“БАҲолаш иши ва инвестициялар” кафедраси


-мавзу: Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлаш



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#254378
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
loyihaviy moliyalashtrsh umk

6-мавзу: Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлаш 
 
Режа 
1. Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашнинг мазмун-моҳияти.
2. Синдикатли кредитлашни амалга ошириш учун банк синдикатини ташкил 
этиш тартиби. Синдикат ташкилотчиси (етакчи банк) ҳамда иштирокчи 
банкларнинг вазифалари ва мажбуриятлари.
3. Синдикатли кредитлашда фоиз тўловлари. Синдикатли кредитлашни 
расмийлаштириш. Синдикатли кредитлаш шартномасининг ўзига хос хусусиятлари. 
Кредит таъминоти турлари ва улар орасидан энг мақбулини танлаш.
4. Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни амалга ошириш.
 
Таянч иборалар: гаров таъминоти, кафолат таъминоти, синдициялаштирилган 
кредит, йирик инвестиция лойиҳаси, банк синдикати. 
1. Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашнинг мазмун-моҳияти.
Бозор муносабатлари ривожланиши билан кредит муносабатлари соҳасида банклар 
фаолиятини бирлаштириш зарурати туғилмоқда. Бирлашмаларни ташкил этиш 
мақсадлари хилма-хил, лекин улар банк операциялари бўйича хатарларни қисқартирган 
ҳолда катта кўламдаги тадбирларни молиялаш билан ёки битта банк ёлғиз ўзи ҳал қила 
олмайдиган вазифаларни бажариш билан боғлиқ. Узоқ муддатга кредит бериш билан 
боғлиқ хатарлар мана шундай бирлашма иштирокчилари ўртасида тақсимланади, бу эса 
аъзо банкларга ўзларининг ликвид заҳираларини анча пастроқ даражада сақлаб туриш 
имконини беради. 
Бундай 
бирлашмаларда 
кредит, 
кафолатлаш 
ёки 
бошқа 
кредит-молия 
операцияларини биргаликда амалга ошириш учун ташкил этиладиган банк синдикатлари 
ёки бошқа банк бирлашмалари алоҳида ўрин тутади. Давлатнинг синдикатлаштирилган 
кредитларга эҳтиёжи энг аввало бюджет дастурларини молиялаш зарурлиги билан, халқ 
хўжалигининг турли тармоқларидаги давлат корхоналарини модернизациялаш ва техника 
билан қайта қуроллантиришга маблағларни инвестициялаш билан боғлиқдир. 
Фирма ва банклар синдикатлаштирилган кредит ҳисобига, қоида тариқасида, ташқи 
иқтисодий фаолият билан, шунингдек, инвестициялаш соҳаси билан, энергетика, 
экология, хом - ашё ресурсларини қазиб чиқариш, фан - техника ишланмаларини 
амалиётга жорий этиш ва шу кабилар билан боғлиқ эҳтиёжларни молиялаштирадилар. 
Банк секторини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришнинг 2005 - 2007 йилларга 
мўлжалланган дастурида тижорат банкларининг инвестицияланадиган лойиҳаларни 


молиялаш, шу жумладан, хорижий банк сармоясини жалб этган ҳолда молиялаш учун 
синдикатлаштирилган кредитлар бериш тизимини ривожлантирилиши кўзда тутилган. 
Ушбу дастурга мувофиқ, 2005 йил мобайнида меъёрий базага ўзгаришлар киритилиши 
ҳамда синдикатлаштирилган кредитлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам берадиган 
тегишли чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши керак. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари 
томонидан йирик инвестициялаш лойиҳаларини синдикатлаштирилган тартибда 
кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги 2005 йил 16 июлда қабул қилинган 
Низомга мувофиқ, синдикатлаштирилган кредит деганда йирик инвестиция лойиҳаларини 
бир неча банклар томонидан биргаликда кредитлаш тушунилади. 
Республикамиз Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “Тижорат банклари 
томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга 
ошириш тартиби тўғрисидаги” низомда олинган кредитни қайтара олмаслик хатарини 
олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган 
таъминотга эга бўлиши кераклиги таъкидланиб, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, банк 
ёки суғурта ташкилоти кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги кабиларни таъминот 
сифатида қабул қилиниши белгиланган. Лекин, синдикатлаштирилган кредитда юқорида 
таъкидлаганимиздек, кредит суммасининг катта миқдорда бўлиши қайд этилган таъминот 
турларини ҳар доим ҳам йиғиш имкониятини бермайди. Шунинг учун, кўп ҳолларда, 
лойиҳа объекти гаров ҳисобида қабул қилинади.
Ҳозирги кунда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги, усули 
синдицирлаштирилган кредитлаш (синдикатга уюшган бир неча кредиторларнинг 
кредитлари мажмуи) пайдо бўлди. Иқтисодий адабиётларда бу сўзнинг аниқ атамаси 
йўқлиги 
сабабли, 
кўпчилик 
ҳолларда 
молиялаштиришнинг 
бу 
турини 
синдикатлаштирилган кредит, деб ҳам аталади.
Синдикатлашмоқ, 
синдикат 
тузиб 
бирлашмоқ 
маъносини 
билдириб, 
инвестицияларни молиялаштириш тизимида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда 
молиялаштиришни ташкил этиш усулларидан бирини англатади. Инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштиришда синдикатлаштирилган кредитнинг асосий хусусияти 
шундай иборатки, бунда бир неча кредиторларнинг мавжудлиги, молиялаштириш учун 
берилган кредит суммаси ва у билан боғлиқ рискларнинг иштироки кредиторлар (банклар) 
ўртасида тақсимланишидадир. 
Инвестиция лойиҳаларни молиялаштиришда синдикатлаштирилиши мумкин бўлган 
кредитларга лойиҳавий молиялаштириш ҳам киради. Лойиҳавий молиялаштиришда 
кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган 
фойда ҳисобланади. 
Ҳозирги вақтда йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, фақатгина 
мақсадли молиялаштирилгандагина самарали амалга оширилиши мумкин. Мақсадли 
молиялаштириш кредит ресурсларидан фойдаланишдаги ўша жавобгарликни бартараф 
этади. 


Мақсадли молиялашнинг афзаллиги шундаки, бунда кредитор нафақат қарз 
ресурсларини таклиф қилади, балки уларни қулай шартларда товарлар билан 
таъминлайди. 
Молиявий глобализация даврида инвестиция лойиҳаларини халқаро кредитлаш 
жараёнида лойиҳавий молиялаштириш тобора самарали молиялаштириш шакли бўлиб 
келмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш деганда одатда банк томонидан инвестиция 
лойиҳасини молиялаштиришдаги махсус кредитлаш тури тушунилиб, бунда регрессиз ёки 
қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини 
мақсадли молиялаш (кредитлаш) тушунилиб, бунда қарз олувчининг тўлов 
мажбуриятларининг таъминоти бўлиб, мазкур лойиҳа фаолиятидан олган даромадлари 
ҳамда бу лойиҳага таалуқли активлар ҳисобланади. 
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда лойиҳавий молиялаштиришнинг 
турли схемалари асосида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Булардан бири 
«Евро тунел» инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдир. Бу инвестиция лойиҳасига 
асосан Буюк Британияни Европа континенти билан боғлаб, соф хусусий секторларнинг 
(хукумат ва халқаро ташкилотлар аралашувисиз) инвестицияларига барпо этилган ва 
лойиҳа қиймати 7 млрд фунт стерлингни ташкил этган. Ушбу лойиҳани амалга оширишда 
198 та банк ўз маблағлари билан иштирок этган. 
Инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришда кўпчилик лойиҳани 
молиялаштиришнинг синдикат кредитлари шаклига зарурат сезмоқда. Бунда кредит 
битими шартларини ташаббускор банк ўрнатади ва у бошқа банкларни бу лойиҳани 
молиялаштиришда иштирок этишни таклиф этади. 
Синдикатлашган кредит бўйича фоиз суммаси қоидага кўра сузиб юрувчи ставкада 
ҳисобланади ва база қилиб эса ЛИБОР (Лондон Интер Банк Офферед Рате – Лондондаги 
банклараро кредитлар бўйича фоиз ставка) ставкасини олишади ва унга банк маржаси 
қўшилади. 
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (реализация қилиш) нуқтаи назаридан 
молиялаштириш муддатини ва объектни қуриш (яратиш) вақтини келишиб олиш 
муҳимдир. Объектни ишлаб чиқариш қувватларига етказиш ва ишлаш муддатининг 
амалга оширилиши инвестиция лойиҳасини молиялаштириш вақтини (муддати) 
шакллантиради. 
Хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, Европа банклари томонидан қўлланиладиган 
кредитлаштиришнинг максимал муддати 10-15 йилни ташкил қилади. АҚШда эса бу 
муддат камроқ 7-12 йил. Агар лойиҳани молиялаштириш муддати етарлича бўлмаса, у 
ҳолда молиялаш таркибини кредитлашнинг реал имкониятларига ўзгартирилади. 
Шунингдек, алоҳида банклар ҳам кафил бўлиб чиқишлари мумкин. Бундай ҳолат 
халқаро кредит ташкилотлари ёки экспорт-импорт кредитларини суғурталовчи миллий 
агентликлар томонидан лойиҳа молиялаштирилганда кўпроқ юз беради. Бунда синдикат-
иштирокчи банклар кредитор фойдасига аккредетив очишлари ёки кафолат беришлари 
мумкин. Бундай молияштиришдан фойда нима? Унда қарз олувчи молиялашни камроқ 
рисклар билан олади, яъни кредитлар риски тижорат банкига ўтади. 


90-йиллар И-ярми жаҳон хўжалиги учун юқори иқтисодий ўсиш даражаси билан 
характерланиб, лойиҳани молиялаштириш шаклларига катта талаб уйғотди. 1997-1998 
йиллардаги молиявий инқирозларгача лойиҳани молиялаштиришнинг жаҳон бозорида 
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари етакчилик қилиб келди. 1996 йилда Гонконгда 
36та, қиймати 19,3 млрд.долларлик, Индонезияда 72та, қиймати 14,1 млрд.долларлик, 
Тайландда 31 та, қиймати 9,4 млрд. долларлик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. 
Умумий 1996 йилда Осиё мамлакатларида 400 та, қиймати эса 86,2 млрд. долларлик 
инвестицион лойиҳалар молиялаштирилди. 
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш асосан тижорат банклари, 
бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига амалга 
оширилиб, янги замонавий асбоб-ускуна келтиришга, қурилиш ва таъмирлаш-монтаж 
ишларига, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва экспортга 
мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектлар 
қуришга йўналтирилган. Шу билан бирга йирик инвестиция лойиҳаларини 
молиялаштириш учун чет эл инвестициялари ва хорижий молия институтларининг кредит 
линиялари ҳисобига тўғридан-тўғри молиялаштиришни ташкил этиш лозимдир.
Инвестицион лойиҳаларнинг турлича классификациялари мавжуд бўлиб, 
белгиларига қараб инвестицион лойиҳаларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиш 
мумкин. 
1. Амалга ошириш муддати бўйича: 

қисқа муддатли - 3 йилгача 

ўрта муддатли - 3-5 йил 

узоқ муддатли - 5 йилдан ортиқ. 
2. Кўлами бўйича (кўп ҳолларда лойиҳа масштаби инвестиция ҳажми билан 
аниқланади): 

кичик лойиҳалар; 

ўртача лойиҳалар;

йирик лойиҳалар; 

мегалойиҳалар. 
3. Асосий йўналиши бўйича: 

тижорат лойиҳалар; 

ижтимоий лойиҳалар; 

экологик лойиҳалар; 

бошқалар. 
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш техник, технологик, 
молиявий, тармоқ ёки ҳудудийлик хусусиятларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ягона 
тамойиллар асосида амалга оширилади. Улар қуйидагидан иборат: 
- лойиҳани унинг бутун ҳаёт цикли давомида кўриб чиқиш; 
- пул оқимларини моделлаштириш, бунда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ 
барча пул тушумлари ва ҳисобот давридаги турли валюталарни ишлатиш эҳтимоллигини 
ҳисобга олган ҳолдаги харажатлар киритилади; 


- ишончлилик ва максимум самара. 
Инвестицион лойиҳа инвестор нуқтаи назаридан самарали деб баҳоланиши учун, 
биринчидан, уни амалга ошириш ижобий бўлиши, иккинчидан, альтернатив лойиҳаларни 
солиштириш чоғида юқорироқ самарага эга бўлган лойиҳани маъқул қўриш лозим. 
- вақт омили ҳисоби; 
- лойиҳани амалга оширишдаги кутилаётган харажатлар ва тушумлар ҳисоби; 
- баҳолашнинг кўп босқичлиги; 
- инфляция таъсири ва лойиҳани амалга оширишдаги бир нечта валюталарни қўллаш 
эҳтимолини ҳисобга олиш; 
- ноаниқлик ва рисклар таъсирининг ҳисоби; 
- лойиҳанинг турли иштирокчилари борлигини инобатга олиш. 
Инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама (хусусан молиявий, технологик, 
ташкилий, муддати ва бошқалар) характерлаш мумкин. Буларнинг ҳар бири инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштиришда муҳимдир, лекин кўп ҳолларда инвестиция фаолиятида 
молиявий ва иқтисодий мезонлар ҳал қилувчи рол ўйнайди. 
мамлакатда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш жараёнини самарали олиб 
бориш, келгусида юқори даромад келтириб, иқтисодиётдаги ишсизлик масаласини ҳал 
этишда ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланади. 
Шундай қилиб, синдициялаштирилган кредит деганда бир неча банклар томонидан 
йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш. Йирик инвестиция лойиҳаси - 
умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан 
ошадиган инвестиция лойиҳасидир. Банк синдикати - синдициялаштирилган кредит 
бериш борасида икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасида ўзаро келишув бўлиб, бунда 
етакчи банк - синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан чиққан ва зиммасига 
иштирокчи-банклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш масъулияти юклатилган қарз 
олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига хизмат кўрсатувчи 
банк ҳисобланади. 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish