127
Тадқиқот гипотезасини шакллантириш. Муайян вазифаларни
ойдинлаштириш тадқиқотнинг хусусий муаммолари масалаларини ижодий
изланишда амалга оширилади. Уларни ҳал этмасдан, услубий ғояни амалга
ошириш ва асосий муаммони ҳал этиш имкони бўлмайди.
Ушбу мақсадда махсус адабиѐтлар ўрганилади, мавжуд нуқтаи
назарлар таҳлил қилинади; мавжуд илмий маълумотлар ѐрдамида ҳал этиш
мумкин бўлган
масалалар, ҳал этилиши мавҳумликни ѐриб ўтадиган, фан
ривожида янги қадам ҳисобланган янги ѐндашувлар ва билимларни
ажратиб олиш.
Тадқиқот методлари илмий ишда қўйилган мақсадга эришишнинг
муҳим шарти бўлиб, қўйилган вазифалар улар ѐрдамида ҳал
этилади ва
кутилган натижаларга эга бўлади.
Методика умумий тарзда бўлмасдан, ҳар хил объектлар, ҳодисалар
ва жараѐнларни тадқиқ қилишнинг ўз методикаси шакллантирилиши
лозим.
Методика – бу тадқиқот ўтказиш усуллари ва амалларининг тўплами,
уларни қўллаш ва олинган натижаларни талқин қилиш тартибидан иборат.
Методикани шакллантириш ўрганиладиган
объект хусусиятлари;
методология;
тадқиқот
мақсади;
ишлаб
чиқилган
методлар;
тадқиқотчининг умумий малака савиясига боғлиқ.
Шундай қилиб, методика - бу белгиланган вазифаларни тадқиқот
даври давомида амалаг ошириш алгоритми.
Тадқиқотнинг муваффақияти методикани ташкил этувчи ҳар бир
таркибий элемент мазмунини, уларнинг ўзаро нисбатини ва боғлиқлигини
аниқлашга
боғлиқ.
Пухта
ўйланган
методика
тадқиқотни
ташкиллаштиради
ва
зарур
ҳақиқий
материалларни
тўплашни
таъминлайди. Уларни таҳлил қилиш асосида эса илмий хулосалар
шакллантирилади.
Тадқиқот методикасини рўѐбга чиқариш дастлабки назарий ва
амалий хулосаларни олиш имконини беради. Бундай хулосалар тадқиқот
вазифаларини ҳал этадиган жавобларни ўз ичига олади.
Ушбу хулосалар қуйидаги услубий талабларга жавоб бериши лозим:
тадқиқотнинг асосий якунлари умумлаштирилган ва ҳар
томонлама
асосланган бўлиши;
тўпланган ҳақиқий маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил
қилишнинг мантиқий оқибатидан келиб чиққан бўлиши.
Тадқиқот ўтказиш жараѐнининг баѐни илмий-тадқиқот ишининг асосий
қисми бўлиб, унда мантиқий қонун-қоидалардан фойдаланган ҳолда
тадқиқотнинг методикаси, техникаси, технологияси ва
бажариладиган
ишлар ѐритилади.
128
Илмий-тадқиқотнинг жуда муҳим босқичи – унинг натижаларини
умумлаштириш ва муҳокама қилишдан иборат бўлиб, у илмий маслаҳатчи
томонидан, мутахассислик кафедраларнинг мажлисида,
кафедралараро
илмий семинарлардар, илмий-амалий конференциялар ва симпозиумларда
амалга оширилади. Бунда илмий ишнинг назарий ва амалий қийматига
дастлабки баҳо берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: