Ўзбекистон республикасида таълим


Таълим жараёнидаги инновациялар таснифи



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Таълим жараёнидаги инновациялар таснифи 
Д.И. Юнусова (ТАТУ) 
Олимларнинг таъкидлашича, амалиётда йўл кўрсатувчи педагогик 
назариямизнинг асосий камчиликларидан бири-билим ва таълимнинг 
устунлигини қаттиқ бўрттириб юборишдадир. Инсоний, маънавий, меҳнат 
тарбияси зарарига билимда ёдлаб олиш ҳажми кўпайиб бориши мактаб 
ҳаётида одатий ҳол бўлиб қолди. Бу ҳолатдан чиқиш учун бўлган ҳар 
қандай ҳаракат инновацион деб ҳисобланяпти. 
Ҳақиқатан ҳам, педагогик тизим сақланиб қолар экан, бу ҳолда 
фақат уни мукаммаллаштириш ҳақида гапириш мумкин. Бу масалани 
ижобий ҳал қилиш илғор тажрибалар, янги педагогик технологияларни 
излаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб кўрган ҳолда амалиётга 
татбиқ этишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ошириб юборди. Бундан келиб 
чиқадиган амалий хулоса - илғор таълим янгиликларини аниқлаш, синаб 
кўриш, педагогик амалиётга жорий қилишнинг илмий хулосаларини ишлаб 
чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш тизимини яратиш масаласининг 
долзарблигини оширди.
Таълим муассасаларини жадал ривожлантириш эҳтиёжи билан уни амалга 
оширишга ўқитувчиларнинг тайёр эмаслиги орасидаги зиддиятдан педагогик 
янгиликлар мустақил соҳага айланди. Бунинг натижасида янгиликни қўллаш 
оммавий тус олди, янги билимларга эҳтиёж кучайди. Педагогик 
инноватиканинг «янги», «янгилик», «инновация», «инновацион жараён», 
«инноватор», «инновацион имконият», «инновацион муҳит» в.б. тушунчалари 
кириб келди. 
«Янги» тушунчаси инновацион педагогикада асосий тушунчалардан 
бири ҳисобланади. Агарда биринчи - «биринчи яратилган» ибораси илгари 
умуман маълум бўлмаган бирор нарса ҳақида тасаввур берса, «яқиндан 
бери» ва айниқса «янгитдан очилган» иборалари янгиликда қандайдир 
даражада «эскилик» элементи, илгари бўлган бирор нарса борлигини 
ифодалайди. Шу тариқа янгиликнинг икки тури ҳақида гапириш мумкин: 
1. Биринчи марта яратилган янгилик. Бу янгилик ихтирога тенг. 
2. Аввалги мавжуд бўлган назарияни янада такомиллаштириб, замонага 
мослаштириш [1]. 
Ҳозирги кунда олиб борилаётган педагогик тадқиқотларнинг муҳим 
масалаларидан бири бу инновацияларни таснифлаш масаласидир. Ижтимоий-
педагогик адабиётлар таҳлили таълим жараёнидаги инновацияларни 
таснифлашнинг умумий тизими мавжуд эмаслигини кўрсатди.
В.А.Сластенин 
ва 
Л.С.Подимовалар 
таъкидлашича, 
педагогик 
адабиётларда таълим соҳасидаги инновацион жараёнлар 2 турга ажратилади: 
- стихияли инновациялар; 
-мақсадга қаратилган инновациялар. 


128 
Биринчи турдаги инновацияларга ҳар доим ҳам тўлиқ илмий асослаш 
билан боғлиқ бўлмаган инновациялар киради. Улар, одатда, вазият талаблари 
таъсирида, эмпирик рўй беради. Бу турдаги инновацияларга новатор-
ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар фаолияти, қисман маъмурият, таълим ва 
тарбия амалиёти билан шуғулланаётган маданият арбоблари томонидан амалга 
ошириладиган янгиликлар киради. Бундай турдаги инновацияларни уларнинг 
ижобий томонларини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиш зарур. Таълим 
тизимидаги иккинчи тур инновациялар онгли, мақсадга қаратилган, илмий 
асосда татбиқ қилинадиган, фанлараро фаолият маҳсулидир [2]. 
П.И.Пидкасистий ишларида янгиликлар ўзига хос хусусияти ва қўлланиш 
жойига қараб таснифланади (1-жадвал) [3]. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish