www.ziyouz.com кутубхонаси
31
— Ҳа-а, бинойи, — дедим.
Шу, Ботир мироб кўпга тушиб кетдиёв. Тўрт одамга кира ҳақи тўлашнинг ўзи бўладими. Тушса
тушар! Нима, миробга мени эргаштириб кел, дедимми! Эргаштириб келдими, тўласин-да!
Аризабозлар катта бир идорага кириб кетди. Мен остонадаги қоровул олдида қолдим.
Аризабозлар ўргатган гапларни ичимда бот-бот қайтариб ўтирдим.
Ниҳоят, аризабозлар чиқиб келди. Катталар мени йўқламабди. Аризабозлар гапига ишонибди.
Яхши бўлибди. Тағин катталар салобати босиб, дудуқланиб қоламанми, дея қўрқиб эдим.
41
Eртаси куни Душанбега учдим. Ўтирганлар шаҳодат бармоғини ликиллатиб, ўртада
лайлакқушдай лўкиллаб юрган қизни имлади. Қиз уларга майда идишда сув олиб келди.
Менинг бошқалардан қаерим кам? Каллам кал бўлган билан, телпакнинг остида кўринмайди.
Дадил бўлдим, ўзимни бир синаб кўрмоқчи бўлдим. Шаҳодат бармоғимни ликиллатиб, қизни
имладим. Сув, дея оғзимни кўрсатдим. Қиз бош ирғади, сув олиб келди. Сувни бир ютишда
йўқотдим. Бошқалардай бош ирғадим.
— Ўлманг! — дедим. — Катта қиз бўлинг.
Кўкрагимни кердим, бақалоғимни шишириб ўтирдим.
Ойнадан пастга қарадим. Паст ўзимизнинг Вахшиворсойга келбат бериб кетди. Қатор-қатор
уйларни кўрдим. Майда-майда қораларни кўрдим. Ҳамидов муаллимга, шу бизнинг
қўйлармикин, дегим келди. Тағин калламга шапатилашидан қўрқдим. Гапимни ичимга ютдим.
Самолёт Душанбеда гурс этиб тушди.
42
Таксида қишлоққа келдим.
Мен қаерга бориб келдим? Одамлар буни биладими? Ана шуни одамларга билдиргим келди.
Қаерга бордим, қаерда бўлдим, барини айтиб, мақтангим келди. Уйга бормадим. Катта кўчада
оҳиста-оҳиста вазмин-вазмин қадамлар босиб юрдим. Одамларга қуюқ-қуюқ саломлар бердим.
Дуч келган одам билан қалин-қалин сўрашдим. Қозон-тобоғигача қолдирмай сўрадим.
Eл оғзига маҳтал бўлиб қарадим. Эл, кўринмай кетдингиз, Зиёдулла чавандоз, дея сўрамади!
Кўчани тағин бир айланиб келдим. Эл ақалли, камнамосиз, Зиёдулла кал, демади! Уч кун-а, уч
кун қишлоқда бўлмадим! Яхшими-ёмонми, шу элнинг молини боқаяпман. Одамнинг қадриям
шундай бўладими. Қадримга куйдим. Ай, қадрим-а, бечора қадрим-а!
Eлдан хафа бўлиб, уйга келдим. Чой ичиб, ёнбошладим. Ўнгимга ағдарилдим — бўлмади,
чапимга ағдарилдим — тағин бўлмади! Тарс ёрилиб кетгудай бўлдим!
Москвада йўл-йўлакай бир килоча қанд-қурс олиб эдим. Бола-чақа қўлимга қарайди, дедим-да.
Ана шундан бир сиқимини қўйнимга солдим. Тарлонни миниб, Мамат ошнамизникига йўл
олдим. Девордан бўйлаб овоз бердим.
— Мамат! Мамат уйдами, келин? Уйғот, гап бор! — дедим.
Мамат ичкаридан уйқули кўзларини уқалаб-уқалаб келди.
Мен, теваракдаги ҳамсоя-қўллар эшитсин учун, овозимни қўйиб гапирдим:
— Яхшимисан, димоғинг чоғми? Ма, манави қандни невараларимга бўлиб бер, есин! Мозор
босиб келган-да, табаррук!
— Қаерлардан сўраймиз?
— Москва!!!
— «Москва» колхозими?
— Колхоз? Қандай колхоз? Сен ўзи, мени ким деб ўйлаяпсан? Мен унча-мунча жойларга
бормайман! Борсам, фақат Москва шаҳри азимларга бораман, ҳа! Фақат Москва!!. Жуда паст
кетсам, Душанбеларга шунчаки, йўл-йўлакай оёқ илиб ўтаман! Менга қара, кун қиём вақти-
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |