Science and education scientific publishing center virtualconferences. Press international conference science and



Download 2,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/164
Sana24.02.2022
Hajmi2,53 Mb.
#236408
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   164
Bog'liq
2 5246885885932211447

 May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
(ижрочилар, артистлар, актёрлар, дирежёрлар, пантомимочилар ва бошқалар) ва юридик шахс 
бўлган субъектлар (теле-радио ташкилотлари, кабел орқали кўрсатувчи ва эшиттирувчилар, 
ижрони ёзиб олувчилар, фонограмма ишлаб чиқарувчилари ва бошқалар) ўртасида юзага 
келади. 
Турдош ҳуқуқлар объектларига ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув 
ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари киради [2] Шунга 
кўра, объектлардан фойдаланиш ва муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши учун 
худди муаллифларга ўхшаб қонунчиликда турдош ҳуқуқлар субъектлари учун ҳам бир қатор 
ҳуқуқлар белгиланган. Бу ҳуқуқлар ўзининг таъсир кучига кўра муаллифлар ҳуқуқларидан 
устун эмас, балки улар иккиламчи бўлиб, муаллифлик ҳуқуқининг ҳуқуқий доираси ҳудудида 
бўлади. 
Турдош ҳуқуқларнинг юзага келиши ва амалга оширилиши учун турдош ҳуқуқлар объектини 
рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди. 
Шундай бўлса-да, турдош ҳуқуқлар тўғрисида ҳуқуқий фанларда ҳанузгача аниқ ҳуқуқий 
таъриф берилган эмас. Назаримизда турдош ҳуқуқларни кенгроқ тушуниш учун халқаро 
ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиш лозим. 
Агарда, турдош ҳуқуқлар субъектларининг вазифаси ва фаолият йўналишига асосланадиган 
бўлсак, турдош ҳуқуқлар ҳам инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми эканлигига амин бўлиш 
мумкин. Чунки, турдош ҳуқуқлар субъектлари ҳам инсониятнинг тараққиёт йўлида хизмат 
қиладилар. Шунинг учун ҳам турдош ҳуқуқлар инсон ҳуқуқларига дахлдор бўлган барча ҳуқуқ 
ва эркинликларга асосланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 6-моддасида 
ҳар бир инсон қаерда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ҳуқуқий лаёқати тан олинишига ҳақли 
эканлиги белгилаб қўйилган. Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар, бизга ўз истеъдодимиз, 
ақл, виждонимиздан мукаммал суратда фойдаланиб, ўзимизнинг барча маънавий ва жисмоний 
эҳтиёжларимизни қондириш учун имконият беради [3].
Турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқига нисбатан иккиламчи ҳуқуқ ёки такрорланадиган 
ҳуқуқ. Шунга кўра, турдош ҳуқуқларни муаллифлик ҳуқуқига нисбатан “эргашма ҳуқуқ” ёки 
“такрорланадиган ҳуқуқ” дейиш мумкин. Агарда, муаллиф ёки асар бўлмаса, турдош ҳуқуқлар 
субъекти ҳам бўлмайди ва турдош ҳуқуқлар ҳам юзага келмайди. Шунинг учун айтиш 
мумкинки, турдош ҳуқуқлар муаллифлик ҳуқуқига эргашиб юради. Агарда, муаллиф асар 
яратса, турдош ҳуқуқлар субъекти бўлган жисмоний шахс-актёр, артист, дирежёр ва бошқалар 
бу асарни ижро этади ёки уни бошқача усуллларда такрорлайди, яъни эфир орқали узатади ёки 
ёзиб олади.
Турдош ҳуқуқлар асосан муаллифлик ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ ва ҳар иккала 
ҳуқуқ соҳаси ҳам қўлланишда деярли битта қонунчиликка мурожаат қилади. Ўзбекистон 
Республикасининг Фуқаролик кодекси [4] ва ”Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар 
тўғрисида”ги қонунида [5] муаллифлик ҳуқуқи билан турдош ҳуқуқларга оид қоидалар кетма-
кет жойлаштирилган. 
Хулоса қилиб айтганда, турдош ҳуқуқлар интеллектуал мулк ҳуқуқининг ажралмас 
мустақил қисми ҳисобланиб, у муаллифлик ҳуқуқи қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормалари 
билан тартибга солинади. Турдош ҳуқуқлар асарлардан фойдаланиш ёки уларни қайта ишлаб 
чиқариш ёхуд такрорлаш натижасида янги объектларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. 
Объектлардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган муносабатларда қонунчиликда 
белгилангандек турли субъектлар (жисмоний ва юридик шахслар) иштирок этади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish