Маъруза юридик шахслардан олинадиган фойда солиғИ (2-соат) Режа


Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ



Download 214,87 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana24.02.2022
Hajmi214,87 Kb.
#244868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-маъруза

Қуйидаги юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ 
резидентларидир: 
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари; 
2) Ўзбекистон Республикасининг солиқ солиш масалалари бўйича 
халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу халқаро шартномаларни қўллаш 
мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб 
эътироф этилган чет эл юридик шахслари;
3) ҳақиқатдаги бошқарув жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган чет 
эл юридик шахслари, агар Ўзбекистон Республикасининг солиқ масалалари 
бўйича халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса. 


33 модданинг биринчи қисми 3-бандининг мақсадлари учун чет эл 
юридик шахси ҳақиқатда бошқариладиган жой Солиқ Кодекснинг 34-
моддаси қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Инвестиция 
фондининг 
(пай 
фондининг 
ѐки 
жамоавий 
инвестицияларни амалга ошириш бошқа шаклининг) бошқарувчи 
компаниясини Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф 
этиш ушбу инвестиция фондини (пай фондини ѐки жамоавий 
инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа шаклини) Ўзбекистон 
Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этиш учун асос бўлмайди. 
Мазкур фондлар (жамоавий инвестицияларни амалга оширишнинг бошқа 
шакллари) бошқарувчи шериклар ѐки бошқа шахслар томонидан 
бошқарилган тақдирда ҳам шундай қоидалар қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлмаган юридик 
шахслар Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари деб эътироф 
этилади. 
3. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база 
Солиқ солиш объекти 
Солиқ тўловчи томонидан олинган фойда фойда солиғи бўйича солиқ 
солиш объекти ҳисобланади.
Қуйидагилар фойда деб эътироф этилади:
1) юридик шахс учун — ушбу бўлимда назарда тутилган жами 
даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ; 
2) фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент 
учун — Солиқ Кодекснинг 49-бобида белгиланган ўзига хос хусусиятлар 
инобатга олинган ҳолда, ушбу бўлимда назарда тутилган доимий 
муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган жами даромад (шу жумладан 
бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон 
Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар) ва 
харажатлар ўртасидаги фарқ;
3) норезидент учун — Солиқ Кодекснинг 50-бобида белгиланган 
хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасидаги 
манбалардан олинган даромадлар; 
4) якка тартибдаги тадбиркор учун — ушбу Кодекснинг 51-бобида 
белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, Солиқ 
Кодексини 7-чи бўлимда назарда тутилган жами даромад ва харажатлар 
ўртасидаги фарқ;


5) зиммасига оддий ширкат ишларини юритиш юклатилган шахс учун 
— биргаликда ишлаб чиқарилган товарни (кўрсатилган хизматни) реализация 
қилишдан олинган даромад ва биргаликда ишлаб чиқарилиб реализация 
қилинган товарга (хизматга) тўғри келадиган биргаликдаги фаолиятга 
киритилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ. 

Download 214,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish