Чекловчи ишончлар қайсилар?
Чекловчи ишончлар(ЧИлар)нинг саноқсиз хиллари мавжуд. Қуйидаги
ЧИлар энг кўп учрайдиганлар хисобланади.
•
Хато ва мағлубият ёмон нарса
•
Мен буни қила олмайман
•
Бу мен учун жуда қийин иш
•
Ўзгариш қийин
•
Мен кичкина одамман
•
Одамларнинг мен хақимдаги фикри меникидан кўра
мухимроқ/устунроқ
•
Мен хеч нарса қилолмайман
•
Мендан зўрлар кўп
•
Мен адекват (етарли даражада) эмасман
•
Агар хато қилсам мени қабул қилишмайди
•
Мен мағлуб инсонман
•
Мен ахмоқман
•
Мен арзимайман
•
Хеч қачон бунга эришолмайман
•
Мен кучсизман
•
Мени айтганларимга хеч ким қизиқмайди
•
Менинг айтганларим мухим эмас
•
Ўзимга эътибор қаратишим хавфли (ундан бир ёмон нарса содир
бўлиши мумкин)
•
Мен фақатгина мукаммал даражада бажарсамгина тўғри бўлади
•
Бошқаларнинг Танқид ва Бахо бериши билан алоқали
қўрқувлар
•
Кутилган нарсаларга тўғри келмаслик билан алоқали қўрқувлар
•
Одамларнинг эътиборида бўлиш билан алоқали қўрқувлар
•
Рад этилиш билан алоқали қўрқувлар
Кўриб турганингиздек ЧИлар турли хил бўлиши мумкин, хар инсонда
ўзига хос. Уларнинг ҳаммасини ҳам топиб йўқ қилишимиз керак эмас.
Хозирда бизга фақатгина долзарб бўлиб турган, яъни энг катта
мақсадларимизга тўсқинлик қилаятганларини топсак етарли.
Мендаги Чекловчи Ишончларни қандай топсам бўлади?
Ичингиздаги ЧИларни аниқлаш учун қуйидаги машқни бажаринг
Тўсиқларингизни топиш Машқи
1.Хеч ким йўқ жойга киринг. Ўзингизга қулай жойга ўтиринг. Чуқур
нафас олиб, ҳамма мушакларингизни бўшаштиринг. Бошингиз,
оғзингиз, елкангиз, кўксингиз, қорнингиз, қўл ва оёқларингизни
бирин-кетин бўш қўйинг. Эндиликда Сиз нол даражадаги тинч ва
ҳотиржам ҳолатдасиз.
2.Ҳозирги пайтда сиз учун энг мухим бўлган, энг катта мақсадингиз
қайси? Эсланг ва нимага эришмоқчи бўлятганингизни кўз
олдингизга келтиринг.
3. Шу мақсадингизга эришишингизга ишонасизми? Жавобиниз "Йўқ"
бўлса, нима учун ишонмайсиз? Шу саволни ўзингизга берганингизда
шу билан алоқали қандайдир ўтмишингиздаги воқеа эсингизга
тушади. Шу воқеадан кейин сиз шу нарсага ишониб қолгансиз.
4.Энди эса ўйланг, шу мақсадингизга тўғаноқ бўлятган нарса ёки
нарсалар нима? Нималар сизга йўл бермаяпти? Нималар сизни
қийнамоқда? Нима муаммолар бор? Қандай ишонч ёки
қарашларингиз сизга тўсиқ бўляпти?
Балки кимнингдир гапларидир, балки қўрқувлар бордур? ҳавотир ёки
етишмовчиликлар бордур?
Ана шу саволларни ўзингизга беришингиз биланоқ ичингиздаги
тўсиқлар юзага чиқади. Уларни аниқлаб олинг. Ва энг кераги, бу
билан алоқадор ёмон хиссиётлар ҳам пайдо бўлади. Уларга эътибор
беринг:
улар танангизнинг қаерида? Хис қилиб аниқланг. Эсингизда
тутинг! Ҳаёлингизга келган нарсалар, кўпинча, тўсиқлар эмас айни
ҳақиқат бўлиб туюлади. Лекин сиз шу ҳаёлингизга келган
сабабларни яхшилаб ўйлаб кўришингиз керак, улар ҳақиқийми ёки
йўқ нарсаларга асосланган, ташқаридан кириб келган, чекловчи
ишончларми?
Ичингиздаги тўсиқларингизни аниқлаб олдингизми? Энди эса уларни
бир қоғозга ёзинг ҳаёлингиздан кўтарилиб кетмасин. Улар
ҳаётингизга қандай салбий таъсир кўрсатган? Улар ҳозир сизга
қандай таъсир кўрсатмоқда? Агар уларга қулоқ солиб, уларни
ҳақиқат деб билсангиз нима натижаларга олиб келади?
Do'stlaringiz bilan baham: |