Ijtimoiy fanlar


Билиш методологияси: асосий тушунчалар



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/36
Sana13.10.2019
Hajmi1,78 Mb.
#23461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
falsafa (1)


Билиш методологияси: асосий тушунчалар

22
Метод ва методология тушунчаси. Метод ва методика. Методларнинг
таснифи:  Фан методлари:  формал,  эмпирик,  назарий тадқиқот,  изоҳлаш.
Фалсафа  методлари:  диалектика,  метафизика,  софистика,  эклектика,
синергетика.  Объектив  ва  субъектив  диалектика.  Янги метефизика  ва  эски
метафизика. Синергетиканинг асосий тамойиллари: бифуркация, флуктуация,
диссипатив  тизим,  аттрактор.  Умумилмий
методлар,  хусусий
илмий
методлар,  фанлараро тадқиқот  методлари.  Ижтимоий гуманитар фанлар
методларининг  ўзига  хос  хусусиятлари.  Ҳозирги замон методологияси:
куматоид, кейс стадис, абдукция. Эвристика янги методологик тамойил.
Ахборотлашувнинг фалсафий асослари
Ахборот,  ахборотлашган  жамият,  ахборот  технологиялари
тушунчаси.  Ахборот  ва  информацион
вазият.  
Информацион 
вазият
элементлари.  Ахборот  субъекти  ва  объекти.  Информациянинг  бошқарув
жараён билан алоқаси.
Ижтимоий ахборот.  Ижтимоий –коммуникатив  жараённинг  асосий
омили.  Илмий ахборот.  Илмий ахборот  янги билим  қабул  қилиш  шакли.
Информатика. Информатизация.
Ахборот  техникаси.  Ахборот  технологиялари.  Жамиятнинг
ахборотлашуви концепцияси. Ижтимоий жараёнлар ахборотлашувиниг ўзига
хос жиҳатлари. Нанотехнологиялар. Ахборот инқилоби.
Тушуниш ва тушунтириш
Тушуниш  ва  унинг  билиш  билан ўзаро нисбати.  Фалсафа  тарихида
тушуниш  масаласи.  Герменевтик  доиранинг  моҳияти.  Тушунишда  маънони
англашнинг  аҳамияти.  Тушунишда  символнинг  ўрни.  Диалог  ва  семиотика
тушуниш  воситаси.  Мазмунни тушуниш  ва  интерпретация.  Тушуниш
тушунмасликни бартараф  қилувчи жараён.  Онгли тушуниш  ва  онгсиз
тушуниш.  Тушуниш  имконияти ва  имкониятни тушуниш.  Билиш  ва
тушунишда  феномен муаммоси.  Тушуниш  феноменининг  кўпқирралиги.
Тушуниш рационалликнинг символик элементи.
Тушуниш  ва  тушунтиришнинг  мутаносиблиги.  Тушунтириш  илмий
билимни тушуниш шакли. Тушунтиришда субъект билимининг аҳамияти.
5-БЎЛИМ. ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФА
Жамиятнинг фалсафий таҳлили
Жамият  ҳақидаги  асосий  парадигмалар.  Жамият  ҳақидаги фалсафий
таълимотлар тарихи. Жамият пайдо бўлишининг илмий асослари.
Жамиятнинг  иқтисодий  асослари.  Ижтимоий  ишлаб  чиқариш
тушунчаси.  Моддий  ишлаб  чиқариш.  Ишлаб  чиқариш  кучлари ва  ижтимоий
иқтисодий муносабатлар. Мулк ва мулкчилик масаласи.

23
Жамиятнинг  маънавий 
асослари.  Информация  ва  коммуникация.
Индивидуал  ижтимоий онг.  Ижтимоий онгнинг  структураси.  Ижтимоий
психология. Мафкура – ижтимоий онг элементи.
Жамиятнинг  ижтимоий асослари.  Ижтимоий жамоа  ва  гуруҳлар.  Этник
гуруҳлар. Табақалар ва синфлар. Ижтимоий ва сиёсий институтлар. Ҳудудий
гуруҳлар. Ижтимоий макон.
Жамиятнинг  сиёсий асослари.  Жамиятнинг  сиёсий  тизими.  Парламент
республикаси.  Президент  республикаси.  Федерация.  Сиёсий тизимдаги
партиялар, ташкилотлар, жамоа ташкилотлари. Сиёсат ва сиёсий онг.
Фуқаролик  жамияти,  сиёсий
эркинлик,  демократия,  фуқаролик
уюшмалари, ижтимоий тартиб,  фуқаролик жамиятида барқарорлик.
Жамият  ҳаётига  цивилизация  таъсири.  Цивилизация  тушунчаси.
Цивилизацияга  турли ёндашувлар.  Цивилизация  типлари:  европа  ва  шарқ
цивилизацияси, либерал ва анъанавий цивилизация.
Маданият,  унинг  тузилиши  ва  функциялари.  Маданиятлардаги
умумийлик.  Маданиятнинг  субъекти.  Маданий 
фаолият.  Маданий
коммуникация.
Тарих фалсафаси
Тарих  фалсафасининг  предмети.  Тарих  фалсафасига  оид  қарашлар
эволюцияси. Тарих фалсафасининг тузилиши: тарих фалсафаси онтологияси,
гносеологияси,  тарих  фалсафаси тарихи.  Тарих  фалсафаси функциялари:
дунёқарашга  доир функцияси,  назарий  функцияси,  прогностик  функцияси.
Тарих  фалсафасининг  ҳозирги
концепциялари.  Тарих  фалсафасининг
гносеологик  йўналиши.  Онтологик  ва  аксиологик  концепциялар.  Тарихий
жараён мазмуни ва  унинг  йўналиши.  Тарихга  формацион ва  цивилизацион
ёндашувлар. Тарих фалсафасида тарихий тараққиёт ғояси. Тарихий тараққиёт
мезонлари.  Тарихий жараёнда  зарурият  ва  эркинлик.  Тарихий зарурият.
Зарурият ва эркинлик диалектикаси. Тарихда шахснинг роли.
Фалсафий антропология (Инсон ҳақидаги таълимот)
Инсон фалсафий муаммо сифатида. Фалсафа тарихида инсоннинг келиб
чиқиши  ҳақидаги таълимотлар.  Инсонни фалсафий тушунишнинг  ўзига  хос
хусусияти.  Инсоннинг  кўп ўлчовлиги.  Шарқ  фалсафасида  инсон муаммоси.
Инсон масаласида    Ғарб  анъанаси.  Фалсафий антропологиянинг  пайдо
бўлиши ва ривожланиши, предмети ва вазифалари. Инсоннинг биоижтимоий
моҳияти.  Инсонни тушунишда  дуализм  ва  монизм.  Инсонга  интровертив  ва
экстровертив  ёндашувлар.  Инсонга  оид  социоцентрик  концепциялар.  Инсон
масаласига  теоцентрик  ёндашувлар.  Инсонга  нисбатан биологизаторлик  ва
социологизаторлик  концепциялари.  Ҳаётнинг  мазмуни ва  унда  инсоннинг
вазифаси.  Ҳаётда  инсоннинг  вазифаси ва  унинг  моҳияти.  Ҳаётни тарк  этиш
босқичлари:  ижтимоий,  руҳий,  биологик  ўлим,  миянинг  ўлими.  Инсонни
фалсафий нуқтаи назардан ўрганишнинг зарурати.

24
Аксиология-қадриятлар фалсафаси
Қадрият  тушунчаси ва  унинг  умумий тавсифи.  Қадриятларнинг
табиати ва  моҳиятини тушунишга  нисбатан ёндашувлар:  натуралистик
психологизм,  персоналистик  оптимизм,  аксиологик  трансцендентализм,
маданий тарихий релятивизм,  қадриятларнинг  социологик  концепцияси.
Қадрият  категориясининг  мазмуни:  қадриятнинг  ижтимоий
моҳияти.
Қадриятнинг  функционал  аҳамияти.  Қадриятнинг  шахсга  доир  мазмуни.
Қадриятлар ва  баҳолар.  Баҳолашнинг  моҳияти.  Баҳолаш  структураси.
Баҳолаш  предмети.  Баҳолаш  субъекти.  Баҳолаш  асоси.  Эҳтиёжлар ва
қадриятлар.  Қадриятларнинг  турлари:  моддий
қадриятлар,  маънавий
қадриятлар,  ижтимоий  сиёсий қадриятлар,  индивидуал  ёки шахсга  доир
қадриятлар.  Жамият  ва  инсон
ҳаётида  қадриятларнинг  роли.  Олий
қадриятлар. Соғлик ва эркинлик қадрият сифатида. Билим қадрият сифатида.
Шахснинг қадриятларга муносабати. Қадриятлар иерархияси.
Фаолият фалсафаси (праксеология)
Фаолият  тушунчаси.  Фаолиятнинг  социологик  жиҳатлари.
Психологияда  фаолиятга  муносабат.  Фаолиятнинг  тузилиши:  эҳтиёжлар,
мотивлар,  мақсадлар,  воситалар.  Фаолият  атрибутлари:  моддийлик  ва
субъектлилик.  Фаолиятни  моддийлаштириш  ва  моддийлаштиришдан
чиқариш.  Фаолиятда  онглилик  ва  мақсадга  мувофиқлик.  Фаолиятнинг
унумлилиги.  Моддий ва  маънавий фаолият.  Инсон фаолиятининг  рамзий
жиҳати.  Мулоқот  фаолият  сифатида.  Инсоннинг  шаклланиши 
ва
ривожланишида  фаолиятнинг  роли.  Интериоризация  тушунчаси.
Интериоризация  механизми.  Интериоризация  назариясининг  танқиди.
Бегоналашув. Меҳнат ва ўйин фаолият бирлиги сифатида. Ўйин моделининг
шартлилиги ва реаллиги. Ўйиннинг маъноси. Ижод ва ижод натижаларининг
янгилиги.  Ижодий  ва  ноижодий фаолият.  Ижодкор  шахс.  Ижод  меҳнат  ва
ўйин  сифатида.  Инсон 
фаолиятини  тартибга  солишнинг  аҳамияти.
Фаолиятни тартибга солиш механизмлари.
Ижтимоий прогнозлаштириш муаммоси
 Ижтимоий  башорат  тушунчаси:  унинг  типлари,  методлари.
Башоратнинг  турлари:  кундалик  башорат,  илмий  башорат,  ижтимоий
башорат  қилиш,  интуитив  башорат.  Ижтимоий башоратнинг  субъектив  ва
объектив  асоси.  Прогнозлаштиришнинг  методлари:  экстрополяция  методи,
тарихий аналогия,  моделлаштириш  методи,  экспертиза  усулида  баҳолаш,
келажакни прогнозлаштириш. Норматив прогноз, аналитик прогноз, прогноз
огоҳлантириш.  Прогнозлаштиришнинг  ижтимоий жараёнларга  таъсири.
Келажакни прогнозлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари.

25
Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари
Глобаллашув  –  янги фалсафий  мавзу.  Глобаллашув  ҳодисаси.
Глобалистика.  Глобал  жараёнларнинг  куртаклари.  Фундаментал
глобаллашув. Глобал муаммоларнинг кўпжиҳатлилиги.  Глобал муаммолар –
глобаллашувнинг  оқибати 
сифатида.  Ижтимоий 
ривожланишнинг
жадаллашувида  глобал  тенденцияларни 
англашнинг  аҳамияти.
Технооптимизм.  Технопессимизм.  Экопессимизм.  Глобал  муаммоларни ҳал
қилишда  фалсафанинг  роли.  Глобал  муаммоларнинг  моҳияти.
Муаммоларнинг  турли даражалари:  хусусий, миллий, маҳаллий, минтақавий
муаммолар.  Глобаллик  мезонлари.  Ҳозирги
даврнинг  асосий  глобал
муаммолари:  демографик  тизим,  таълим  муаммоси,  соғлиқни сақлаш
муаммоси,  озиқ  овқат  муаммоси,  иқтисодий ривожланишнинг  нотекислиги,
энергетика ва хом ашё ресурслари, уруш ва тинчлик муаммоси. Глобал онгни
шакллантириш  зарурати.  Глобал  муаммоларни ҳал  қилишда  халқаро  кучлар
бирлашувининг  аҳамияти.  Глобал  муаммоларни ҳал  қилишда  хусусий ва
умумий манфаатлар.
Семинар  машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотларини ташкил  этиш  бўйича  профессор-ўқитувчилар
томонидан кўрсатма  ва  тавсиялар ишлаб  чиқилади.  Унда  талабалар асосий
маъруза  мавзулари бўйича  билим  ва  кўникмаларини амалий   машғулот
жараёнида  янада  бойитадилар.  Шунингдек,  дарслик  ва  ўқув  қўлланмалар
асосида  
талабалар 
билимларини  мустаҳкамлашга  
эришиш,  тарқатма
материаллардан фойдаланиш,  илмий мақолалар ва  тезисларни чоп этиш
орқали талабалар билимини ошириш,  мавзулар бўйича  кўргазмали қуроллар
тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Семинар машғулотларида  талабалар фалсафа  фанининг  назарий
асосларини ўрганиб,  унинг  амалий  ҳаёт  билан боғлиқлигини таҳлил
қиладилар.
Семинар машғулотларнинг тавсия этиладиган тахминий мавзулари:
Фалсафа:  унинг  предмети,  мазмуни ва  жамиятдаги роли.  Қадимги ва
ўрта  аср фалсафаси.  Янги ва  энг  янги давр фалсафаси.  Онтологик
категорияларнинг  фалсафий таҳлили.  Табиат  фалсафаси.  Инсон борлиғи.
Ўзаро алоқадорлик  ва  ривожланиш  қонунлари.  Фалсафа  категориялари.
Билишнинг  мазмун ва  моҳияти.  Ҳиссий,  эмпирик,  назарий,  мантиқий ва
интуитив  билиш  даражалари.  Фалсафада  ҳақиқат  муаммоси.  Назария  ва
амалиёт  бирлиги.  Билиш  методологияси:  асосий 
тушунчалар.
Ахборотлашувнинг  фалсафий  асослари.  Тушуниш  ва  тушунтириш.
Жамиятнинг  фалсафий таҳлили.  Тарих фалсафаси.  Фалсафий антропология
(Инсон ҳақидаги таълимот).  Аксиология  –  қадриятлар фалсафаси.  Фаолият
фалсафаси  (праксеология).  
Ижтимоий 
прогнозлаштириш  муаммоси.
Глобаллашувнинг 
фалсафий 
муаммолари.

26
Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Мустақил  таълимнинг  турли  хил  шакллари мавжуд бўлиб, бунда  асосий
эътибор  талабанинг  берилган  мавзулар  (амалий  масалалар,  топшириқлар  ва  кейс-
стадилар)ни мустақил  равишда,  яъни
аудиториядан
ташқарида  бажариши,
ўқиб  ўрганиши  ва  шу  йўналиш  бўйича  билим  ва  кўникмаларини
чуқурлаштиришига  қаратилади.  Талаба  мустақил  ишни тайёрлашда  муайян
фаннинг  
хусусиятларини 
ҳисобга  
олган 
ҳолда  
қуйидаги  шакллардан
фойдаланиш тавсия этилади:
  дарслик  ёки  ўқув  қўлланмалар  бўйича  фанлар  боблари  ва
мавзуларини ўрганиш;
  тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
  мустақил ишлар, кейс-стадилар билан ишлаш;
  махсус  ёки  илмий  адабиётлар  (монографиялар,  мақолалар)
бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
  фанга  оид  статистик  маълумотларни  ўрганиш, уларни  таҳлил
қилиш;
  талабанинг  ўқув-илмий-тадқиқот  ишларини  бажариш  билан
боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
  фаол  ва  муаммоли ўқитиш  усулидан  фойдаланиладиган   ўқув
машғулотлари;
  масофавий (дистанцион) таълим. талабаларнинг  мустақил
ишларини реферат,
семинар,  маъруза  тайёрлаш,  Президент  асарларини
конспектлаштириш  ва бошқа  шаклларда  ташкил  этилиши  тавсия
этилади.  Мустақил  иш  мавзуларини  белгилашда  маъруза  ва
семинар машғулотлари мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши
лозим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг тахминий мавзулари:
1. Фалсафий дунёқарашнинг ўз-ўзини англашдаги роли.
2. Фалсафа ва фан мутаносиблиги.
3. Сциентизм ва антисциентизм.
4. Билиш инсон маънавий камолоти омили.
5. Тарих фалсафаси ва фалсафа тарихи.
6. Инсон олий қадрият.
7.  Глобаллашув  шароитида  антропологик  инқирознинг  олдини
олишнинг зарурияти.
8. Илмий ва ижтимоий прогнозлаштиришнинг ўзаро алоқадорлиги.
9. Онтологик ва муносабатдош категорияларнинг уйғунлиги.
10. Миллий ва умуминсоний қадриятлар.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

27
Фалсафа фанини ўқитишда замонавий (хусусан интерфаол) методлар,
ахборот  коммуникация  (медиатаълим,  амалий
дастур пакетлари,
презентацион,  электрон-дидактик)  технологияларининг  қўлланиши назарда
тутилади. Фалсафа фани курсида электрон дарслик, мавзуга оид теледисклар
ва бошқа кўргазмали қуроллардан фойдаланилади.

28
1.1.4. MODDIY-TEXNIK VA O‘QUV-METODIK TA’MINOTGA
QO‘YILADIGAN TALABLAR
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS TA’LIM
VAZIRLIGI
Ro‘yxatga olindi
Tasdiqlandi
№______________
№______________
«__»________200_yil
«__»________200_yil
Kadrlar tayyorlash yo‘nalishlari bo‘yicha o‘quv jarayonining o‘quv-uslubiy, moddiy-
texnik ta’minotiga qo‘yiladigan
TALABLAR
Toshkent 2012

29
 O‘quv jarayonini pedagogik kadrlar bilan ta’minlash talablari
Bakalavriat asosiy ta’lim dasturini amalga oshirish o‘qitilayotgan fanning
ixtisosliligiga mos, odatda, bazaviy ta’limga ega bo‘lgan ilmiy-pedagogik kadrlar
bilan va tizimiy ravishda ilmiy yoki ilmiy-metodik faoliyat bilan shug‘ullanayotgan
kadrlar bilan ta’minlanishi kerak.
Ixtisoslik fanlari o‘qituvchilari o‘qitilayotgan fan ixtisosligiga mos bazaviy
ta’limga yoki ilmiy darajaga ega bo‘lishlari kerak. Ta’lim jarayoniga amaldagi
tegishli tarmoq tashkilotlari, korxonalari va muassasalarining rahbarlari va etakchi
mutaxassislari o‘qituvchilikka jalb etilishi mumkin
 Ta’lim jarayonini o‘quv-metodik va axborot resurslari bilan ta’minlashga
talablar
Asosiy ta’lim dasturining barcha kurslari, fanlari (modullari) bo‘yicha  o‘quv-
metodik hujjatlar va materiallar bilan ta’minlanishi lozim.
Ta’lim oluvchilarning auditoriyadan tashqari ishlari metodik ta’minlanishi va
uni bajarishga sarflanadigan vaqtga asoslanishi lozim.
Har bir ta’lim oluvchi asosiy ta’lim dasturiga kirgan kasbiy turkumning har bir
fani bo‘yicha o‘quv va o‘quv-metodik bosma yoki elektron nashrlar (jumladan, vaqtli
nashrlar elektron bazalari) bilan belgilangan me’yorlarga muvofiq ta’minlangan
bo‘lishi lozim.
Axborot-resurs markazining asosiy fondi oxirgi 10 yilda (gumanitar, ijtimoiy
va iqtisodiy siklning bazaviy fanlari uchun – oxirgi 5 yilda) chop etilgan hamma
sikllarning bazaviy qismi fanlari bo‘yicha o‘quv adabiyotining chop etilgan  yoki
elektron nashrlari bilan to‘ldirilgan bo‘lishi kerak.
Qo‘shimcha adabiyotlar fondi o‘quv adabiyotlaridan tashqari rasmiy ma’lumot-
bibliografik va davriy nashrlarni o‘z ichiga olishi kerak.
Ta’lim dasturini to‘liq amalga oshirish uchun OTMning ARMda  ta’lim
yo‘nalishi o‘quv rejasida keltirilgan fanlar bo‘yicha yaratilgan o‘quv-uslubiy
adabiyotlar va chet elda chop etilgan hamda internet tizimidagi axborot manbalari har
bir talabaga etarli darajada bo‘lishi kerak.
Ta’lim oluvchilar uchun mahalliy va xorijiy OTM, korxona va tashkilotlar
bilan tezkor axborot almashish imkoniyati, zamonaviy kasbiy ma’lumotlar bazalari,
axborot va izlash tizimlariga kirishni ta’minlanishi lozim.
Talabalarning bilish faoliyatini samarali boshqarish uchun pedagogik
texnologiya talablari va qoidalari asosida mashg‘ulotlarni rejalashtirishning quyidagi
izchilligi tavsiya qilinadi:
- o‘qishning kutiladigan natijalari va talabalarning bilish, talaba qo‘yilgan
maqsadlarga erishgandan keyin yoki B.Blumning taksonimiyasiga muvofiq bilish
sohasidagi o‘quv maqsadlarining 6 asosiy kategoriyasi (bilish, tushunish, qo‘llash,
tahlil, sintez, baholash) orqali harakat (xulq)ga mos keladigan fe’l yordamida
namoyon bo‘ladigan o‘quv maqsadlari shaklidagi psixomotor va  affektiv sohalardagi
vazifalarini shakllantirish;
- o‘qituvchining mazkur mashg‘ulotdagi o‘quv-tarbiyaviy maqsadlarini
belgilash;
- tayanch o‘quv savollarini aniqlash;

30
- har bir kutiladigan natijaga muvofiq trening uchun o‘quv va nazorat
topshiriqlarini (savol, masala,  test topshiriqlari), o‘rganilgan materialni
mustahkamlash uchun zarur hajmda mashqlarni ishlab chiqish;
- mashg‘ulotdan kutiladigan natijani kafolat uchun ishchi dastur, o‘qituvchining
maqsadlari, talabalarning vazifalari va  nazorat  tpshiriqlari mazmuniga muvofiq
mazmunini ishlab chiqish;
- mashg‘ulotning jarayonini o‘qituvchi faoliyati (asosiy o‘rinlar)   va u bilan
o‘zaro bog‘liq talabalarning  faoliyat tavsifi asosida, shu mashg‘ulot uchun tobora
samarali (jumladan, interfaol) metodlar, didaktik vositalar va jihozlarni tanlash bilan
loyihalashtirish.
5111600– Milliy g‘oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi yo‘nalishi
bo‘yicha bakalavrni tayyorlash jarayonida asosan quyidagi ta’lim texnologiyalar va
o‘qitish metodlaridan foydalanish maqsadga muvofiq:
o‘qitishning interfaol metodi,
muammoli o‘qitish texnologiyasi,
o‘yinli texnologiyalar,
tanqidiy fikrlashni rivojlantirishning pedagogik strategiyalari,
shaxsiy yo‘naltirilgan ta’lim,
tabaqalashtirilgan ta’lim,
dasturlashtirilgan ta’lim,
o‘qitishni individuallashtirish texnologiyasi,
o‘qitishning kompleks metodlari (loyihalash metodi, tarmoqli rejalashtirish
metodi, aqliy hujum, assotsiogrammalar metodi va h.k.)
  O‘quv jarayonining moddiy-texnika bazasiga qo‘yilgan talablar
Bakalavrlar tayyorlash asosiy ta’lim dasturini amalga oshirayotgan oliy ta’lim
muassasasi fanlar bo‘yicha va fanlararo tayyorgarlikning barcha turlarini
(laboratoriya, amaliy va ilmiy-tadqiqotchilik ishini)  ta’lim oluvchilarning OTM
o‘quv rejasida ko‘zda tutilgan va sanitariya hamda amaldagi  yong‘in xavfsizligi
qoidalari va me’yorlariga muvofiq o‘tkazishni ta’minlaydigan moddiy-texnik bazaga
ega bo‘lishi kerak.
Bakalavrlik dasturini amalga oshirish uchun minimal  zarur moddiy-texnik
ta’minot ro‘yxati:
- leksiya  (potok va guruh) auditoriyalari;
- seminar mashg‘ulotlari uchun auditoriyalar;
- ilmiy-tadqiqot ishlarini o‘tkazish uchun laboratoriyalarni o‘z ichiga oladi.
Mavjud moddiy baza:
- leksiyalar o‘tkazishni
- illyustrativ materialni namoyish etish uchun turli
jihozlar;
- asosiy fanlarning amaliy-laboratoriya ishlarini  bajarish uchun
-laboratoriya
ishlari dasturiga muvofiq jihozlar;
- ixtisoslik fanlarining laboratoriya ishlari uchun–laboratoriyalarning amalga
oshirilayotgan ilmiy tematikasiga muvofiq jihozlar;
- seminar mashg‘ulotlarini o‘tkazish uchun
-hisoblashlar va axborot tizimlaridan foydalanish uchun
kompyuterlar hamda chet tili mashg‘ulotlari uchun–lingafon xonalari bilan  ta’minlashi kerak

31
1.2.TAVSIYA ETILADIGAN  DABIYOTLAR RO‘YXATI
Raxbariy adabiyotlar:
1.
Karimov I.A. Asarlar to‘plami. 1-18 jildlar.- T.: O‘zbekiston, 1996-2010.
2.
Karimov I.A. YUksak ma’naviyat - engilmas kuch. -T.: Ma’naviyat, 2008.
3.
Karimov I.A. Jahon moliyaviy-iqtisodiy inqirozi, O‘zbekiston sharotida uni
bartaraf etishning yo‘llari va choralari. - T.: O‘zbekiston, 2009.
4.
Karimov I.A. Asosiy vazifamiz - Vatanimiz taraqqiyoti va xalqimiz
farovonligini yanada yuksaltirishdir. -T.: O‘zbekiston, 2010. -78 b.
5.
Karimov I.A. O‘zbekiston mustaqillikka erishish ostonasida. - T.: O‘zbekiston,
2011. -370 b.
6.
Karimov I. A. Bosh maqsadimiz-keng ko‘lamli islohatlar va modernizasiya
yo‘lini kat’iyat bilan davom ettirish. - T.: O‘zbekiston, 2013. -63 b.
7.
Karimov I.A. Amalga oshirayotgan islohatlarimizni yanada chuqurlashtirish va
fuqarolik jamiyatini qurish –yorug’ kelajagimizning asosiy omilidir. T.:
O’zbekiston, 2014
8.
Каримов И.А. Биз доим тарихдан сабоқ чиқариб, тинчликни қадрлаб,
ғурур-ифтихор билан яшайдиган халқмиз. Т. Ўзбекистон. 2014.
9.
Каримов  И.А. Она  юртимиз  бахту  истиқболи  ва  буюк  келажаги
йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. Т. Ўзбекистон. 2015.
Darslik va o‘quv qo‘llanmalar:
1. Nazarov Q. Aksiologiya - qadriyatlar falsafasi. -T.: O‘FMJ, 2004.
2. Nazarov Q.N. Bilish falsafasi. - T.: Universitet, 2005.
3. Nazarov Q. G‘oyalar falsafasi . - T.: Akademiya, 2011.
4. Soifnazarov I. Kurs leksiy po filosofii. - T.: 2004.
5. To‘ychiev B.T. Sotsialnaya filosofiya. Albom sxema -T.: 2009.
6. Falsafa asoslari. Nazarov Q tahriri ostida. -T.: SHarq, 2005.
7. Falsafa. Mamashokirov S. Tahriri ostida. -T.: Sharq, 2005.
8. Falsafa. Axmedova M. tahriri ostida.-T.: UFMJ, 2006.
9.
Xayitov SH., Xayitova K., Ziyautdinova X. Falsafa asoslari. Albom sxema. - T.:
Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi, 2009.
10. Shermuxamedova  N.   Falsafa  va  fan  metodologiyasi.-T.:   Universitet, 2005.
11. Shermuxamedova   N.    Falsafa   va   fan   metodologiyasi   -   T.:    Axborot
texnologiyalari, 2008.
12. Shermuxamedova  N.A.  Gnoseologiya -  bilish  falsafasi.   -T.:“Noshir”, 2011.
13. Emirova E., Strelsova A. Vvedenie v filosofiyu. - T.: Universitet, 2008
14. Shermuxamedova  N.A.  Falsafa.  -T.: Unversitet, 2012.
15. B. Ochilova, Yo. Turopov. Qadriyatlar falsafasi. -T., “VNESHINVTSTRPROM”-
2014

32
Qo‘shimcha adabiyotlar:
1. Aristotel. Sochineniya V 4-x tomax. -M.: 1975. ch.1.
2. Jahon falsafasi tarixidan lavhalar. Nazarov Q. tahriri ostida. -    T.: SHarq, 2004.
3.  G‘arb falsafasi. Nazarov Q. tahriri ostida. - T.: SHarq, 2005.
4.  Falsafa ensiklopedik lug‘at. Nazarov Q.tahriri ostida. -T.:  SHarq,
2011.
5.  Jo‘raev N. Tarix falsafasining nazariy asoslari. - T.: Ma’naviyat,
2008.
6.  Karimov   B.R.   Dialektika   ob’ektivnogo   i   sub’ektivnogo   v   metode
vosxojdeniya ot abstraktnogo k konkretnomu. -T.: 1998.
Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish