2.3-жадвал. Креатив ва эркин фикрлаш
кўникмасига эгаликни баҳолаш варақаси
Креатив равонликни кўникмасини баҳолаш формаси
Асарнинг асосий мазмунини сақлаб қолган ҳолда, унинг якунини ўзгартириб, бир
неча вариантлар келтиринг
Кўникма
1
2
3
4
Мазмун
Асар ёки
матнни
анргламага
н
Асарнинг
асосий
қисмларини
айтиб бера
олади
Матн
компонентларин
и англаган ва
майда
деталларгача
айтиб бера
олади
Матн
тузилиши,
мазмуни,
интонация ва
ундаги
деталларни
тўлиқ англаган
Равонлик
Фақатгина
1 ёки 2 ғоя
билан
чекланган
Фақатгина 3
ёки 4 ғоя билан
чекланган
5 ёки 6 ғоя билан
чекланган
6 ва ундар кўп
ғоялар
келтирган
Оригинал
матн ва янги
ғоялар
ўртасидаги
боғлиқликларн
и топинг
Ғояларнинг
кўпи
мантиқдан
ҳоли бўлиб,
матн
мазмунини
чиқариб
бермаган
Ғояларнинг
баъзиси
мантиқан
боғлиқ бўлиб,
матннинг
умумий
маъносини
чиқариб беради
Ғоялар боғлиқ
бўлиб, матннинг
умумий
маъносини
чиқариб беради
Ғояларнинг
барчаси
мантиқан
боғлиқ бўлиб,
матннинг
умумий
маъносини
чиқариб беради
Изоҳли иншо
(эссе)
(натижа)
Иншо
орфографи
к ва
грамматик
ҳатолар
кўп бўлиб,
фикрлар
тартибсиз
ёзилган
Иншо яхши
ташкиллаштир
илган бўлиб,
фақатгина
бир-икки
грамматик ва
орфографик
хатолари
мавжуд
Иншо
грамматик ва
орфографик
хатоларсиз яхши
ташкиллаш-
тирилган
Иншо
грамматик ва
орфографик
хатоларсиз
яхши
ташкиллаш-
тирилган бўлиб,
асл матнинг
умумий маъноси
ва мазмунини
ёритиб берган
“Талабаларнинг креативлик кўникмаларига эгаликларини баҳолашда
муҳим омилларни инобатга олиш. Баҳолаш креативликни ўлдирадими? «Бу
вазиятга боғлиқ» (Beghetto, 2005, 255 бет). Баҳолаш креативликни синфда
ўқувчилар бажариши шарт бўлган мажбурий критерияга айлантириши
108
мумкин (Kaufman, Plucker, & Baer, 2008). Бу турдаги баҳолаш нафақат
ўқувчиларнинг эришган ютуқлари, балки уларнинг креатив фикрлаш тарзи ва
янгиликларга интилишини янада чуқурроқ тушунишда ёрдам беради. Таълим
жараёнида ўқув режасига креатив ўйинларни киритишнинг биргина ўзи
етарли эмас. Баҳолаш ўқувчиларда метакогнитив, яъни фикрлаш тўғрисида
фикралаш кўникмасини шакллантириш учун керак. Агарда ўқувчилар фикрлаш,
нима учун айнан шу ечимни танлаганликлари ва кўплаб ғояларни ўйлаб
топишда қандай стратегиядан фойдаланганликларини шарҳлай олсалар, демак
бу метакогнитив фикрлаш деб аталади. Талабалар креатив фикрлаш ва
инновацион усуллардан муаммоларнинг ечимини топишда фойдалансалар,
демак улар метакогнитив фикрлаш стратегиясини амалда қўллаган бўладилар.
Ўқувчининг ишларини изоҳлаш. Шарҳ беришнинг асосий мақсади
талабаларни руҳлантириш, киришимлилигини ошириш, талаба ва ўқитувчи
ўртасидаги тўсиқларни олиб ташлаш ва ютуқларга эришишда кўмаклашишдан
иборат. Шарҳ шакллантирувчи, объектив ва специфик бўлсагина самара
беради. Виллиамнинг (2011) фикрига кўра шарҳ ўқувчиларда ўқишга бўлган
қизиқиш ва иштиёқни оширади, бошқа бир олимнинг олиб борган
тадқиқотларига кўра “шарҳ” ўқувчилар ўқиш жараёнига ижобий таъсир
кўрсатади (Hattie, 2009, 2012, 18-бет). Бироқ, шуни айтиб ўтиш керакки
баъзан ўқувчининг бажарган ишига қўйилган баҳо ўқитувчи томонидан
берилган шарҳни инкор этиши мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар (Butler,
1988, Wiliam, 2011) натижасига кўра, бир гуруҳдаги талабаларга бажарган
ишлари юзасидан берилган шарҳ (баҳосиз) натижасида кейинроқ улар ўз билим
даражаларини оширганлар ва вазифаларни янада яхшироқ бажарганлар, аммо,
иккинчи гуруҳдаги талабаларнинг бажарган вазифаларига берилган баҳо ва
шарҳ натижасида, талабалар фақат берилган баҳо билан қизиққанлар, шарҳ
эса эътибордан четда қолган. Асосий эътибор баҳога берилгани сабабли шарҳ
кераксиз нарса бўлиб қолмоқда.
Шарҳни қачон ва қайси пайтда беришни билиш ҳам муҳимдир. “Агарда
шарҳ тез берилган бўлса, ўқуқчилар унга ўрганиб қоладилар ва муаммони
мустақил ҳал қилиш ўрнига ҳамиша ўқитувчининг шарҳини кутади” (Bangert-
Drowns, Kulik, Kulik, Morgan, 1991, Goodwin, Miller, 2012, 83-бет). Талабаларга
янги материалларни ўзлаштириш жараёнида берилган шарҳ уларни нотўғри
қарор қабул қилиш, маълумотларни нотўғри тушуниш ва нотўғри фикрга
килишини олдини олади. Ўқув жараёнида талабалар ўзлаштирган
материаллари ва олган билимларини тажрибада тадбиқ этаётганларида шарҳ
беришдан олдин уларга ўз ишларига ўзлари баҳо беришлари ва керак бўлса йўл
қўйган ҳатоларини тузатишга имкон бериш зарур. Ўз-ўзига баҳо бериш (айнан
ҳатолари устида ишлаш) стратегияси талабаларда метакогнитив фикрлаш
доирасини кенгайтириб, фикрлаш тўғрисида фикрлашга ҳам даъват этади.
Ўз-ўзига баҳо бериш (ҳатолари устида ишлаш)да талабалар нафақат кўникма,
балки вақтни ҳам инобатга олишилари зарур. Бундай стратегияни қўллашда
ўқитувчининг асосий вазифаси талабаларни йўналтирадиган саволлар
109
беришдан иборат, масалан, “Қандай усуллардан фойдаландингиз?”,
“Вақтингизни янада мазмунли ўтказишнинг қандай йўлларини биласиз? ва ҳ.к.
Керакли пайтда шарҳ бериш ўқитувчининг вақтини тежайди. Фишер ва
Фрейнинг (2012) фикрига кўра, ҳатоларни эмас, балки янглишишларни олдини
олиш керак, чунки ҳатони тузатиш мумкин; у ўқувчининг билим даражаси
пастлигини акс эттирмайди. Бироқ, янглишиш бошқа омил бўлиб, у ўқув
жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Фишер ва Фрей янглишишни тўрт турга
ажратишган:
Амалий янглишиш талабанинг билим даражаси пастлиги ёки фикрлаш
доираси торлигини акс эттиради.
Методик янглишиш талабалар ўзлаштирган билимларини амалда қўллай
олмаслиги натижасида юзага келади.
Ўзлаштирилган билимларни турли вазиятларда янглиш қўллаш.
Нотўғри, ёлғон маълумот асосида янглиш фикрларни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |