Ш. А. Маннонов номли “ёш бухгалтерлар клуби”



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/80
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#241512
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   80
Bog'liq
2015 05 30

0
500
1 000
1 500
2 000
2 500
2009
2010
2011
2012
2013
2014
1 122 
1 135 
1 254 
1 297 
1 511 
2 139 


107 
яратилди, давлат эҳтиѐжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини 
етиштирувчиларга 
Фонд 
маблағлари 
ҳисобидан 
бериладиган кредитларга бўлган реал талабга мос келиши таъминланди, 
аграр соҳани кредитлаш жараѐнини давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлаш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Шунга қарамасдан, 
молиялаштириш тизимини яхшилаш борасида бир қанча ҳал этилиши 
лозим бўлган муаммолар аниқланди. Молиялаштириш тизимини яхшилаш 
борасидаги асосий муаммолар этиб қуйидагилар киритилди: 
1. Мамлакатимиз иқтисодиѐти тармоқларида асосий капиталга 
қилинган 
кредитларнинг 
тақсимланишида 
номувофиқликларнинг 
мавжудлиги; 
2. Тижорат банклари 
ва лизинг компанияларининг фермер 
хўжаликларига бериладиган лизинг кредитлари ҳажмини оширишга 
тўсқинлик қилаѐтган муаммоларнинг мавжудлиги; 
3. Тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан фаолият 
кўрсатадиган фермер хўжаликларига берилган лизинг кредитлари фоиз 
ставкаларининг юқори эканлиги; 
4. Тижорат банклари томонидан шахсий ѐрдамчи хўжаликларига 
(аҳолига) ўз шахсий томорқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштириш учун микрокредитлар ажратишда айрим муаммолар; 
5. Имтиѐзли кредит маблағларни ўзлаштирилмаслик; 
6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари пул оқимининг заифлашуви яъни, 
фермер хўжаликлари томонидан сотилган товарлар ва кўрсатилган 
хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ундириш ҳолатлари кечикиши. 
Бунинг натижасида улар лизинг тўловларини ўз вақтида амалга ошириш 
имкониятига эга бўлмаслиги ва бошқалар.
Республикамиз қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тадбиркорлик 
фаолиятини янада ривожлантириш шу ўринда қишлоқ хўжалиги 
корхоналарини молиялаштириш тизимини яхшилаш борасида қуйидаги 
таклифларни амалга ошириш муҳим деб белгиланди:
 Қисқа муддатда кредитлар олиш ва ер участкасига ижара ҳуқуқи 
билан эгалик қилиш учун - жорий йилда кутилаѐтган ҳосилни гаровга 
қўйиш, узоқ муддатли кредитлар олиш учун - ер участкасини ижарага 
олиш ҳуқуқининг қиймат баҳосини белгилаш механизмини ишлаб чиқиш; 
 Кредит уюшмалари ташкил этиш йўли билан фермер 
хўжаликларини банк томонидан кредитлашга муқобил тарзда молиялаш ва 
кредитлаш шаклларини ривожлантириш; 
 Оролбўйи минтақасида, шунингдек ерлари кучли шўрланган ва 
сув таъминоти кам бўлган минтақаларда фаолият кўрсатаѐтган фермер 
хўжаликлари учун қўшимча имтиѐзлар бериш; 
 Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига 
кредитлар ажратиш жараѐнида тадбиркорлик субъектида таъминот 


108 
етишмовчилиги муаммосини ҳал этишда маҳаллий ҳокимликлар 
томонидан ѐрдам кўрсатишни ривожлантириш; 
 Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан 
шуғулланадиган кичик бизнес субъектларига нисбатан кредитларнинг 
фоизларини бонификация қилиш усулидан фойдаланиш; 
 Азотли ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник ва 
технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш мақсадида уларга имтиѐзли 
кредитлар беришни жорий этиш лозим; иккинчидан азотли ўғитларни 
товар фьючерслари орқали сотиш йўли билан улар баҳосининг 
барқарорлик даражасини сақлаб қолиш лозим;
 фермер хўжаликларининг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш 
ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришга кетадиган 
барча харажатларни, шу жумладан, электр энергияси, ѐқилғи-мойлаш 
материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимѐвий ҳимоя қилиш 
воситаларини етказиб берадиган, шунингдек хизматлар кўрсатадиган 
ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини 
сотишдан тушадиган ўз даромадлари ҳисобига қоплашларини таъминлаш; 
 тадбиркорлар палатаси ва монополиядан чиқариш, рақобат ва 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда 
тадбиркорларни лизинг хақидаги билимларини амалий-семинарлар 
ташкил этиш орқали ошириб бориш; 
 лизинг операцияларини амалга оширувчи банк ва компаниялар 
жахон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида лизинг тўловлар 
механизмини қайта кўриб чиқиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
корхоналарига имтиѐз ва преференциялар бериш механизмини ишлаб 
чиқиш; 
 келгусидаги ҳосил учун фьючерс шартномалари, лизинг 
операциялари, гаров битимлари билан биргаликда товар кредитларини 
ажратиш;
 қишлоқ хўжалиги корхоналари учун хизмат қилувчи бозор 
инфратузилмаси институтларини шакллантириш жараѐнини қўллаб-
қувватлаш; 
 Қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат қилувчи банклар, 
суғурта, гаров жамғармалари, инвестицион компаниялар, молия-кредит 
ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш ҳисобланади.


109 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish