Саноат маркетинги


Ҳисоблаш усули бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни юклаб жўнатиш ва сотиш



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/91
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#23218
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91
Bog'liq
buxgalteriya hisobi va audit

Ҳисоблаш усули бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни юклаб жўнатиш ва сотиш 
бўйича операцияларни ҳисобварақларда акс эттириш 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан 
олинган даромадлар» ҳисобварағи, 
9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» ҳисоб-варақ, 


9030 «Бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлардан олинган даромадлар» 
ҳисобварақ. 
9040 Ҳисобот даврининг охирида «Сотилган товарларни қайтариш» ҳисобварағининг 
ёпилиши 
9050 Ҳисобот даврининг охирида «Харшюрлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» 
ҳисобваракинингёпилиши 
9910 Ҳисобот даврюшнг охирида даромадлар хисобварақларининг ёпилиши 
Юклаб жўнатилган маҳсулот, товарлар, топширилган ишлар ва бажарилган хизматлар (ҚҚС 
ва акцизлар чегирилган) бўйича тўлаш учун тақдим этилган сумма 
Юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун олинган нақд 
пул суммаси 
4790 Корхона ходимларига маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар сотилган 
5010, 5020 Муддати кечикгирилган даромадлар ва олдиндан амалга оширилган тўловларни 
сотиш ҳажмига киритиш 
6230, 6310 Асосий воситалар (9210 «Асосий воситаларнинг реализа-ция қилиниши ва 
бошқача чиқиб кетиши») ва бошқа активларнинг (9220 «Бошқа активларнинг реализация 
қилиниши ва бошқача чиқиб кетиши») сотилишидан натижалар алоҳида ҳисобварақларда 
аниқланади ва ҳисобга олинади. 
Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар ўз маҳсулотлари сифатига турли хил 
кафолатларни берадилар, шунинг учун харидорни юклаб жўнатилган маҳсулот сифати 
қониқгармаса, у олинган товарни қайтариш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда қайтарилган товар ёки 
маҳсулотнинг ҳисоби 9040 «Сотилган товарларни қайтариш» ҳисобварарқда олиб борилади. Бу 
ҳисобварақ 9000 гуруҳпи даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақларига нисбатан контрпассив 
ҳисобланади ва даромадлар суммасини камайтиради. 
Қайтарилган товар қиймати қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан кдйд этилади: 
- харидордан пул маблаглари олинган тақдирда, харидорга пул маблагларини қайтариш 
пайтида: 
Д-т 9040 «Сотилган товарларни қайтариш»
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобвараги» 
- харидорлардан пул маблағлари олинмаган тақдирда, харидорнинг дебиторлик қарзини 
бекор қилиш суммасига: 
Д-т 9040 «Сотилган товарларни қайтариш» 
К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган хисобварақлар» 
- ҳисобланган қўшгаган қиймат солиш, акциз солиғи суммасига: 
Д-т 6410 «Бюджетга қарзлар бўйича тўловлар (турлари бўйича)»
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ёки 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан 
олинадиган ҳисобварақлар» Қайтарилган маҳсулот ёки товарлар таннархи қуйидага ув билан 
акс эттирилади: 
Д-т 2810 «Тайёр маҳсулот» ёки 2910 «Товарлар»
К-т 9110, 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»
Ҳисобот даврининг охирида 9040 «Сотилган товарларни тариш» ҳисобварағи қуйидаги 
тарзда ёпилади: 
Д-т 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар»
К-т 9040 «Сотилган товарларни қайтариш» 
Шартнома шартларига мувофиқ корхоналар харидорларга шартномада белгиланган 
муддатдан олдин тўлов учун чегармалар ёки яроқсиз маҳсулот бўйича нархлардан чегармалар, 
шунингдек катта ҳажмда товар сотиб олганлиги учун чегирмалар бериши мумкин. Бундай 
чегирмалар 9050 «Харидорларга ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» махсус хисоб-
варағида хисобга олинади. Бу хисобварақ 9000 гурухдаги даромадларни хисобга олиш 
ҳисобварақларига нисбатан кошрпассив хисобланади ва унинг дебет айланмаси тайёр маҳсулот, 
товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сотилишидан олинган суммани 
камайтаради. 
Берилган чегирмалар суммасига қуйидага бухгалтерия ёзуви берилади: 


Д-т 9050 «Харидорларга ва буюртмачиларга берилган чегармалар» 
К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ёки 5110 «Ҳисоб-
китоб хисобварағи» 
Ҳисобот даврининг охирида 9050 «Харидорларга ва буюртмачиларга берилган чегармалар» 
хисобварағи қуйидаги тарзда ёпилади: 
Д-т 9010 «Тайёр маҳсулогаи сотишдан олинган даромадлар» 
К-т 9050 «Харидорларга ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» 
Юклаб жўнатиш ва сотишнинг ҳисоби, 2810, 9410, 9010, 9020, 9030, 9210, 9220, 4010 
хисобвараклари кредитида айланмаларни ва 9010, 9020, 9030 ҳисобварақлари учун таҳлилий 
маълумотларни қайд этиш учун мўлжалланган 11-сонли журнал-ордерда ҳисобварақлар ва 
жамлама кўрсаткичлар бўйича олиб борилади. 11-сонли журнал-ордер 15- ва 16-сонли 
қайдномаларнинг тахлилий маълумотларига асосан тўлдирилади. Шуни таъкидлаш лозимки
9110 ва 9010 хисоб-варақларига таҳпилий маълумотлар 11-сонли журнал-ордерда, нафақат 
хисобог ойи бўйича, балки йил бошидан, ҳақикий таннархи, хисоблаш нархлари, такдим этилган 
ҳисобварақлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлардаги суммалар бўйича келтирилади. 
«Асосий фаолюпдан олинган даромадлар» деган 2-сон БҲМС-нинг 18-модцасига кўра 
оралиқ тўловлар ва харидорлардан олинган бўнаклар суммалари бўйича даромадлар тан 
олинмайди, шунинг учун харвдор ҳисоб-китоб варағига маҳсулот учун олдиндан ҳақ ўтказса, у 
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварағида акс этгирилади. 
Мисол. Корхона 300 минг сўмлик маҳсулотини сотиш учун контракт тузди ва ҳақнинг 
15%ини, яъни 45 минг сўмни олдиндан олди. Олдиндан олинган тўловга ўгказма берилади: 
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб варағи» — 45 минг сўм. 
К-т 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» — 45 минг сўм. 
Ҳисобварақ-фактура асосида товар юклаб жўнатилганидан кейин ўтказма акс эттирилади: 
Д-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» — 300 минг сўм. 
К-т 9010 «Тайёр маҳсулотни соташдан олинган даромадлар» — 300 минг сўм. 
Аввал олинган ҳақ суммасига ўтказма берилади: 
Д-т 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» — 45 минг сўм. 
К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобвараклар» — 45 минг сўм. 
Ҳисоб-китоб варағига харидорнинг қолган қарзи қайтарилганидан сўнг ўгказма берилади: 
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб варағи» — 255 минг сўм. 
К-т 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» — 255 минг сўм. 

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish