КИРИШ
Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш, уни замон
талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис
кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳотлар талаблари билан
чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Республикамиз олий таълим тизимида мутахассисларни тайёрлаш тизимини замон
талаблари даражасида қайта ташкил этиш мақсадида иқтисодий таълимнинг ҳалқаро
андозаларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки, дунёнинг
ривожланган ва бозор иқтисодиёти амал қилаётган мамлакатларнинг деярли барчаси янги
механизмнинг кескин ўзгаришларига мослаша оладиган ва ҳар қандай шароитда
рақобатлаша оладиган иқтисодчи мутахассисларни тайёрлаш борасида замонавий
иқтисодий таълим тизимига эгадирлар. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисидаги
маърузасида таъкидлаганларидек, “ ...ҳаётнинг ўзи ва халқнинг талаблари бизнинг
олдимизга амалий ечимини топиш лозим бўлган янги ва янада мураккаб вазифаларни
24
қўймоқда .”
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш,
мамлакатимизни
модернизация
қилиш
ҳамда
ҳаётнинг
барча
соҳаларини
либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7
февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида” №ПФ-4947 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда
“ ...иқтисодиётни
янада
ривожлантириш
ва
либераллаштиришга
йўналтирилган
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини
сақлаб
қолиш,
миллий
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини
ошириш,
қишлоқ
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат
иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом
эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада
кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар,
туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий
эттириш,
инвестициявий
муҳитни
яхшилаш
орқали
мамлакатимиз
иқтисодиёти
25
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кўзда тутилган” .
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий, ижтимоий қонунларни билиш ва уларни амал
қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни
бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур
бўлган билимларни беришда таълим ва тарбия назарияси ва методикасининг аҳамияти
катта. Айниқса, ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий
дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий маданиятни ошириш каби муҳим вазифаларни
бажариш орқали унинг роли тобора ошиб бормоқда. Дастурини тайёрлашда Ўзбекистон
Республикасининг Президенти Ш .М.Мирзиёев томонидан мутахассис кадрлар тайёрлаш
ишини тубдан қайта қуриш, олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш ишини жадаллаштириш
борасида қўйилган вазифалар, жумладан “ ...олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини
мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-
Do'stlaringiz bilan baham: