Annotation: The article is devoted to the psychological characteristics of the manifestation
of professional motives in military activity. The text of the article also reveals the essence of the
concept of motivation, the psychological nature of professional motives, psychological components
of professional motives, professional competence, military-like activities, military activity and
personality.
Key words: Serviceman, profession, serviceman, motive, motivation, professional motive,
professional knowledge, professional skill, altruism, social development, extreme situation,
professional motivation, success, achievement, shortcomings.
Дунёда ҳарбий хизматчиларнинг касбий, интеллектуал ва психологик тайёргарлигини
оширишга ҳамда уларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият
қаратилмоқда. Жаҳонда касбий мотивларни илмий-амалий жиҳатдан ўрганишга қаратилган
қатор илмий марказлар ва илмий тадқиқот институтлари жумладан, Тюмен халқаро
иқтисодиёт, бошқарув ва ҳуқуқ академияси (Россия), Рочестер университети (АҚШ),
Берклидаги Калифорния университети (АҚШ), Принстон университети (АҚШ), Москва давлат
университети (Россия), Америка психологлар ассосиацияси (АҚШ), Россия ҳарбий фанлар
академияси (Россия) Саратов ҳарбий институти (Россия) Варшава ҳарбий академияси (Полша)
кабиларда назарий-амалий изланишлар олиб борилмоқда. Бу эса, ҳарбий хизматчиларнинг
ахлоқий-руҳий тайёргарлиги, психологик хусусиятлари, жанговар ҳолатини таъминловчи
психологик компонентлари ва хизмат фаолиятининг ижтимоий-психологик хусусиятлари
шу ўринда, бўлажак ҳарбий хизматчиларда касбий мотивларнинг психологик омилларини
аниқлаш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини таъминлайди.
Кейинги йилларда ҳарбий хизматчи шахсининг психологик хусусиятлари, уларнинг шахсий-
касбий фазилатларини белгиловчи психологик жиҳатлари ҳамда ҳарбий хизматга қабул қилишда
касбий мотивларнинг психологик омилларини ўрганиш борасида илк илмий тадқиқотлар хориж
психолог олимлари изланишларида ўз аксини топган бўлсада, буюк саркарда ва давлат арбоби
Соҳибқирон Амир Темур ўз “Темур тузуклари”да саркардаларни саралаш ва лавозимларга
қўйишда уларнинг насл-насабига, ақл-фаросатига, халқпарварлигига, тинчликсеварлик, сабр-
тоқатлилик, адолатпарварлик, кўтаринки руҳий ҳолатига, зийраклигига, малакаси ва одамлар
билан муроса қилиш фазилатларига алоҳида эътибор берган”[1,5]. Бу эса, Амир Темур ўз
фаолиятида ҳозирги замон психологиясининг бошқарув психологияси, ҳарбий психологияси
144
Do'stlaringiz bilan baham: |