www.madrasa.uz
125
МУНОСАХА
Муносаха
(
ٌ ةَخَساَن م
)
луғатда кўчириш, ўзгартириш ва
ўчириш маъноларида келади. Мерос илми уламолари
истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Муносаха – меросга
ҳақдор кишининг мерос тақсимотидан аввал вафот топгани
учун
меросдаги
улушини
унинг
меросхўрларига
кўчиришдир”.
Муносаха ҳолати юзага келганда, меросни тақсимлашга
киришишдан аввал маййит эркак ёки аёл эканлигини билиб
олиш зарур. Бўлмаса, мерос тақсимотида хатога йўл
қўйилиши мумкин. (Мерос тақсимотидаги бошқа масалаларда
тарикани тўғри тақсим қилиш учун маййитнинг жинсини
аниқлаш шарт эмас). Масалан, бир инсон вафот этиб, ўзидан
ота-онасини ва икки қизини қолдирди. Сўнгра қизлардан
бири вафот этиб, ўзидан ота бир сингил, она ва отасининг
отасини қолдирди. Ушбу ҳолатда аввалги маййит эркак бўлса,
ўша эркак ва унинг отаси иккинчи маййитга оталик
тарафидан ота бўладилар (оналик тарафидан эмас). Агар
аввалги маййит аёл киши бўлса, иккинчи маййитнинг бобоси
онанинг отаси бўлади ва иккала ҳолатда мерос тақсимоти
бир-биридан фарқ қилади.
Муносаханинг уч ҳолати бор:
Аввалги ҳолат: иккинчи бўлиб вафот топган
меросхўрнинг барча меросхўрлари аввал вафот топган
инсоннинг меросхўрлари бўлади ва кейин вафот топганнинг
www.madrasa.uz
126
улардан бошқа меросхўрлари бўлмайди. Бу ҳолда
меросхўрларнинг улушлари ўзгармайди ва вафот топган
меросхўр мавжуд бўлмаган инсон каби мерос тақсимотида
қатнашмайди.
Иккинчи ҳолат: ҳар бир маййитнинг меросхўрлари
фақат унинг ўзидангина мерос оладилар.
Учинчи ҳолат: иккинчи маййитнинг меросхўрлари
аввалги маййитнинг меросхўрларидан баъзиси ёки қолган
барчаси бўлиб, уларнинг меросдаги улушлари ўзгаради ёки
уларга қўшилиб бошқалар ҳам меросга ҳақдор бўладилар. Ёки
масалада аввалги маййитдан мерос олмайдиган учинчи
маййит бўлади. Шунга биноан учинчи ҳолатнинг тўрт
кўриниши бўлади:
1.
Иккинчи маййитнинг
меросхўрлари
аввалги
маййитнинг меросхўрларидан қолган барчаси бўлиб, улар
иккала маййитдан фарқли улушларга меросхўр бўладилар.
2.
Иккинчи маййитнинг
меросхўрлари
аввалги
маййитнинг меросхўрларидан баъзиси бўлади.
3.
Иккинчи маййитнинг
меросхўрлари
аввалги
маййитнинг меросхўрларидан бўлади ва иккинчи маййитнинг
бошқа меросхўрлари ҳам бўлади.
4. Аввалги маййитдан мерос олмайдиган учинчи маййит
бўлади.
Қуйида ушбу кўринишларга мисол келтирилади.
Муносаха ҳолати учта ҳолатдан қай бири эканлиги
қуйидагича аниқланади: Аввало, иккинчи маййитнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |