“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
асосларидан бири ҳисобланади. Хўжалик объектларининг структура моделлари янги
банк технологияларга йўналтириш асосида маҳкам ўрнашади. Ушбу молиявий
қўйилмалар оқимини бошқаришда
имитацион моделдан фойдаланиш яхши натижа
беради.
Замонавий банк тизими тажрибасида имитацион моделларни кўриб чиқамиз.
Имитация (лот.imitation–тақлид) қиёслаштириш маъносини англатиб, воқеа, ҳодиса,
жараён ва объектларни ўзига хос тарзда монанд қилиб акс эттиришни англатади.
Имитация кўп тан олинган маънода модель (лот.modulus – ўлчов, намуна) – синоними
сифатида ҳам ишлатилиб, моддий ва номоддий образни (расм, шарҳ, чизма, эталон)ни
моддий жиҳатдан изоҳлаш, унга монанд жараённи ифодалашни назарда тутади[5]. Бу
орқали корхонанинг бутун ишини кўришни таъминлаш оператив ва стратегик
режаларни ишлаб чиқиш ҳамда муҳим аҳамиятга эга инвестицион операцияларга
тайёрланиш мумкин.
Тижорат банкларининг иммитацион моделлари таркибига махсус электрон
жадваллар, банкнинг экспорт пакетлари махсус моделлаштириш асосида шаклланади.
Бундай моделларни яратиш банк учун катта харажатларни талаб қилмайди, банк учун
ўртача имкониятлар даражасида амалга ошади. Шу вақтнинг ўзида тизимни
шакллантирувчи банклар, менежментнинг керакли элементларидан бири ҳисобланган
режалаштириш ва банк операцияларини бошқаришни янгича сифатли даражадаги
босқичларидан бири ҳисобланади. Оддий дастур воситалари асосан берилган
инвестицион портфелнинг структура доирасида йўналтирилган. Умумий қабул
қилинган воситаларда биз котировкаларни назорат қилиб туриб кузатамиз, фойда ёки
рискни инобатга олинган ҳолда активларни оптимал портфелини шакллантирамиз.
Аммо кенг тарқалган
“metastock” пакети ҳам турли хил стратегик вариантларни
тезкор таҳлил қилиш, инвестицион оперерациялар режасини қайта ишлаш имконини,
банкнинг турли инвестицион операцияларни шакллантириш имконини бермайди.
Кенгроқ имкониятларни режалаштириш ва инвестицион операцияларни бошқаришда
банкнинг махсус “оқим” дастури воситалари ва методлари қўлланилмокда, уларнинг
муҳимлиги шундаки, инвестицион стратегиялар ўрнига трейдерлар ҳаракатини кетма-
кетлигини кузатишларни режалаштиришни таъминлайди.
Бунда инвестицон схемага янги бўғин ва структура элементларини киритиш
мумкин. Инвестицион операциялар учун нафақат ўз молиявий оқимларни моделга
киритиш, балки инвестицион операциялар қисмлари, турли хил активларни ҳаракати,
қимматликлар ва ҳужжатларни ҳам киритиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Имитацион моделни қўллашнинг бир тури қуйидагича: инвестицион стратегия
гуруҳининг асосий ўлчови ишлаб чиқилади. Олдиндан маълумотлар башорат
килинади ва ўзгаради. Барча муқобил стратегияларга бир вақтнинг ўзида ҳисоблар
олиб борилади. Сўнгги натижа орқали схемани шакллантириш имконияти туғилади,
кўпроқ даражада инвестор мақсадларига жавоб беради.
Оператор томонидан хисоб-китоб ўтказиш жараёнида стратегиялар қайта кўриб
чиқилади, қачонки, корхона актив портфелини ҳар дақиқада қандай бўлишини аниқ
билганда инвестицион операцияларни режалаштириш мумкин бўлади. Банкнинг
кундалик операцияларнинг модели қуйдаги кўринишда бўлади (1-чизмага қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: