Изланувчилар online илмий-амалий



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
 
ЭКСПЛАТАЦИЯДАГИ ТОК ТРАНСФОРМАТОРЛАРИНИНГ 
БЕРИЛГАН ХАТОЛИГИ ЎЗГАРИШИ САБАБИ 
1
Рахмонқулов Жасур Эшмўминович, 
2
Ибрагимов Ахаджон Одилжонович, 
Саттаров Нурилло Музаффар ўғли 
1
ТДТУ Термиз Филиали, Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети 
декани,
2
Фарғона политехника институти, Табиий толалар кафедраси 
Хозирги, электр энергияни ҳисоблашни интеграллашган усулига ўтиш 
вақтида ўлчовчи ток трансформаторларини текширишлараро интервал 
муддати ўтгандан сўнг яроқлилик масаласи долзарб муаммо. Текширишлар 
натижасида яроқсизга чиқаришнинг сабабларидан бири, Давлат стандарти ва 
халқаро стандарт билан ўрнатилган ток трансформаторларининг 
хатолигининг мумкин бўлган қийматдан ошиб кетишидир [1,2,3,4]. 
Мақсад: 
Ток трансформаторларидан фойдаланиш жараёнида хатолиги ўзгариш 
сабабини аниқлаш. 
Вазифа: 
1. Ўлчовчи ток трансформаторлари тўғрисида адабиётларни ўрганиш; 
2. Ўлчовчи ток трансформаторлари хатолигининг асосий турларини 
аниқлаш; 
3. Ўлчовчи ток трансформаторларида хатолик юзага келиш сабабларини 
ўрганиш; 
4. Ўлчовчи ток трансформаторларидаги хатоликни бартараф этиш 
усулларини кўриш. 
Ўлчовчи ток трансформаторлари хатолигининг асосий турлари 
қуйидагилар: 
• Нисбий ток хатолиги – бирламчи ва иккиламчи токлар алгебраик 
фарқининг иккиламчи занжирга келтирилган бирламчи ток таъсир қилувчи
қиймати муносабатидан аниқланади. 


408 
• Бурчак хатолиги – бирламчи ва иккиламчи ток вектор лари орасидаги 
бурчак. Бурчак хатолиги одатда минут ёки радианда ифодаланади.
• Нисбий тўлиқ хатолик – бирламчи ва иккиламчи ток геометрик фарқ 
(оний қиймат) қийматининг бирламчи ток амалдаги қиймати муносабатидан 
аниқланади [5,6,7,8]. 
Ток трансформаторларидан фойдаланиш жараёнида ток трансформатори 
хатолиги сезиларли қийматга ўзгартириши мумкин бўлган турли-туман 
зарарланишларга учраши мумкин. Масалан, корпус, магнит ўтказгич, 
чулғамлар изоляцияси зараланиши, узилишлар, ўтказгичлар изоляция ҳолати 
ёмонлашишига сабабли ўрамлар орасида қисқа туташув ҳосил бўлиши, 
контакт ва чиқишларнинг механик зарарланиши. Берилган синф учун 
мумкин бўлган қийматдан ошиқча юклама ҳам истеъмол қилинган электр 
энергияни ҳисобга олишда қўшимча манфий хатолик (ҳисобга олмаслик) 
киритиши мумкин [9,10]. 
Бироқ ток трансформатори хатолигига таъсир қилувчи энг кўп тарқалган 
зарарланиш энерготизимнинг ўткинчи режимда ишлаш (яъни қисқа туташув) 
онида етадиган зарар ҳисобланади.
Ечим: 
Ток трансформаторининг ёпиқ магнит ўтказгичлари қисқа туташув 
жараёнида қисқа туташув токининг нодаврий ташкил этувчилари билан 
кучли тўйиниши юз беради, натижада уларнинг магнит ўтказувчанлиги 
кескин камаяди ва ток трансформаторининг хатолиги жуда катта ошади [11]. 
Ток трансформатори ишини қуйидаги магнитловчи кучлар тенгламаси 
билан ифодалаш мумкин: 
 
бу ерда: - бирламчи чулғам токи; 
 – бирламчи чулғам ўрамлари сони; 
– иккиламчи чулғам токи; 
– иккиламчи чулғам ўрамлари сони; 
– магнитлаш токи.
Ушбу ифодадан кўриниб турибдики, бирламчи ток иккиламчи чулғамга 
тўлиқ трансформацияланмайди – ток трансформатори ўзагида ишчи магнит 
оқими ҳосил қилишга қисман магнитлаш токи шаклланишига сарфланади. 
Ўткинчи жараёнда ток трансформатори бирламчи чулғамидан оқиб ўтувчи 
токнинг ҳар бир ташкил этувчиси икки қисмга бўлинади. Биринчи ташкил 
этувчи иккиламчи чулғамга трансформацияланади, иккинчиси ўзакни 
магнитлашга сарфланади. Нодаврий ташкил этувчининг ўзгариш тезлиги 
ўзгарувчан ташкил этувчининг ўзгариш тезлигидан анча кичиклиги, даврий 
ташкил этувчи иккиламчи занжирга деярли трансформация қилинмасдан 
катта қисми ўзакни тўйинишига сарф бўлиши сабабли қисқа туташув 
жараёнида даврий ташкил этувчининг иккиламчи занжирга тр ансформация 
ҳолати ёмонлашади ва магнитлаш токида унинг улуши ёмонлашади. Ток 
трансформатори ўзагида қолдиқ магнит индукция узоқ вақт (кунлар , ойлар) 


409 
давомида сақланишини ҳисобга олиб, ўзакдаги қолдиқ магнит оқими 
магнитлаш токи нодаврий ташкил этувчиси ҳосил қиладиган магнит оқими 
йўналишлари мос келиб қолса ток трансформатори учун оғир иш режими 
юзага келади.
Натижада ток трансформатори тўйиниш режимида ишлаб бошлайди, 
яъни магнитлаш токи ишчи магнит оқимидан сезиларли тезроқ ўсиб 
бошлайди.
Релели ҳимоя занжирларида ток трансформатори аниқлиги ўлчаш 
занжирларига нисбатан камроқ ахамиятга эга. Бироқ хатолик шу қадар катта 
бўлиши мумкинки, релели химоя ва автоматика қурилмаларининг ишлаб 
кетиш вақти кечикиши ёки хато ишлаши, ёки ишламай қолиши мумкин. 
Ўзакда қолган магнитланиш билан курашишнинг бир неча усуллари бор. 
Усуллардан бири чизиқли хоссаларга эга, пўлатсиз ток трансформатори 
қўллашдир. Бундай ток трансформаторларидани қўллаш сохалари чекланган, 
чунки бундай ток трансформаторларида иккиламчи чулғам қуввати кичик 
бўлади. Лекин ҳозирда энг кўп тарқалган усул кичик номагнит тир қишларга 
эга электромагнит пўлатлардан ўзак тайёрлашдир. Ушбу усул пўлатсиз 
ўзакдан ток трансформатори тайёрлашга нисбатан кичик кесим юзали ўзакни 
конструкциялаш имконини беради [12,13]. 
Бундан ташқари, ток трансформатори хатолигини камайтириш 
мақсадида ўрамларни коррекциялаш, магнитланиш эгри чизиғини тўғрилаш, 
магнит ўтказгични магнитлаш, нол оқими ҳосил қилиш орқали хатоликни 
компенсациялаш қўлланилади [11]. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish