Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент автомобиль ва йўллар институти


Тадқиқотнинг илмий янгилиги бўлиб қуйидагилар ҳисобланади



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/35
Sana25.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#257439
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
transport logistika xizmatlari bozorini samarali boshqarish tizimini shakllantirish angren logistika markazi yoazh misolida

Тадқиқотнинг илмий янгилиги бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-транспорт хизматлари бозорини самарали бошқариш логистик 
ѐндашувларни таснифлаш. 
-транспорт логистика хизматларини мақсадли сегментларини 
танлашнинг услубларини ишлаб чиқиш. 
-юкларни ташишда янги ахборот-бошқарув тизимларини яратишнинг 
услубиѐтини ишлаб чиқиш. 
-юк ташишларда автомобил транспортини бошқаришнинг транспорт 
логистик тизимини иқтисодий баҳолаш услубиѐтини ишлаб чиқиш. 
 
Диссертациясини таркиби. Магистрлик диссертация иши кириш, 
учта боб, хулоса ва таклифлар, умумий ҳажми 93 варақдан, 19 та чизма,
7 та жадвал ва 60 та номдаги адабиѐтларни ўз ичига олган библиографик 
рўйхатдан иборат.
 
 
 
 
 
 


15 
1-БОБ. 
Транспорт-логистика хизматларини ташкил этишнинг 
назарий асослари 
1.1.Логистиканинг 
алоҳида 
фан 
сифатида 
шаклланиши 
ва 
ривожланиш босқичлари. 
Логистика тушунчаси ўзининг қадимий тарихига эга. Логистика сўзи 
келиб чиқиши бўйича юнончадир. Милоддан аввалги V асрда қадимги 
Афинада махсус амал-“логист” ѐки ижтимоий ўз ўзини бошқариш 
амалдори бўлган. Логистлар ҳар йили қуръа ташлаш йўли билан 
аниқланган. Уларнинг вазифасига ваколати тугаган бошқа амалдорларнинг 
ҳисоботларни текшириш ва бу ҳисоботларни фахрли фуқаролар 
кенгашига тасдиқлашга топшириш кирган. Кенгашнинг қарори якуний 
бўлган. Қадимги Римда баьзибир маъмурий ва диний вазифаларни 
бажарувчи амалдордар “логист”лар деб аталган. Византия императори Лев 
VI (866-912 йиллар) даврида логистика армияни таъминлаш ва унинг 
кўчишини 
бошқариш 
санъати 
сифатида 
таърифланган. 
Немис 
тадқиқотчиси 
Г.Павеллик 
таъкидлашича 
Византия 
империясида 
логистларнинг асосий вазифалари “армияга маош тўлаш, уни керакли 
тартибда қуроллантириш ва тақсимлаш, уни эҳтиѐжлари ҳақида ўз вақтида 
ва тўлиқ даражада ғамхўрлик қилиш яъни шахсий қуролли кукчлар 
ҳаракатланиши ва тақсимланишига раҳбарлик қилишдан” иборат бўлган. 
“Логистика” сўзи барча асосий увропа тилларида мавжуд, аммо улардан 
ҳар хил маъноларда фойдаланилади. “Логистика” атамасидан машҳур 
олимлар, файласуфлар, саркардалар ўз асарларида фойдаланганлар. Буюк 
немис математиги Г.В.Лейбнис (1646-1716 йиллар) бу атамадан 
“хулосаларни ҳисоблаш” ѐки “математик мантиқ” маъносида фойдаланган. 
XIX асрда бу атамадан келиб чиқиши шветсариялик бўлган таниқли 
ҳарбий назариячи ва тарихчи Антуан Анри Жомнин (1779-1869 йиллар) ўз 
асарларида фойдаланган. 1813 йилдан бошлаб у Россияда Александр I нинг 
штабида ишлаган, 1826 йилда Инфонтерия генерали унвонини олган. 
Николай I нинг ҳарбий маслаҳатчиси бўлган ва 1828 йилда яратиган Санк-


16 
Петербургдаги ҳарбий академиянинг асосчиларидан бири бўлган. Шахзода 
Аленксандр II нинг шахсий ўқитувчиси бўлган, ҳақиқатдан ҳам унинг учун 
муаллифнинг логистика бўйича енг муҳим асари ѐзилган ва кейинчалик у 
кўпгина тилларга таржима қилинган. У логистиканинг режалаштириш, 
бошқариш, таъминлаш, қўшинларни жойлаштириш, жойини белгилаш, 
армияга транспорт хизматини кўрсатиш билан боғлиқ масалаларнинг кенг 
доирасини олувчи қўшинларни бошқаришнинг амалий санъати сифатида 
белгиланган. [25]. 
1184 йилда Америка ҳарбий-денгиз флоти институти кемачилик 
заруратлари учун “логистика” тушунчаси киритилди.
1904 йилда Женевада Ителсон, Лаланд ва Кутюрларнинг таклифи 
бўйича фалса конгресида логистика математиқ мантиқ сифатида 
белгиланган. 
Логистика тамойиллари Иккинчи Жаҳон уруши даврида Америка 
армиясида моддий-техника таъминоти ҳамда қурол-яроғ, ѐнилғи мойлаш 
материаллари ва озиқ-овқат, транспортни етказиб берувчилар ва 
қўшинлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш соҳасида кенг 
ривожланган. Тактика, стратегия ва разведка билан бир қаторда 
“Логистика” атамаси билан фуқаролик корхоналарининг таъминот-сотиш 
фаолияти белгиланган. 
Шунинг учун кўпгина ғарб мамлакатларида логистика аста-секин 
ҳарбий соҳадан хўжалик юритиш амалиѐтига ўта бошлаган ва логистика 
ишлаб чиқаришни хом ашъѐ ва материаллар билан таъминлаш, маҳсулотни 
ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш борасидаги илғор хўжалик 
амалиѐтини таъминловчи фан соҳасига айланган. Кейинчалик моддий 
оқимларни режалаштириш ва бошқариш масалалари ҳарбий логистикада 
қўлланилган усуллар билан ҳал қилиниши мақсадга мувофиқлиги тан 
олинган. Аста-сикин “логистика” ва “логистик бошқарув” таълимоти турли 
мазмундаги назарий ва амалий билимлар билан тўлдирилган ҳолда ишлаб 
чиқариш, уни материал ва хом-ашъѐ билан таъминлаш, маҳсулотларни 


17 
сотиш (тақсимлаш) жараѐнларида моддий оқимларни самарали бошқариш 
ва бунга эришиш учун эса тегишли молиявий ва ахборот оқимларини ҳам 
таъминлаш соҳаларини қамраб олган. 
Даставвал у муомала, кейин эса ишлаб чиқариш соҳасида товар-
моддий ресурслар ҳаракатланишини бошқаришни амалга ошириш 
ҳақидаги назариянинг янги тури сифатида шаклланди. Шундай қилиб 
бозор иқтисодиѐтига эга мамлакатларда 1930 йилдаги иқтисодий инқироз 
арафасида ва даврида вужудга келган материаллар ва хомашѐ билан 
таъминлаш, маҳсулотни илаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш 
вазифаларини боғлай оладиган таъминлаш-ишлаб чиқариш-тақсимлаш 
тизимини интеграциялаш ғойфлорини илмий тадқиқотлар ҳамда хўжалик 
амалиѐти шаклидаги мустаққил йўналишга ўзгартирилган.
1950 йилларда моддий оқимларни тартибга солиш масаласи ҳарбий 
логистикада қўлланиладиган усуллар ѐрдамида муваффақиятли ҳал 
қилиниши мумкинлиги тан олинган. У 1960-70 йилларда Японияда кўпроқ 
ривожланган, у ерда бошқариш ва хўжалик юритишнинг мураккаб 
тизимларини ишлаб чиқариш ва амалга оширишда асосий ўринни 
эгаллаган. 
1970 йилларнинг бошларида бу атамани корхона моддий 
ресурсларини бошқариш фани сифатида белгилашга ҳаракат қилинган. 
1980 йилларга келиб, хўжалик бошқарувини мувофиқлаштириш жисмоний 
тақсимлаш, яьни тижорат логистикаси усулларини ўрганиш ва қўллашни 
талаб қилган. 
Аста секин логистика ва логистик бошқарув тушунчаси турли туман 
мазмунлар билан тўлдирилгин ишлаб чиқариш ва товар муомаласининг 
ҳар хил соҳаларига кириб борди. Бунга техника ва технологиянинг кенг 
қўлланилиши ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаси элементлари ва 
хўжалик 
юритиш 
интенсив 
усулларининг 
ўзвро 
ҳамкорликда 
ривожланиши таъсир қилган. 


18 
ХХ аср охирида логистика фанига харид қилиш (таъминлаш), ишлаб 
чиқариш, сотиш(тақсимлаш), транспорт, ахборот логистикасини олувчи 
фанга айланган. Инсон фаолиятининг санаб ўтилган соҳаларига етарлича 
ўрганилган ва тегишли адабиѐтларда баѐн қилинган. Логистик 
ѐндашишниг янгилиги эса санаб ўтилганлар ва фаолиятнинг бошқа 
соҳаларини исталган натижага оқимларни мувофиқ тўғри бошқариш йўли 
билан вақт ва ресурсларнинг энг кам харажатлари ѐрдамида эришиш 
мақсадида интеграциялашдан иборатдир. Шундай қилиб, логистика 
аввало, истеъмолчиларга, уларнинг сўровларини кўпроқ қаноатлантиришга 
қаратилган ҳолда ишлайди. 
Логистикани эволюцион ривожланишида қуйидаги тўртта босқични 
ажратиш мумкин: (1-расм). 
- таҳлилий ѐндошув даври;(Фрагментлаштириш даври) 
- “оѐққа туриш” даври; 
- ривожланиш даври; 
- интеграллашган комплекс ѐндошув даври. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish