Орзуингизни "Невиллаштириш"
Бу атама Невилл Годдард деган устоздан келиб чиққан. У ўз
шогирдларини ўргатаятганда ўз орзуларини ушалганлигини тасаввур
қилишни ўргатган экан.
Бундан мақсад, худди орзуингизнинг сизда борлигини хис қилиш.
Тасаввурингизда хозирда яшаш. Баъзи одамларнинг хатоси ниятини
келажакда амалга ошишини тасаввур қилиш, бу эса содир
бўлмайдиган нарса. Бошқалар эса ўз орзусини ҳаёлида кўради лекин
уни хиссиётлар билан бойитмайди.
Орзуингизни кўринг, эшитинг, сезинг, ушланг ва хидланг. Уйингизга
кираятганингизда ёнигиздаги инсоннинг илиқ табассумини кўринг. Янги
машинангинзнинг жаҳлдор овозини эшитинг. Бу уйингизга илк
маротаба кираятганингизни тасаввур қилинг, қанчалик хурсанд бўлар
эдингиз? Худди Невилл Годдард айтганидек, амалга ошиб бўлган
ходисанинг натижасини хис қилинг.
5-чи қадам
Ҳаракат қилиш
Одамлар қилган яна бир катта хатони очиқламоқчиман. Улар Секрет
фильмини кўрганларидан кейин, нотўғри тасаввурга борганлар, яъни
визуализация қилсак бўлгани, ҳамма нарса ўз ўзидан бўлар экан, деб
иши бўлмасда юраверганлар. Кейин эса хеч қандай ўзгариш бўлмади
деб хайрон қолишган.
Орзуингизга эришиш учун харакат қилишингиз шарт. Қандай қилиб?
Жо Виталенинг услуби бўйича, яъни илхом ва ғояларга эргашиш
орқали. Уларни хар доим хамма жойда учратишингиз мумкин. Агар
билмаятган бўлсангиз, ўзингиздан сўранг, бунга қандай қилиб
эришсам бўлади? деб. Шундай деганингизда сизга ажойиб фикр ва
ғоялар келишни бошлайди. Уларни хурмат қилиб, уларни
илоҳийлигига шубҳа қилманг, ва улардан фойдаланиб ўзингизга
қадамма-қадам режа тузинг. Режангизнинг қандай бўлиши мухим
эмас, унга риоя қилсангиз бас.
Бешинчи кадам
Бу ғоялар сизга қаердан келади? Бу фикрлар сизга оламдан онг
остингиз орқали кириб келади. Онг остингиз жуда қудратлидир.
Онг ости ҳақида Жон Кехонинг қарашлари ҳам жуда кучли. Жон Кехо,
Канадалик ёзувчи ва муваффақият устаси бўлиб, у онг ости ва
фикрлашни ўрганиш учун бир неча йилни ўрмонда, замонавий ҳаёт ва
шовқиндан узоқда ўтқизган. Унинг топилмалари хозирда барча
инсонларни қойил қолдирмоқда.
Унинг айтиши бўйича, оламимиз улкан квантум майдонидан иборат. Бу
квантум майдони, кўзга кўринмайдиган бўлиб, атом ва
электронлардан ҳам майда тебранувчи зарралардан иборат. Ушбу
квантум майдони оламдаги барча тебранувчи нарсаларнинг таъсири
орқали тўқилади. Албатта инсонларнинг ҳам бу квантум майдонини
тўқишда хиссалари бор. Хар бир ўйлаган ва хис қилган нарсаларимиз
тебраниш орқали бу квантум майдонига таъсир кўрсатади ва уни
ўзгартиради. Буни онг остимиз орқали амалга оширамиз.
Онг остимиз бутун олам билим маркази бўлган бу квантум майдони
билан алоқада бўлади, бу дегани ундан истаган маълумотни олиши
мумкин. Фақат бу қобилият камдан кам одамларда бор. У одамлар
буни қаерда ишлатадилар? Масалан, айтайлик бир корхонанинг
бошлиғи бор. У корхонада қийин вазият юзага келди. Катта муаммо
вужудга келди. Корхона бошлиғи ҳамма ишчилардан маслахат олди
аммо хеч кимдан яхши фикр келмади. Шунда у ўз интуициясидан
фойдаланиб, ажойиб янги бир фикрни ҳосил қилади ва бу фикр
корхонани қулашдан қутқариб қолади. Бундай воқеалар ҳаётда содир
бўлади.
Онг остингизни катта қудратга эга бўлган менежер деб фараз
қилсангиз бўлади. Унда оламдаги барча билимлар сақланадиган
майдоннинг калити бор. Агар уни бошқаришни ўргансангиз, сизга
тенги йўқ хизматчи бўлиб ёрдам беради. У барча буйруқларингизни
бажара олиш қобилиятига эга, барча саволларингизга жавоб топа
олади, барча муаммоларнинг ечимини бера олади.
Кўп муваффақиятли одамлар, агар қандайдир бир ечими
топилмаятган муаммо чиқса, унинг ечимини топишни онг остига
топширадилар. Бу ҳам мен сизга айтмоқчи бўлган бир сир. Қандай
қилиб онг остингизга вазифа берсангиз бўлади?
Маълумки онг остимиз хар доим фаолиятда бўлади, ва унда, айтиб
ўтганимиздек, барча маълумотларнинг калити бор. Жавобини топа
олмаятган саволингиз бўлса уни топишга кўп уринманг, бунинг ўрнига
Мен бу саволни сенга топширдим, деб бошқа иш билан машғул
бўлишга ўтинг, тўғрироғи, сизга ёқадиган ишга, вақтингизни чоғ
ўтқизишга ўтинг. Шундай қилсангиз, онг ости сизнинг ўрнингизга бу
ишларни бажаради ва у сиздан камида 7 баравар кучлироқ ишлайди.
Бироздан сўнг сизга ажойиб фикрлар кела бошлайди, бу онг остининг
фикрлашининг натижасидир.
Энди нима килиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |