ЎЗБЕКИСТОН СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ
ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ НИЗОМЛАРИ
Ўзбекистонда сертификатлаштириш, энг аввало, истеъмол молларига
нисбатан қўлланилади ва уларнинг хавфсизлиги ва экологиклигини тасдиқлайди.
Мажбурий сертификатлаштриладиган маҳсулот муҳим ҳужжат ҳисобланган
рўйхатга киритилади.
Сертификатлаштириш миллий тизими (Ўз СМСТ) ни яратишдан мақсад
мувофиқликни сертификатлаштиришни амалга ошириш учун процедура ва
бошқариш қоидаларини ўрнатишдан иборат.
Сертификатлаштириш тизмининг асосий вазифалари қуйидагилар:
-
сертификатлаштиришда
қўлланиладиган
ҳужжатларнинг
ягона
тизимини ўрнатиш;
-
ягона атамалар ва таърифларни ўрнатиш;
-
бир турли маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари ва тартибларини
ўрнатиш;
-
сертификатлаштириш
учун
синовларни
(сертификатлаштириш
синовларини) ўтказиш қоидаларини ўрнатиш;
-
сертификатлаштириш иштирокчиларининг давлат бошқарув идоралари
билан ўзаро ҳамкорлик тартибини аниқлаш.
Ўз СМТ Ўзбекистон Республикасининг қонун ва меъѐрий ҳужжатларига
мувофиқ иш кўради. Ўз СМТ да фаолиятнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:
-
маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш;
-
сифат ва ишлаб чиқаришлар тизмиларини сертификатлаштириш;
-
сертификатлаштирилган маҳсулот, хизматлар, сертификатлаштирилган
сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришлар устидан инспекцион текширув;
-
мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши устидан
назорат.
Ўз
СМТ
тизимининг
қоидаларини
тан
олиш
шарти
билан
сертификатлаштиришни сўровчи бошқа давлатлар ва ташкилотлар учун очиқ
ҳисобланади.
Сертификатлаштириш маҳсулот, жараѐнлар ва хизматларнинг талабларга
мувофиқлигини тасдиқлашни таъминлайди, жумладан:
-
давлатлараро стандартларнинг талабларига;
-
Ўзбекистон Республикаси стандартларининг ва бошқа расмий нашр
этилган, маҳсулотга талабларни ўрнатувчи меъѐрий ҳужжатларнинг талабларига;
-
Халқаро
ва
хорижий
миллий
стандартларнинг
Ўзбекистон
стандартлаштириш Миллий идораси қўшилган сертификатлаштириш тизимлари
доирасидаги талабларга мувофиқлигини таъминлайди.
Ўз СМТ маҳсулотнинг мажбурий ва ихтиѐрий сертификатлаштирилишини
ўтказишни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикасининг вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган
мажбурий сертификатлаштириладиган маҳсулотлар Рўйхатга киритилган,
Ўзбекистон Республикасида тайѐрланган, импорт бўйича киритиладиган ва
экспортга чиқариладиган маҳсулотлар мажбурий сертификатлаштирилади.
Меъѐрий ҳужжатларда фуқароларнинг ҳаѐти, соғлиги ва мулкига
хавфсизликни таъминлаш, атроф муҳит муҳофазаси, ўзаро алмашинувчанлик ва
мос келувчанлик талаблари ўрнатилган маҳсулотлар, шунингдек фуқароларнинг
ҳаѐти ва соғлиги учун хавфсизликни таъминловчи воситалар Рўйхатга
киритилади.
Молни бу рўйхатга киритиш учун мезонлар сифатида қуйидагилар
танланган:
-
фойдаланувчилар учун хавф туғдириши мумкинлиги;
-
маҳсулотга меъѐрий ҳужжатда хавфсизлик талабларининг борлиги;
-
маҳсулотдан ялпи фойдаланиш;
-
одамнинг ҳаѐти ва соғлигига хавф туғдириш даражаси ва б.
Рўйхатга импорт маҳсулот ҳам киритилади, бу тўғрида чет
мамлакатларнинг расмий идоралари ўзига хос йўллар билан хабардор қилинади.
Маҳсулот, хизматлар, сифат тизимлари ва ишлаб чиқаришларни ихтиѐрий
сертификатлаштириш тайѐрловчи, истеъмолчи ѐки етказиб берувчи (сўровчи)
нинг ташаббуси билан ўтказилади.
Ўз СМТ да қуйидаги реестрлар бошқарилади:
-
бир турли маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича аккредитланган
идоралар;
-
сифат ва ишлаб чиқариш тизимларини сертификатлаштириш бўйича
аккредитланган идоралар;
-
аккредитланган синаш лабораториялари (марказлари);
-
сифат бўйича аттестатланган экспертлар-аудиторлар;
-
сертификатлаштирилган маҳсулот;
-
сертификатлаштирилган сифат ва ишлаб чиқаришлар тизимлари;
-
рўйхатга олинган бир турли маҳсулотни сертификатлаштириш
тизимларининг реестрлари.
Ўз СМТ да Давлат реестрини бошқариш қоидалари меъѐрий ҳужжатларда
аниқланган.
Сертификатлаштириш
бўйича
Миллий
идора
Давлат
реестри
маълумотларини, шунингдек сертификатлаштириш бўйича идоралардан ва
тизимнинг бошқа иштирокчиларидан олинадиган ахборотни даврий нашр этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |