Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#22597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
logistika

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



 
1-мавзу. ЛОГИСТИКА КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАСИ 
 
РЕЖА: 
1.1. Логистиканинг вужудга келиши ва унинг предмети. 
1.2. Логистиканинг асосий вазифалари. 
1.3. Логистика тизими қисмларининг таърифи. 
1.4. Ишлаб чиқариш воситалари бозори шароитларида моддий оқимларни бошқариш 
зарурлиги. 
 
1.1. Логистиканинг вужудга келиши ва унинг предмети 
Логистика - янги мустақил фан соҳаси. У 60 йиллардан бошлаб ривожланиб келган. 
60-йилларда маркетинг концепциясидан бир неча муаммолар ажралиб чиқди. Бу муаммолар - 
ишлаб чиқариш жараёнини хомашё билан таъминлаш муаммолари. Бу муаммоларнинг 
ажралиб чиқиш сабаби - ишлаб чиқариш, заҳира сақлаш ва ташиш харажатларининг 
сезиларли даражада ўсиб кетишидир. Бундан ташқари, ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш 
корхоналари сонининг кўпайиши, корхоналараро хўжалик алоқаларини ихчамлаштиришни 
талаб қилади. 
Бу ерда асосий муаммо, илмий тадқиқот мавзуи - хомашё ва маҳсулотларнинг 
тақсимланиши ва ҳаракати. Шу муаммо логистика концепцияси ташкил қилинишининг 
асосий сабаби бўлган. 
Жамиятнинг яшаш асоси ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқаришнинг асоси - хомашё, 
табиий ресурслар. Инсон учун зарур бўлган барча нарсалар ишлаб чиқариш орқали вужудга 
келади (кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар).
Корхоналар узлуксиз иш олиб бориши учун ўз вақтида хомашё билан таъминланиб 
туриши, тайёр маҳсулот истеъмолчиларга етиб бориши зарур. Корхоналарнинг хомашё 
билан таъминланиши, тайёр маҳсулот корхоналардан чиқиб истеъмолчиларга етиб келиш 
жараёнлари логистика фани томонидан ўрганилади. Бу логистика фанининг асосий предмети 
бўлиб ҳисобланади. 
1- чизмада логистик ҳаракатнинг тузилиши кўрсатилган. 
Логистика 
1-чизма Логистик ҳаракатнинг тузилиши.
Ҳозирги вақтда дунёда сўнгги 70-80 йиллар ичида логистика муаммоларига 
бағишланган адабиётлар сони ортиб бораяпти. Логистика муаммолари олимлар, 
муҳандислар, менежерлар, тадбиркорларнинг ҳам эътиборини ўзига тортаяпти. Баъзи 
ривожланган мамлакатларда логистика муаммолари давлат даражасида ҳал қилинади. 
Ҳар йили ривожланган мамлакатларда халқаро ва илмий анжуманлар, конгресслар 
ўтказилади. Уларда логистиканинг илмий ва амалий муаммолари муҳокама қилинади. Энг 
эътиборли анжуманлардан бири 1989 йил октябрь ойида Парижда ўтказилди. Москвада ҳам 
шу вақтда (1989 й. октябрь) логистикага бағишланган биринчи семинар ўтказилган. 
Швейцарияда 14 йил олдин ташкил қилинган Европа логистика маркази ҳозирги кунгача 
ишлаб турибди. Ғарбий Европанинг кўпгина шаҳарларида логистика бўйича мутахассислар 
тайёрлайдиган илмий ва ўқув марказлари ташкил қилинган. Ҳар бир катта тижорат - саноат 
фирмаларида логистика бўлимлари тузилган. Ҳозирги кунда АҚШда мавжуд фирмаларнинг 
хом 
ашё 
ишлаб 
чиқариш 
маҳсу-
лот 
тақсим-
лаш 
алмашув 
истеъ-
мол 



50% дан кўпи ўзининг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятида логистика тамойилларидан 
фойдаланади. 
Жиддий 
муҳокамалардан 
сўнг 
ривожланаётган 
собиқ 
Иттифоқ 
республикаларида ҳам логистикага бўлган эътибор кучайиб бораяпти, чунки логистик 
тизимлар ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар ва транспортни бир-бири билан оқилона 
боғловчи, интеграция қилувчи омил эканлиги аниқланди. 
“Логистика” - грекча сўз - таржимаси: ҳисоблаш тўғрисидаги фан.
Логистиканинг вужудга келиш ва ривожланиш тарихи ҳарбий фаолият билан 
боғлиқ. XIX асрнинг бошларида яшаган француз ҳарбий мутахассиси А.Г. Джомини 
логистика бўйича ёзилган биринчи китобнинг муаллифи ҳисобланади.
Логистика тамойилларига риоя қилишнинг самарали натижасини қуйидаги мисол 
асосида кўрсатиш мумкин. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Европада жойлашган Америка 
қўшинларини моддий-техника билан таъминлашда логистика тамойилларига риоя қилинган. 
Шу туфайли, ҳарбий саноат комплекси, транспорт тизими ва таъминот базалари ўзаро 
мустаҳкам боғланган, натижада Америка қўшинлари узлуксиз равишда қурол ва ҳарбий 
материаллар билан таъминланиб турилган. Шундай мураккаб вазифанинг муваффақиятли 
ҳал қилинишида илғор контейнер ва пакетлар орқали юк ташиш усули катта аҳамиятга эга 
бўлган. 
Оддий, ноҳарбий логистиканинг жадал ривожланиши 70- йилларнинг бошига тўғри 
келади. Бу ривожланиш сабабини иқтисодчи-олимлар 1972-1974 йилларда рўй берган 
энергетик инқироз билан боғлайдилар. Ғарбий Европа ва АҚШда иқтисодий аҳволнинг 
кескинлашиши ўсиб бораётган инфляция ва ишсизлик, ижтимоий революцион портлаш 
хавфи, иқтисодий ҳолатни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни талаб қилди. Бунда 
мутахассислар логистика тизимидан фойдаланишга мажбур бўлдилар, чунки логистика - 
таъминот, ишлаб чиқариш, транспорт, бозор тақсимланиши ва замонавий ҳисоблаш 
воситаларини жалб қилиш интеграциясининг энг самарали усулларидан бири. 

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish