“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


Лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширилиши



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

 
Лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширилиши 
 
 
 
 
УСКУНА ЕТКАЗИБ 
БЕРУВЧИЛАР 
 
 
 
 
 
 
Асбоб-
ускуналар (3) 
 
 
Тўловлар (4) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Даромадлар (8) 
 
 
 
Тўловлар (6)
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЛОЙИҲАЛАШ 
ТИРУВЧИЛАР 
 
ИНВЕСТИЦИОН 
ЛОЙИҲА 
 
 
ИСТЕЪМОЛ 
ЧИЛАР 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўз маблағлари (1) 
 
 
Маҳсулот (5) 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Кредитнинг 
қайтарилиши (7) 
 
 
Кредит (2) 
 
 
 
 
 
 
 
ТИЖОРАТ 
БАНКЛАРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Шундай қилиб, лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиёти бой тажрибаларга 
эга бўлиб, унинг айрим хусусиятларини Ўзбекистон Республикасида ҳам кузатиш мумкин. 
Жумладан, бир неча банклари йирик саноат объектларининг ҳамкорликда 
молиялаштирилиши ва бунда етакчи банк сифатида Ташқи иқтисодий фаолият миллий 
банкнинг фаолият кўрсатиши ва бошқ. Хуллас, лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий 
тури бу - синдикатлашган кредитлаштириш бўлиб, унда турли инвестор ва кредиторлар ўз 
риски ва маблағлари билан иштирок этади. Синдикатли кредитлашнинг жаҳон амалиётида 
турлича усуллари ва манбалари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва 
инвестицион сиёсати, бозор механизмининг амал қилиш даражасига қараб бу усуллардан 
фойдаланиши мумкин. Синдикатли кредитлашнинг объекти бўлиб аниқ мақсадни 
кўзлаган, иқтисодий ва молиявий жиҳатдан самарали бўлиши режалаштирилган 
лойиҳалар ҳисобланади. 


7-мавзу: Лойиҳавий молиялаштиришда лизинг кредитидан фойдаланиш 
 
1. Лизингнинг иқтисодий моҳияти ва турлари 
2. Лизинг тўловларини ва лизингнинг молиявий самарадорлигини аниқлаш, 
банкларда лизинг ҳисоби. 
3. Лизинг шартномаси ва лизинг объекти билан боғлиқ рисклар 
Таянч иборалар: лизинг, лизинг берувчи, лизинг олувчи, лизинг шартномаси, лизинг 
тўловлари, молиявий лизинг, оператив лизинг. 
 
1. Лизингнинг иқтисодий моҳияти ва турлари 
Ўзбекистонда лизинг бугунги кунда ривожланиб бораётган соҳалардан биридир. 
Иқтисодиётимизда реал соҳаларни молиялаштиришга бўлган узоқ муддатли ички 
талабнинг юқорилиги ва молиялаштиришнинг бошқа муқобил манбаларига қараганда 
лизингнинг афзалликлари, уни янада ривожлантириш учун асос бўлмоқда.
Лизинг муомилалларини юзага келишининг узоқ тарихий босқичларини ҳарактерлаш 
мумкин. Илк бор "лизинг" атамаси 1877 йилда қўлланилган, ўша даврда "Bell" телефон 
компанияси ўзининг телефон аппаратларини мижозларга сотмасдан, балки ижарага бериш 
тўғрисида қарор қабул қилиш билан унинг дастлабки қадамларини бошлаган эдилар. 
Бунга кўра, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар мижознинг уйи ёки офисига фақат ижара 
тўловлари бўйича ўрнатиладиган бўлди. 
Лизинг жараёнлари бўйича асосий иш фаолияти юритадиган дастлабки акционерлик 
жамияти 1952 йилда Сан-Францискода ташкил этилган "United States Leasing Corporation" 
Америка компаниясидир. Францияда биринчи лизинг компанияси 1957 йил, Англияда-
1960 йил, Германияда-1962 йил, Италияда-1963 йил, Японияда-1969 йилда ташкил 
этилган. Бундай компаниялар ватанимизда 1990 йилларнинг ўрталарига келиб ташкил 
этила бошланди. 
Лизинг айрим мамлакатларда шаклланиб, жаҳон миқиёсида жуда кенг ривож топди. 
Лекин даврлар ўтиши билан бу соҳа бўйича халқаро хамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишда муаммолар пайдо бўла бошлади. Унга кўра лизинг тушунчасини аниқ 
таснифлаш лозимлиги талаб қилинди. Инглизча "Leasing", "Lesson" ва "Lessee" атамалари 
ўзбек тилида тўлиқ ўз ифодасини топмаган. "Leasing" сўзи "ижара" маъносида қўлланиб 
келинмоқда. Бироқ лизинг шартномаси мазмунига кўра, ускуналарни вақтинчалик 
фойдаланишга бериш бўйича томонларнинг келишуви келиб чиқиладиган ва унинг 
келишув муддатини тугаши билан ўз мулкига ўтиши уни айнан ижара тушунчаси билан 
бир хил мазмунда қарашга олиб келмайди. 


Ҳозирги вақтда ҳам "лизинг" ва "ижара" тушунчаларини таърифлашда ҳар хил 
фикрлар мавжуд. Бунинг моҳияти шундаки, мамлакатимиз амалиётида бу икки термин 
турлича тушунчалардир. Тўғри, "ижара", "молиявий ижара (лизинг)", "молиявий лизинг" 
ва бошқа тушунчалар алоҳида меъёрий ҳужжатлар билан амалиётга киритилган. Бошқача 
қилиб айтганда, ижара жараёнларининг маълум бир қисми хорижий "лизинг" сўзи билан 
номланади. Лекин албатта уларнинг фарқланиш белгилари мавжуд. 
Умумий жиҳатлари билан бирга, лизинг ва ижара муносабатларининг Прилуцкий Л.Н. 
томонидан кенг асослаб берилган маълум фарқланишлари ҳам мавжуд: 
1.Ижарадан фарқли ўлароқ лизинг муносабатлари лизинг берувчи ва лизинг
олувчи билан бир қаторда лизинг мулкининг сотувчисини ҳам ўз ичига олади; 
2.Лизингда мулкни ва уни ишлаб чиқарувчисини танлаш ҳуқуқи сотиб олувчига 
берилади. Бунда лизинг берувчи лизинг предмети уни лизингга бериш мақсадида сотиб 
олинаётганлиги ҳақида сотувчини хабардор қилади. Ижарада сотувчи мустақил ўринга
эга эмас ва деярли иштирок этмайди; 
3.Лизингда лизинг олувчига сотиб олувчига хос бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар 
берилади ва юклатилади: мулк бевосита сотувчи томонидан лизинг олувчига берилади, 
лизинг берувчи эса фақатгина мулк қийматини тўлаб беради. Ижара муносабатларига эса 
бу хос эмас; 
4.Ижара ва лизинг шартномаларида таваккалчилик турлича белгиланади. Ижара 
шартномаси бўйича ижарага берувчи мулкни ишлатишга тўсиқ бўлаётган барча 
етишмовчиликлар учун ижарачи олдида жавоб беради. Лизинг шартномасига мувофиқ 
эса лизинг берувчи лизингга берилган мулкдаги етишмовчилик ва камчиликларга 
истеъмолчи олдида жавобгар эмас, чунки лизинг олувчи таъминотчини ўзи мустақил 
танлаган. Лизинг олувчига етказилган зарарга жавобгарлик, таъминотчини ёки мулкни
танлашда лизинг берувчи иштирок этган бўлсагина, унинг зиммасига юклатилади; 
5.Лизинг берувчи шартнома муддати давомида лизинг битими объекти эгаси бўлиб 
ҳисобланади, лизинг олувчи эса мулкка эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ барча 
мажбуриятларни ўз зиммасига олади (фавқулодда йўқотиш таваккалчилиги, техник 
хизмат кўрсатиш). Лизинг битимидаги таваккалчиликнинг бу каби тақсимланиши 
асослидир, чунки лизинг берувчи мулкни лизинг олувчи манфаатларидан ва талабидан 
келиб чиққан ҳолда сотиб олади. Ижарада барча хатар ижарага берувчида бўлади; 
6.Муддати тугагунга қадар лизинг берувчи ёки лизинг олувчи хоҳишига кўра, лизинг 
шартномаси бекор қилинганда, мулкдан фойдаланувчи шартнома шартларини бузган 
ҳолларда, шартномада белгиланган умумий сумма тўлангунга қадар лизинг тўловини 
амалга оширилиши зарур. Ижарада мажбуриятларни бекор қилиниши билан ижара 
тўловини тўлаш мажбурияти бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикасининг 14 апрель 1999 йил қабул қилинган “Лизинг 
тўғрисида”ги Қонунида лизинг тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: “Лизинг ижара 
муносабатларининг алоҳида тўри бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи 
тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учунчи тарафдан (сотувчидан) ҳақ 


эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда 
бериб қўйиш мақсадида мол – мулкни (лизинг объектини) олади”
1

Шу билан бирга, проф. Д.Ғ.Ғозибеков лизинг тушунчасига аниқ ва тўлиқ қилиб
қуйидагича таъриф беради: “Лизинг алоҳида турдаги мулкий ва хуқуқий муносабатлар 
мажмуасини вужудга келтирадиган алоҳида кредит ва ижара муносабатлари воситасида 
капиталнинг пул ва буюм шаклида тақсимланиши соҳасидаги иқтисодий муносабатлар 
йиғиндисидан иборат”. 
Проф. Д.Ғ. Ғозибеков қуйидаги фикри билан лизинг тушунчасини янада кенгроқ очиб 
беради. “Лизинг миллий иқтисодиёт ва миллатлараро иқтисодиётлар доирасидаги ижара 
воситасида молиявий ресурсларни макон ва замонда тақсимлаш ҳамда қайта 
тақсимлашдаги мулкий муносабатлар мажмуасидир”.
2
Лизинг фаолиятига 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонунида қуйидагича таъриф берилган: “Лизинг 
шартномаси бўйича лизинг берувчининг ўз маблағи ва (ёки) қарз маблағларини 
инвестициялашга қаратилган тадбиркорлик фаолияти тури лизинг фаолиятидир”. (8 - 
модда).
"Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар 
қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, 
ускуналар, транспорт воситалари ҳамда кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши 
мумкин. 
Ер участкалари ва бошқа табиат объектлари, шунингдек эркин муомалада бўлиши 
қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг алоҳида тартиби 
белгиланган мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас." («Лизинг тўғрисида»ги 
Қонуннинг 3-моддаси) 
Банк кредити каби лизинг кредитини ҳам ўз вақтида қайтариб бериш ва ундан 
фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш керак. 
Банк кредитини беришда ҳам, лизинг кредитини беришда ҳам у ёки бу лойиҳани 
инвестициялаш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида пухта ишланган қарор қабул 
қилинади. Банк кредитини олишда ҳам, лизинг кредитини олишда ҳам қарз олувчи ўз 
зиммасига қарзнинг асосий суммасини ва фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини 
олади. 
Лизингнинг банк кредитидан фарқи: 

мулкчилик ҳуқуқининг эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилиши банк 
кредитининг лизинг кредитидан энг асосий фарқидир; 

узоқ муддатли банк кредити берилганида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар 
тўлаш солиқ тўланганидан кейин фойда ҳисобидан амалга оширилса, лизинг берилганида 
бу тўловлар бошқа тўлов билан бирга маҳсулот таннархига киритилади, бу эса фойда 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, 1999 йил 14 апрель, 2 – модда 
2
Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. – Т.: “Молия” нашриёти, 2003 йил. 190 – 
191 бет. 


солиғи бўйича тегишли солиққа тортиш базасини камайтиради; 

агар банк кредити молиялаштиришнинг қўшимча манбаи тарзида намаён бўлса, 
лизинг кредити қоида тариқасида битимни 100% молиялаштиришни таъминлайди; 

кредит таъминоти бўлиб, банк кредитида мол-мулкни гаровга қўйиш, банк 
кафолати, ипотека, кафиллик, суғурта ва бошқалар бўлса, лизинг кредитида асосан лизинг 
объектининг ўзи бўлади. 
"Лизинг тўғрисида"ги Қонун лизингни шакли, типи ва тури бўйича синфлашни 
ҳарактерлайди. 
Лизингнинг асосий шакллари ички ва халқаро лизингдир. Ички лизингни амалга 
оширишда лизинг олувчи, лизинг берувчи ва сотувчи вакил ҳисобланса, халқаро лизингда 
эса лизинг берувчи ва лизинг олувчи вакил бўлиб ҳисобланади. 
Жаҳон амалиётида, лизингнинг асосий типлари ижара муддати бўйича: узоқ муддатли 
– лизинг (уч йил ёки кўпроқ муддатда амалга оширилувчи); ўрта муддатли – хайринг (бир 
йилдан уч йилгача); қисқа муддатли - рейтинг (бир йилдан кам бўлган муддатли). 
Лизингнинг асосий турларига молиявий ва оператив лизингни киритишимиз мумкин. 
Молиявий лизинг - лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан белгиланган мулкни 
сотувчидан сотиб олиш ва лизинг олувчига белгиланган тўлов ва лизинг предмети тўлиқ 
амортизация муддатига тенг бўлган муддатга маълум бир шартлар асосида вақтинчалик 
фойдаланишга беришдир. чизмага қаанг. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish