1-маъруза энергия ҳАҚида асосий тушунчалар электр энергияси режа



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#246766
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Маъруза




1-МАЪРУЗА 
ЭНЕРГИЯ ҲАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ЭЛЕКТР 
ЭНЕРГИЯСИ 
 
РЕЖА 
1. Энергия ва мухандслик иши. 
2. Энергия ва коинот пайдо бўлишининг замонавий талқини. 
3. Энергия турлари ва унинг ўлчов бирликлари. 
4. Электротехника ва саноат электроэнергетикасининг пайдо 
бўлиши. 
 
 
 1. Энергия ва мухандслик иши
  Муҳандислик-табиий ресурслардан фойдаланиб фан ва техника 
ютуқларини аниқ масалаларни ечишга йўналтирилган инсон ақлий 
фаолиятининг туридир. Муҳандислик илмининг амалий ифодалари дастлаб 
қурилиш соҳасида намоён бўлган бўлса, техниканинг ривожланиши 
натижасида бугунги кунда инсоният фаолиятининг барча йўналишлари ўз 
муҳандислигига эга. Илмий изланишлар ва улар натижаларининг амалда 
тадбиқлари шу даражага етдики, ҳозирги пайтда ҳатто ҳужайралар 
муҳандисли (ген муҳандислиги) пайдо бўлди. 
Машина ва механизмлар ишининг салоҳияти айниқса қурилиш 
ишларида аниқ намоён бўлади. Масалан, етти мўжизанинг биринчиси, Ер 
юзидаги энг сирли ва жумбоқли муҳандислик иншооти ҳисобланган



мисрдаги фиравн Хеопс пирамидаси 20 йил давомида 100 000 дан ортиқ 
ишчиларнинг тинимсиз меҳнати натижасида қурилган. Пирамиданинг 
баландлиги 147 м, асоси квадрат бўлиб, томонлари ҳам 147 м бўлган. Техник 
тараққиёт натижасида эса бугунги кунда бундай иншоотни машиналар 
ёрдамида бир неча соатда қуриб битказиш мумкин.
Дунёдаги энг баланд бино Буржи халифа бундан бир неча ўн йил олдин 
қурилган бўлса, бугунги кун муҳандислик мўжизалари инсон ақлини лол 
қолдирмоқда. Масалан Япон муҳандислари томонидан лойиҳалаштирилаёт 
ган бинонинг баландлиги 4000 м бўлиб, унда энг юқори технологиялар, шу 
жумладан электр энергияси таъминотида муқобил манбалардан фойдаланиш 
кенг ўрин олган. 
Миср пирамидаси ва дунёдаги энг баланд бино буржи-Халифа (Дубай), баландлиги 828 м. 
Бундай иншоотларни қуриш, уларни керакли муҳандислик тизимлари 
ва воситалари билан (масалан сув таъминоти, лифтлар, канализация ва 
ҳоказо) таъминлаш албатта ўзига хос замонавий 
ёндашувни талаб этади. Режалаштирилаётган 
бинода 1 миллион аҳоли яшаши кўзда 
тутилмоқда. Замонавий муҳандисликнинг 
имконият-лари 
ўта 
катта 
машиналарни, 
кемаларни, тез учар самолётларни яратиш, 



миллионлаб километр олисдаги сунъий йўлдошларни бошқариш ва улардан 
маълумотлар олиш, атом ўлчами даражасидаги кичик зарраларни кўриш каби 
кенг имкониятларни очмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда инсон фаолиятини, унинг кундалик турмушини, 
айниқса келажагини муҳандислик соҳаларининг меваларисиз тасаввур этиб 
бўлмайди. Шунинг учун ҳам муҳандислик соҳалари ва унинг тараққиёти 
замонавий дунёни асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланиб улгурди. 
Бугунги кунда улкан муҳандислик тизимларига ва илмий-техник потенциалга 
эга бўлган йирик компаниялар кўп жиҳатдан жаҳон тараққиёти ва унинг 
устувор ривожланиш йўналишларини белгилаб бермоқда. 
Дунёдаги энг катта трактор Дунёдаги энг катта кема 
Энергетика соҳасида фаолият юритувчи ана шундай йирик 
компанияларга Хитойнинг State Grid (молиявий жиҳатда жаҳонда 7-ўринда 
туради) электроэнергетика компаниясини, Sinopec (ёки China Petroleum) 
нефт компаниясини (молиявий жиҳатдан дунёда 3-ўринда), Франциянинг 
Total нефт-газ компаниясини (молиявий жаҳатдан дунёда 9-ўринда) мисол 
келтириш мумкин. 
Муҳандислик ишлари албатта тегишли техникавий воситалар асосида 
амалга оширилади ва бу жараёнда хавфсизлик, экология каби муаммолар 
юзага келади. Шунинг учун ҳам муҳандислик соҳалари тегишли тарзда 
меъёрлаштирилиб ва назорат қилиб турилади. Масалан техника хавфсизлиги, 
стандартлаштириш ва бошқа тизимлар. Ривожланган мамлакатларда бу 



соҳаларни илмий асосларда ташкил этиш ва назорат қилиш учун махсус 
илмий-техник марказлар ва институтлар фаолият юритади. Ана шундай 
илмий марказлардан энг биринчиси 1852 йилда ташкил топган Америка 
фуқаро муҳандислиги жамиятидир (ASCE). Кейинчалик, 1883 йилда Америка 
инженер-механиклар жамияти (ASМE), 1884 йилда инженер-электриклар 
жамияти (FIEE) ташкил этилди. Бугунги кунда минглаб турли илмий-техник 
жамиятлар, 
институтлар, 
халқаро 
ташкилотлар 
ва 
марказлар 
муҳандисликнинг турли соҳа ва йўналишларини бошқаришда, меъёрий 
ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишда фаолият юритмоқда. Биз уларнинг 
меҳнати натижасини меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги, экологик 
масалалар, стандартлаштириш ва бошқа бир қатор хизматлар ва меъёрий 
ҳуқуқий ҳужжатларда кўрамиз. Бу тизимларнинг вазифаси соҳани 
ривожлантириш билан бир қаторда меҳнат муҳофазасини амалга ошириш ва 
инсонлар хавфсизлигини таъминловчи меҳнат шароитларини яратишдир. 
1.1-расм. Энергиядан фойдаланишнинг энг қадимги тури олов бўлса, бугунги кунда 
энергиянинг турли кўринишлари ўта мураккаб технологик қурилмаларни бошқаришда 
ишлатилмоқда. 
Муҳандисликнинг кўп соҳалари аслида жуда қадимий касблар бўлиб у 
асосан устоз-шогирд тизими асосида авлодлардан авлодларга ўтиб келган. 
Таълим тизимида расмий равишда муҳандислик касбларига ўқитиш 18-асрда 
шаклланган, яъни 1794 йилда Парижда биринчи политехника олий мактаби 
ташкил этилган, кейинроқ, 1804 йилда Наполеон томонидан харбий-
инженерлик мактаби очилган. Худди шу даврларда Американинг Нюу-Йорк 



штатидаги харбий академияда ҳам муҳандислик таълими йўлга қўйилган. 
1893 йилда Америка муҳандислик таълими жамияти (American Society for 
Engineering Education – ASEE) 
1
тузилди. Бу ташкилот Америка муҳандислик 
таълими тизимларининг дунёда етакчи таълим марказларига айланишида 
катта роль ўйнади.
Агар жамиятни техник ва иқтисодий жиҳатдан тараққий этишида 
муҳандислик ишлари етакчи ўринни эгаллаб келаётган бўлса, муҳандислик 
тизимларида энергия тушунчаси етакчилик қилади. Шунинг учун “Энергия” 
тушунчасини, унинг физик маъносини, келиб чиқиш манбасини ва табиатда 
энергиянинг айланишини ўрганиш муҳим ҳаётий аҳамиятига эга. Электр 
инжиниринг фани электротехник ва электрон қурилмаларни ўрганишда 
физика фанининг тегишли бўлимлари ва математикага таянади
2
1
Charls Gross Fundamentals of Electrical Engineering. 2012 by Taylor & Francis 
Group, 10-15p. 
2
Rizzoni G. Fundamentals of electrical engineering. McGraw-Hill Education  2010. 4-р.   




Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish