www.ziyouz.com кутубхонаси
17
Бечора чавандоз чап бериб, чап бериб, кўп чопди.
— Қўйиб юбор, ҳақнинг ярмини бераман, — дея шивирлади.
Ўзимни эшитмасликка олдим, улоқни ушлаб чопдим.
Бойсунлик аламидан ёмон-ёмон ўқрайди, ёмон-ёмон чақчайди. Бураб-бураб сўкди. Охири
улоқни ташлаб юборди.
Ишқилиб, бойсунликларга улоқ бермадим. Бойсунлик чавандозлар улоқ ололмади.
Баковул барини кўриб турди, барини билиб турди. Ана энди... ана энди, қитмирнинг бориб
турган қитмири қиладиган ишни қилди: улоқни тўдадан четга олиб жўнади. Сўраганларга:
— Бутлари шалвираб қолибди, — дея жавоб берди.
Чавандозлар баковул йўлига қараб турди. Баковул тўдага янги улоқ сўйиб келади, дея умид
қилди.
Хиёл ўтди, баковул қайтиб келди. Улоқни тўдага олиб келиб ташлади.
Улоқни кўриб, ёқаларимни ушладим. Ё, тавба, ё, тавба! Ўша-ўша улоқ. Лекин бўйни йўқ!
Бутлари йўқ! Ҳалигина бор эди, баковул қирқиб ташлабди! Бундай улоқни ердан кўтариб
бўлмайди! Боиси, ушлайдиган ери йўқ! Жунидан ушлаб кўтарайин деса, жуни юлиниб кетади!
Шундай бўлса-да, чавандозлар ноумид шайтон дея, улоққа талпинди. Аммо ердан узиб
ололмади.
Баковул кўнглидагидай бўлди! Ана энди баковул кўпкарининг охирини айтди:
— Эшитмадим деманглар, олган-олгани! Олган-олганига шу улоқнинг ўзи, бир кило ёғ, бир
кило гуруч, сабзиси бор! Ол!
Бундай улоқни ердан узиб олишнинг бир йўли бор. Лекин жуда-жуда қийин...
Бахташ таваккал! Ўзимизнинг Тарлонни миниб олдим. Узанги йўлдошларимга, бот-бот
тайинладим. Ўзим улоққа қараб юрдим. Узалдим, узалдим... тағин узалдим... улоқ жунини эти
билан қўшиб ушладим, ғижимлаб ушладим. Бор кучим билан силтаб кўтардим, эгар қошига
ўнгариб олдим! Кўкрагим остига босдим, билакларим билан босдим!
Кўз илашмай қолди!
Қолган иш, Тарлон иши бўлди! Тарлон тулкидай чопди!
Кўпкари охири менда кетди. Мен зафар қозондим!
Биродарлар, ўзбек эли ўр келади, ўзи ўжар, зўр келади!
25
Рихсиев қишлоққа кўчиб келди.
Биров урилиб келди деди, биров шаҳардан безор бўлиб келди, деди. Урилиб келдими, сурилиб
келдими, ишқилиб келди. Мактабда муаллим бўлди.
Биздан икки ҳовли нарида ота мерос кўҳна ҳовлиси бор эди. Ана шу ҳовлида яшади. Қиш
бўлсада, ҳашар қилди, ҳовлисини созлади.
Бир куни мени-да ҳашарга айтди. Ўлмайиннинг кунидан бордим. Ҳамсоячилик, қош бор, қобоқ
бор-да.
Рихсиев супада ёнбошлаб олди. Қўлини лойга урмади. Ҳашарчиларга гап бериб турди.
Биродарлар, Рихсиев қулоқ-мияни қоқиб, қўлга берди! Бидир-бидир... Оламда гап қолмади!
Қаерда уруш бўлаяпти, қаерда сургун, қайси мамлакат подшоси қаерга борди, нимага борди,
нима деди, поездда бордими, самолётда бордими, мезбонлар билан қучоқлашиб кўришдими, ё,
қўл учида кўришдими, ҳеч нима қолмади!
Бошим ғувиллаб қолди. Тишимни тишимга қўйиб чидадим.
Рихсиев эртага-да ҳашарга айтди.
— Келолмайман, эртага кўпкари бор, — дедим.
Шу вақт уйдан одам келди. Паловга қарамадим, ҳадаҳалаб уйга бордим. Уйимизда чақалоқ
инга-ингалади.
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |