Калит сўзлар: Моденизация, диверсификация, инновациялар, инновацион фаолият,
корхона, молиялаштириш стратегиялари.
Аннотация: В статье отражена реализация структурных изменений, направленных на
финансирование инновационной деятельности предприятий в условиях модернизации и
диверсификации экономики страны, а также финансовых стимулов и улучшений.
Ключевые слова: Модернизация, диверсификация, инновации, инновации,
предпринимательство, стратегии финансирования
Аnnotation: The article reflects the implementation of structural changes aimed at financing the
innovative activities of enterprises in the context of modernization and diversification of the economy
of the country and the issues of financial incentives and improvements.
Key words: Modernization, diversification, innovations, innovative activity, enterprise, financing
strategies
Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётининг ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланиб, ялпи
ички маҳсулот қийматида давлат улушининг салмоғи камайиб, ишлаб чиқаришда нодавлат
сектори улушининг ўсиши кузатилиб бормоқда. Натижада, ялпи ички маҳсулот даромадлари
таркибида нодавлат корхона ва ташкилотларнинг, хусусан хорижий инвестицияларнинг
улуши ортиб, уларни инвестицион фаолиятларга жалб қилиш учун қулай шартшароитлар
яратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицион фаолиятни
тобора фаоллаштиришда давлатнинг бевосита инвестор сифатидаги роли ва ўрни камайиб,
хусусий инвесторларнинг тараққий этиб боришини кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида янги
институционал тузилмаларнинг пайдо бўлиши, инвестицион инфратузилма субъектлари, яъни
тижорат банклари, махсус молия-кредит инвестиция институтлари кабиларнинг шаклланиши
билан ифодаланади.
Бугунги
кунда
тадбиркорлик
субьектларини
ривожлантиришда
инновацион
ривожланишнинг асосий чекловчи омили корхона ресурсларини бошқаришнинг мавжуд
усулларининг номукаммаллигидир. Буни ҳал қилиш учун корхонанинг инновацион фаолиятини
молиялаштиришнинг молиявий оқимларни мониторинг қилиш ва бошқаришнинг замонавий
усулларига асосланган, хатарларни минималлаштиришга ва ички иқтисодий алоқаларни
кенгайтиришга йўналтирилган бундай бошқарув тизимини ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади.
Давлат бюджети ҳисобидан инвестицион фаолиятни молиялаштиришда устувор тармоқларни
давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қисқариши давлат инвестиция сиёсатининг эътибори
хусусий тузилмалар: корхоналар, банклар ва аҳоли зиммасига кўчишини шарт қилиб қўйиши
табиийдир. Бироқ, ҳозирча хусусий сектордаги инвестицион фаолият субъектлари миқдори ва
сони ортганига қарамай, уларнинг инвестицион фаолиятлардаги ўрни ва мавқеи давлатнинг
иқтисодиётдаги роли ва ўрнини боса олмаяпти. Мулкчилик шаклларининг ўзгариб бориши
билан инвестицион фаолиятни молиялаштиришдаги давлат манбалари ўрнини тобора турли-
туман хусусий инвестиция манбаларининг эгаллаб бориши, бу эса инвестицион фаолиятни кенг
кўламда номарказлашувига ва пировардида, инвестицион фаолият кўлами ва самарасининг
ортишига олиб келиши лозим. Инновацион фаолиятни молиялаштиришни бошқариш жараёни
чуқур таҳлилга ега бўлмаганлиги ва пайдо бўлганидан бери юзаки кўриб чиқилганлиги сабабли,
ушбу ҳодисани алоҳида таркибий қисм сифатида емас, балки жараённи таҳлил қилиш учун
бутун мажмуа сифатида кўриб чиқиш зарурати туғилди. Корхонанинг инновацион фаолиятини
ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни молиялаштириш манбаларини
ташкил етиш ва назорат қилиш.
Молиялаштиришни бошқариш тизимининг асосий мақсади инновацияларга асосланган
26
Do'stlaringiz bilan baham: |