Январь 2021 3-қисм
Тошкент
сақланмаган. француз сайёҳлари А.Дюрйо ва Р.фўвеллар Самарқандга ташриф буюриш-
ганида қалъа ва бошқа иморатлар аянчли ҳолда бўлса-да, ҳали мавжуд эди.
Шаҳр (Шаҳрисабз)даги Оқсарой Амир Темурнинг девони жойлашган сарой ҳақида та-
саввур беради. Оқсарой номи унинг оқ рангда бўлганлигидан бўлса эҳтимол, лекин «оқ»
атамасининг кўчма-улуғвор, салобатли маънолари ҳам мавжуд. Сарой қурилиши 1380 йил-
да бошланиб, 1386 йилгача давом этган, лекин пардозлаш ишлари 1404 йилгача амалга
оширилган. булардан ташқари, Амир Темур фармони билан Шоҳи зинда меъморий мажму-
асида бир неча мақбаралар, бибихоним (Сароймулкхоним хон авлодидан бўлганлиги, лато-
фати ва оқилалиги туфайли саройдаги биринчи хоним, Амир Темурнинг суюкли рафиқаси
эди) номи билан аталувчи масжид, суюкли набираси, тахт вориси бўлган Муҳаммад Сул-
тон учун улуғвор мақбара (вафотидан сўнг Амир Темур ҳам бу мақбарага дафн этилган),
Самарқанд шаҳри атрофида ўн тўртта боғ-саройлар, Туркистон (Ясси шаҳри)да Хўжа
Аҳмад Яссавийга бағишланган меъморий мажмуа (бу бино Ҳазрати Темур масжиди деб
аталиб, Амир Темур фармони билан 1404 йилда форс меъмори Хўжа Хусайн томонидан
қурилган) ва бошқа меъморий обидалар барпо этилди.
Амир Темурнинг қурувчилик фаолияти унинг вафотидан сўнг Мовароунаҳрда набираси,
буюк фалакиётшунос олим Мирзо Улуғбек томонидан давом эттирилди. Мирзо Улуғбек
ҳукмдорлиги даврида барпо этилган обидалардан Самарқанд шаҳрида Улуғбек мадраса-
си, бухоро ва Ғиждувон шаҳарларидаги мадрасалар, Шаҳрисабздаги Гумбази Сайидон
мақбараси ва Кўк Гумбаз масжидлари сақланиб қолган.
француз адабиётида бабер исми билан ном қозонган (аслида «бобур» - Йўлбарс номи би-
лан тарихга кирган) Захириддин Муҳаммад бобур - Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳнинг
чевараси бўлмиш Андижон ҳукмдори Умаршайхнинг ўрнига тахтга ўтирганда атиги ўн
икки ёшга тўлган эди. Самарқанднинг сўнгги темурий ҳукмдори бўлмиш амакиси оламдан
ўтиши оқибатида у ҳам тахт даъвогари бўлиб чиқди. У Самарқандни қўлга киритганида
бағоят ҳурсанд эди. Аммо энди Самарқанд «Шарқ дурдонаси» ҳам, «фаровон» ва «осуда
маскан» ҳам эмас, аксинча қисман вайронага айланган, очарчилик ҳукм сураётган ва бор
йўғидан ажралган шаҳар эди, холос. Шу тариқа бобур Самарқандни яна икки бор эгаллаб,
яна ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Сўнгги бор Шайбонийхон таъқибидан қочиб,
аввал Афғонистонга, сўнг Ҳиндистонга юриш қилади. бобоси Амир Темур каби бобур
хам Ҳиндистонда буюк салтанат - бобурийлар (Европа адабиётида - буюк мўғуллар) сал-
танатини барпо этди. бобур туфайли Ҳиндистонда уч юз йилдан ортиқ вақт ҳукмронлик
қилган сулола томирларида улуғ Амир Темур қони оқарди. буюк бобурийлардан кўпчилиги
машҳур ҳукмдорлар сифатида тарихга кирди.
Хуллас, Чор Россияси босқини сабаб Самарқандга кириб келган рус темирйўли бўйлаб
саёҳат қилган европалик адиблар, журналистлар ва сайёҳлар Амир Темурни, темурийлар-
ни, Самарқандни, унинг аҳолисини, тарихий обидаларини қайтадан кашф қилишди. Улар
сайёҳатлари давомида фотоальбомлар, мақолалар ва китоблар яратди, асарларида бу юрт
фуқаролари, уларнинг кундалик ҳаёти, яшаш шароити, урф-одати, тилида ишлатиладиган
сўз ва атамалар, уларнинг маънолари, руслар босқини ва генерал губернаторлик тузуми
ҳақида муҳим маълумотларни кенг ёритиб бердилар.
фойдаланилган адабиёт:
1. a.durrieux et r.Fauvelle. samarkand la bien gardée. ouvrage accompagné de 23 gravures.
Paris, librairie Plon, Plon-Nourrit et G
ie
imprimeurs-editeurs 8, rue Garancière – 6
e
. 1901. Tous
droits réservés.
20
Do'stlaringiz bilan baham: |