13-маъруза. Техник жиҳатдан тартибга солишнинг қонуний асослари Режа



Download 373,08 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana24.02.2022
Hajmi373,08 Kb.
#236958
TuriРегламент
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Метрология ва стандартлаштириш маъруза № 13,14,15

солиш давлат тизимини ишлаб чиқиш ва ушбу тизим ишлашини таъминлаш 
йўли билан эришилади. 
Тизимли ѐндашув, кенг маънода тизимли таҳлилнинг синоними сифатида 
қўлланилиб, техник хусусиятга эга бўлган мураккаб муаммоларни ҳал этиш 
бўйича қарорларни тайѐрлаш ва асослаш учун методологик воситалар мажмуи 
ҳисобланади. 
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунни амалга 
оширишда қуйидаги ишларни бажариш лозим бўлади: 
■Ўзбекистон Республикасининг қатор Қонунларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш; 
■Техник регламентларни ишлаб чиқувчи экеперт кенгашлари фаолиятини 
жонлантириш; 
■Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида меъѐрий ҳужжатлар 
фондини шакллантириш; 
■Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими Концепцияси 
ва унй амалга ошириш дастурини қабул қилиш. 
Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида, Ўзбекистон техник жиҳатдан 
тартибга солиш давлат тизими (Ўз.ТЖТСДТ). ни шакллантириш ҳамда унинг 
техник асосларини ишлаб чиқиш бўйича бугунги кунда қатор ишлар амалга 
оширилди. 
Умуман олганда, ҳар қандай тизим қатор илмий-техник асосларга таянади, 
бу қоида Давлат тизимига ҳам тааллуқли. Техник жиҳатдан тартибга солиш 
давлат тизимининг мухим асослари қуйидагилар хисобланади: 
■ҳуқуқий асослар; 
■ташкилий асослар; 
■атамалар ва таърифлар; 
■тизим элементларининг таснифланиши; 
■асосий қоидалар; 
■назарий асослар. 
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимннинг 
тузилмаси 
Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимига кирувчи органлар 
фаолиятининг асосий йўналишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси белгилайди. Ушбу тизимни шакллантириш, такомиллаштириш ва 
Қонун билан белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, техник жиҳатдан 


тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари тайинланган: 
Ўзбекистон Республикасинияг «Стандартлаштириш 
тўғрисида»ги 
Қонунига мувофиқ (6-модда). маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга 
ўрнатилган мажбурий талаблар ҳамма норматив ҳужжатларда бўлиши лозим. 
Шунингдек ушбу талаблар маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг турлари, 
бир турдаги маҳсулотлар таркибидаги гуруҳлар норматив ҳужжатларида ҳам 
такрорланади. 
Шуни қайд қилиш керак-ки, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар 
хавфсизлигига талаблар ягона ҳужжатда, яьни бир турдаги маҳсулотлар 
техник 
регламентида 
тўпланиши 
билан 
бирга, 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги 
Қонунида белгиланган мақсадларга эришишни таъмин лаш техник жиҳатдан 
тартибга солиш давлат тизими мажбурий талабларининг кенг спектрини ўзига 
қамраб олади. Уларга техник регламент таркибига киритиладиган қуйидаги 
талаблар тегишли: 
•атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ѐки ѐрлиқларга ҳамда 
уларни акс эттириш қоидаларига ва маҳсулотни идентификация 
қилишга доир талаблар; 
•маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан 
тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига 
мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган синовлар, ўлчовлар 
қоидалари ва усуллари. 
•давлат назоратини амалга ошириш тартиби; 
• маҳсулотни синаш тартиб-таомиллари, назорат қилиш, 
санитария-эпидемиология, ветеринария ва фитосанитария 
хулосасини бериш тартиби; 
• санитария, ветеринария ва фитосанитария чоралари: 
• карантин ва ветеринария-санитария қоидалари, шу жумладан 
хайвонлар ва ўсимликларни ташиш билан боғлиқ талаблар; 
• намуналар олиш усуллари ва тартиб-таомиллари, инсоннинг 
хаѐти ва соғлиғуга, атроф муҳитга зарар етказилиши хавфини тадқик 
этиш ҳамда баҳолаш усуллари; 
• маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга махсус талаблар бўлиши 
мумкин: 
қонун ҳужжатларида белгиланган айрим тоифадаги 
фуқароларнинг муҳофаза қилинишини таъминлайдиган; 
- техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда инсоннинг 
ҳаѐти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-
мулкига, атроф муҳитга тахдид солувчи трансчегаравий хавфли ишлаб 
чикариш объектларига оид. 
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини 
таъминлашга доир талаблар куйидагилар бўйича белгиланиши мумкин: 
биологик хавфсизлик; 
механик хавфсизлик; 
кимѐвий хавфсизлик; 


ядровий ва радиациявий хавфсизлик; 
ѐнғин хавфсизлиги; 
электр хавфсизлиги; 
машина ва ускуналарни ишлатиш (улардан фойдаланиш). ҳамда 
утилизация қилиш хавфсизлиги; 
электромагнит мослиги; 
курилиш ишлари хавфсизлиги; 
бинолар, иншоотлардан ва уларга туташ худуддан фойдаланиш 
хавфсизлиги; 
экологик хавфсизлик; 
ветеринария хавфсизлиги; 
саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги; 
портлаш хавфсизлиги; 
ахборот хавфсизлиги; 
ўлчовларнинг ва синовлар усулларининг бир хиллигини таъминлаш. 
Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини 
таъминлашга доир бошқа талаблар ҳам белгилаб кўйилиши мумкин. 
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Download 373,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish