ХУЛОСА
«Девиант хулқ-атворли беморларда алкоголизм ва наркоманиянинг
клиник хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб
борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар олинди:
1. Агрессив ва делинквент хулқ-атвор шаклларининг устунлиги
алкоголь ва опийга қарам беморлар преморбиддаги девиант хулқ-атворининг
ўзига хос жиҳати бўлиб, хусусан алкоголга қарам беморларнинг
преморбидида агрессив, опийга қарамларда – делинквент хулқ-атвор кўпроқ
учрайди. Иккала хулқ-атвор шакллари асосан эксплозив ва нотурғун типдаги
шахсларга хос бўлса, суицидал девиант хулқ-атвор истероид типдаги
шахсларга хос.
2. Преморбид даврда девиант хулқ-атворли алкогол ва опийга қарам
беморлар орасида эксплозив ва нотурғун типдаги психопатик ѐки акцен-
туацияли шахслар устунлик қилади. Преморбид даврида девиант хулқ-
26
атворсиз беморлар орасида психастеник ва конформ типдаги шахслар кўпчи-
ликни ташкил этади.
3. Алкогол ва опийга қарам беморларда девиант хулқ-атвор шакл-
ланишига нотўкис, моддий қийинчиликлари бор ва маънавий қашшоқ,
шафқатсизлик ва зўравонлик, гипопротекция типи бўйича тарбиясида
нуқсони бўлган оилаларда тарбияланиш, социал ва жиноий гуруҳлар билан
алоқада бўлиш каби ижтимоий-психологик омиллар сабаб бўлади.
4. Преморбидда девиант хулқ-атворли алкогол ва опиатларга қарам-
ликнинг клиник хусусиятиларига психоактив воситаларни суистеъмол
қилишни эрта бошлаш, абстинент синдромнинг жадал суръатда шакл-
ланиши, абстинент ҳолатнинг оғир кечиши, касаллик юқори даражада
прогредиент кечиши сабабли шахс деградацияси ва салбий тиббий-ижтимоий
оқибатларнинг тез ривожланиши кабилар киради.
5. Касаллик муддати бир хил бўлган, преморбидда девиант хулқ-
атворли беморларда бош миянинг бироз қуришидан (атрофия) то субкор-
тикал макон ва бош мия пўстлоқ қисми пешона бўлаги эгатчаларининг
кенгайиши, преморбид даврида девиант хулқ-атворсиз беморларда асосан
периваскуляр макон кенгайиши ва веналарда қон айланишининг бузилиши
каби морфо-структуравий ўзгаришларнинг шаклланиши аниқланган.
6. Преморбидда девиант хулқ-атворли шахсларнинг даволаш-реабили-
тация мажмуасини такомиллаштиришда шахс девиацияси ва хулқ-атворни
коррекция қилишда айнан когнитив хулқ-атвор психотерапиясини қўллаш
талаб этилади.
7. Преморбидда девиант хулқ-атворли шахсларда профилактик чора-
тадбирларини ишлаб чиқишда шахс хусусиятлари, ижтимоий-психологик
омиллар ва асосий касалликнинг клиник-динамик хусусиятларини инобатга
олиш, иш йўналиши турлари ва ижрочиларни белгилаб олиш керак.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |