Ўзбекистон республикасида таълим


Ихтисослик фанларини модулли тизим асосида ўқитиш



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Ихтисослик фанларини модулли тизим асосида ўқитиш 
технологиясининг аҳамияти 
Д.О. Химматалиев, педагогика фанлари номзоди, доцент 
Педагогик жараённинг эскириб қолган технологиясини янгисига 
алмаштириш, замонавий, давр талаблари асосида ёндашиш, дарсга эса янгича 
усулларнинг лойиҳасини татбиқ этиш асосий вазифалардан бирига айланмоқда.
Касб-ҳунар коллежларида кичик мутахассисларни тайёрлаш муаммосини 
ҳал этиш йўлларидан бири мазмуни ва тузилиши жиҳатдан мутлақо янги бўлган 


164 
таълим техналогияларини ишлаб чиқиш асосида таълим жараёнини ташкил 
этиш ҳисобланади.
Бу эса касб-ҳунар таълими тизимида педагогик тадқиқотлар ўтказиш ҳамда 
ўқитишнинг янги метод ва самарали йўлларини аниқлашни тақозо этади. 
Бундай илмий изланишларнинг натижаси ўлароқ, кичик мутахассислар 
тайёрлашнинг модул тизими юзага келди.
Ўқитувчининг педагогик маҳорати, мулоқот маданияти, нутқнинг 
тўғрилиги, алоқавий маҳоратнинг талабаларга таъсири, педагогик нутқ 
техникасини эгалланганлик даражаси, ўз навбатида, янги алоқавий 
технологияга асосланган ҳолда амалга оширилади. Бу жараён ўқитувчи 
фаолияти ва услубиятининг турли кўринишлари орқали амалга оширилади. 
Педагогик фаолият шакллари ўқитувчининг талаблар асосида маъруза, амалий 
машғулот давомида ҳикоя, эркин суҳбат, мулоқот-мунозара дарсларида намоён 
бўлади. 
Технология тушунчаси педагогика фани, ишлаб чиқариш соҳаларига 
нисбатан анча кенг қўлланилиб, «Технология» сўзи юнонча течне - саънат, 
логос - маҳорат деган мазмунни англатади. Олимларнинг таъкидлашича, 
«технология» атамаси «бола шахсига таъсир кўрсатиш санъати»га эътибор 
қаратилиб, ҳар бир даврда ўзига хос замонавийлик касб этиб, янгиланиб, 
такомиллашиб келган.
Модул -“модулс” термини лотинча бўлиб, “ўлчам”, маълум бўлак, ҳажм 
деган маънони англатади. Модул – маълум таъмойилларга таяниб, бир неча 
фундаментал ўқув предметларини ўрганишга йўналтирилган ва ўқув 
материалини 
мантиқий 
тугалланган 
бирлигидир. 
Модулли 
таълим 
технологияси функционал тизимнинг умумий: неврофизиологик таълим ва 
педагогик–психологик назариясидан келиб чиқади. Модулли таълим 
муаммосига бағишлаб ёзилган даврий нашрлардаги мақолалар, услубий 
адабиётлар етарли эмас. Уларни ўрганиш модулли ўқитиш назариясининг 
умумий қоидаларини шакллантиришга имкон беради ва буларга таянган ҳолда 
ҳалқ таълими тизимида модулли ўқитишда фойдаланиш имкониятларини 
таҳлил қилиш мумкин. Модулли таълим технологияси таълим олувчига 
ўқитувчи раҳбарлигида қўйилган мақсадни амалга ошириш учун аввалдан 
белгиланган мақсадли ҳаракатлар дастури: ахборот банки, қўйилган дидактик 
мақсадларга эришиш учун методик кўрсатмаларни ўз ичига олган индивидуал 
дастур асосида мустақил ишлашга имкон беради. Бунда педагогнинг вазифаси 
ахборот–назоратдан, маслаҳат-тартибга солувчига ўзгариши мумкин. Модулли 
таълим принципиал жиҳатдан бошқа тизимлардан қуйидагича фарқланади:
- ўрганишнинг мазмуни тугалланган, мустақил модул кўринишида бўлади;
- педагог ва талабанинг ўқув жараёнидаги муносабати тамомила янги 
асосда амалга оширилади, яьни ўқувчи ўқув тизимининг шахсий ва англаш 
қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи билан модул ёрдамида аниқ бир 
малака даражасида фаолият олиб боради;
- модулли ўқитиш ўқув жараёнида ўқитувчи ва талаба орасида субъект-
субъкет ўзаро муносабатини ўрнатишни қатъий талаб қилади. Ҳар бир таълим 


165 
тизими ўзининг жараёнларини ташкил қилиш усулига эга бўлиб, аниқ бир 
умумий ва махсус тамойилларига асосланади.
Мутахассислик фанларини модулли ўқитиш талабаларнинг ижодий ва 
мустақил фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Модулли ўқитиш 
услубига асосан фан бўйича ўқув дастури алоҳида модул бирликларига, яъни 
модулларга ажратилиб, алгортм асосида қурилади. Мутахассислик фанларидан 
тузиладиган модул дастури назорат иш вариантларини, топшириқларни, 
сифатли ва ҳисоблаш масала матнлари, лаборатория ва амалий ишларини ўз 
ичига қамраб олади. Бу усулга асосан, дарснинг ўқув вазифаларини талабалар 
кўпроқ мустақил равишда бажаришга ҳаракат қилишлари керак, бундай 
йўналишни ташкил этиш учун ҳар бир модулни ўрганишда ўзига хос услубни 
қўллаб графоструктуралар, техник маълумотлар ва аниқланган катталикларни 
тасвирловчи жадваллар, схемалар, алоҳида белгилар тайёрланади.
Мутахассислик 
фанларидан 
ўқув 
жараёнини 
модул 
асосида 
режалаштиришда қуйидаги кетма-кетлик асосида амалга оширилади.
Модул асосида таълим беришда ўқитувчининг вазифаси анъанавий 
услубга нисбатан бир мунча фарқланади. Масалан, таълим жараёни 
режалаштирилади, модул бирликлари мазмуни аниқланади, модул дастури ва 
дидактик воситалар комплексини тайёрлайди, талабаларга топшириқларни 
бажариши юзасидан маслаҳатлар беради, назорат тестларини тайёрлайди, 
баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади. Мутахассислик фанларини модулли 
ўқитишда ўқитувчидан кўп меҳнат ва ижодий фаолият талаб қилинади.
Чунки, ўқитувчи ҳар бир дарсга тайёрланар экан талабаларни мустақил ва 
индивидуал ишлашларини таьминлаш учун ҳар хил даражадаги топшириқлар 
варианти, тест саволлари, тарқатма материаллари ва саволлар тизимини пухта 
ўйланган режа асосида тузиб чиқиши лозим. Бу эса ўқитувчидан катта меҳнат 
ва педагогик маҳоратни талаб этади. 
Шундай қилиб, касб-ҳунар коллежларида таълимнинг анъанавий 
методлари билан биргаликда модулли таълим технологиясидан фойдаланиш 
талабаларнинг билим олишларини фаоллаштиради ва ўқитиш самарадорлигини 
юқори даражада бўлишини кафолатлайди. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish