ўрганиш;
6) 
ўқувчиларга индивидуал ёндошиш билан боғлиқ бўлган 
масалаларни ўрганиш. 
7) 
педагогик фаолиятни амалга оширишнинг психологик 
қонуниятларини ўрганиш. 
Педагогик психологиянинг қуйидаги бўлимлари мавжуд: 
1.
Таълим психологияси. 
2.
Тарбия психологияси. 
3.
Педагогик фаолият психологияси. 
2-
расм. Педагогик психология бўлимлари. 
Ёш ва педагогик психологиянинг бирлиги ёш ва педагогик психология 
ўрганадиган объектнинг умумийлигидадир. Бу иккала фаннинг ўрганиш 
Педагогик 
психология 
Таълим 
психологияси 
Педагогик фаолият 
психологияси 
Тарбия психологияси 


объекти – болалар, ўсмир ва ўспиринлар бўлиб, ёш психологияси уларни ёш 
тараққиёти бўйича ўрганса, педагогик психология тарбияланувчи ёки таълим 
олувчи сифатида, яъни педагогнинг таълим-тарбия жараёнида бирор 
мақсадга қаратилган таъсири сифатида ўрганади. 
Маълумки, муайян ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини 
билмай туриб, уларга мақсадга мувофиқ равишда таълим ва тарбия бериб 
бўлмайди. Боланинг ҳар бир ёши ўз қийинчиликларига эга бўлади ва ўзига 
нисбатан махсус муносабатда бўлишни талаб қилади.
Таълим ва тарбия жараёнида индивидуал муносабатда бўлишнинг шарти 
ўқувчининг психологик хусусиятларини ҳар томонлама ва чуқур билишдан 
иборат. Бу эса ўқувчининг психик дунёсидан яхши хабардор бўлишни, 
психологик жиҳатдан кузатишни тўғри ташкил қила олишни ва табиий 
эксперимент уюштиришни билишни тақозо қилади. 
Педагогик психология ҳам, ёш психологияси ҳам умумий психологик 
қонуниятларни очиб берадиган психик жараёнларни, психик ҳолатларни ва 
шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган фан – 
умумий психологияга асосланади. 
Лекин ёш психологияси ва педагогик психология педагогик жараённи 
ташкил қилиш учун тайёр рецепт ёки тавсияномалар беришни даъво 
қилмайди. Ёш ва педагогик психологиянинг материаллари ва хулосаларидан 
таълим - тарбия ишларини тўғри ташкил қилишда фойдаланилади. Бу ҳақда 
рус педагоги К.Д. Ушинский ҳам таъкидлаб ўтган эди: 
“Биз педагогларга ундай ёки бундай қилинглар деб айтмаймиз, аммо биз 
уларга ўзингиз бошқармоқчи бўлган психик ҳодисаларнинг қонунларини 
ўрганинг ва бу қонунларга амал қилинг ҳамда уларни тадбиқ қилмоқчи 
бўлганингиз шароитларини ҳисобга олиб иш қилинг, деб айтамиз”.

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish