АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
САМАРАДОРЛИГИ
Абдуразакова М.Д.
Тошкент Тиббиёт Академияси
abdurazakova84@mail.ru
«Педагогик технология таълим шаклларини мақбуллаштириш учун
инсон ва техник ресурсларни ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини эътиборга
олган ҳолда, ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш,
қўллаш ва аниқлашнинг тизимли усулидир» [1].
Замонавий мутахассис ўз касбий фаолияти соҳасидаги янгиликларни
эгаллаб бориши, истиқболдаги тараққиёт йўналишлари ҳамда юзага
келувчи муаммоларни ечиш йўлларини кўра билиши лозим. Бундай
талаблар даражасидаги мутахассисни тарбиялаш учун педагогик
технологиянингсамарали шакллари, фаол методлари ҳамда замонавий
40
воситалар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда илмий – методик жиҳатдан
асослаш лозим бўлади. [2]
Педагогик технологиянинг туб моҳияти ўқитишнинг анъанавий
оғзаки баён қилиш усулидан воз кечиб, талабаларни кўпрок мустақил
таълим олишга ундашдан иборат, унда ўқитувчи талабаларнинг билиш
фаолиятининг «бошқарувчиси, маслаҳатчиси, якуний натижага йўлловчи»
вазифасини бажаради. Педагогик технологиянинг самарадорлиги
шундан иборатки, унда турли ўқитувчилар деярли бир хил якуний
натижага эришиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса барча ўқув
юртларига ягона таълим стандарти талабига жавоб берадиган
мутахассислар тайёрлаш вазифаси юклатилган хозирги даврда биз
педагоглар учун нихоятда муҳимдир.
Хозирги замон шароитида, юқори малакали кадрларни тайёрлашда,
ўқитишнинг ҳозирги замон тизимлари ва янги педагогик технологиялари
асосида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Янги педагогик
технологияларни хислати шундаки, унда қўйилган мақсадларга эришиш
кафолатини берувчи ўқув жараёни режалаштирилади ва амалга
оширилади.
Педагогика инсон фаолияти билан шуғулланувчи соҳа сифатида ўз
тузилмасида жараённинг субъект ва объектларини қамраб олади.
Анъанавий «субъект-объект» педагогикасида талаба объект ҳисобланиб,
ўқитувчи унга тажриба узатар эди. Замонавий педагогика, кўпроқ, талабага
ўқув фаолиятининг субъекти сифатида, ўз-ўзини бошқарадиган ва ўзини
намойиш этишга интилаётган шахс сифатида мурожаат қилмоқда [3].
Бугунги кунда акушерлик ва гинекология №1 кафедрасида хам
талабаларга айнан шу нуқтаи назардан ёндашилиб машғулотлар олиб
борилмоқда. Бунга хар бир ўқув цикли давомида талабалар томонидан фан
бўйича ажратилган мавзулар юзасидан тайёрланадиган «Очиқ дарслар»
мисол бўлади. Бундай дарслар инглиз тилида олиб борилиши ва талабалар
томонидан мустақил тайёрланиши билан диққатга сазовордир. Талабалар
дарсга тайёргарлик жараёнида замонавий ахборот технологиялари (ЗАТ)
воситалари:
аудио-видео,
компьютер,
мультимедия,
компьютер-
конструкторлардан фойдаланган холатда мавзу юзасидан маълумотларни
қидириш, ўзлаштириш ва ўзаро гурухда мухокама қилиш имкониятига эга
бўладилар. Олинган натижалар ва хулосаларга таянган холда мавзу
презентациялар кўринишида ёритилади. Презентация ўзида мавзуга оид
текст, жадваллар, расмларни қамраб олади. Мавзу тўлиқ ёритилганидан
сўнг «Очиқ дарслар» га ташриф буюрган бошқа гурух аъзоларини мавзуни
қай даражада ўзлаштирилганлигини бахолаш мақсадида талабалар
электрон кўринишдаги «Blitz» ва тест саволларини, вазиятли масалалар,
кроссворд ёки турли хил интерфаол ўйинларни уюштирадилар. Зеро,
талабаларнинг мавзу билан фаол тарзда шуғулланиши юзага келгандагина
ўқув жараёни самарали ривожланади, чунки уларда бирламчи ва
41
иккиламчи мотивлар юзага келади.Шунингдек ташриф буюрувчиларга
педагог томонидан мавзуга доир тарқатма материалларнинг берилиши
талабалар ўртасидаги бахс-мунозараларнинг янада қизғин ўтишини
таъминлайди.
Дарс давомида улар мавзу юзасидан эгаллаган амалий кўникмаларини
фантом ва муляжларда турли хил сахна кўринишлари орқали кўрсатиб
берадилар. Бу ўз навбатида мавзуни янада чуқурроқ ўзлаштирилишини
таъминлайди, яъни бу фаолият тури талабани нафақат назарий жихатдан,
балки амалий жихатдан хам билимларни мустахкамлашга ёрдам беради.
Таъкидлаб ўтиладиган асосий жихатлардан бири бу жараённинг тўлиқ
инглиз тилида олиб борилишидир. Хозирда Ўзбекистон жахон
хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлаётган бир вақтда
ёшларнинг, айниқса, талабаларнинг чет тилларини билиши фан доирасида
дунёда амалга оширилаётган тадқиқотлар, кашфиётлар ва мавжуд
адабиётлардан фойдаланиш имконини янада оширади.
Бундай дарсларнинг афзалликлари унда бир мавзу доирасида олти
турдаги таълим воситаларидан фойдаланиш мумкин, булар матнли,
тасвирли, аудио визуал, ёрдамчи (жихоз), моделли ва реал воситалар.
Бунда педагог хар бир талабани бу жараёнда иштироки, саволларни ва
уларга бериладиган жавобларни мазмунига бўлган муносабатига қараб
уларни бахолаш имконига эга бўлади. Зеро интерфаол таълим тизимининг
вазифаси хам доимий мулоқотга асосланиш ва биргаликдаги ўқиш ва фаол
иштирок этишдир. Тизимнинг асосий мезонлари эса норасмий баҳс-
мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш ва ифодалаш
имконияти, маърузалар сони камлиги, талабалар ташаббус кўрсатишларига
имкониятлар яратилиши, кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб
ишлаш учун топшириқлар бериш, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш
хисобланади[4].
«Очиқ дарслар» талабаларнинг янгиликка интилувчанлигини,
мустақил ўз устида ишлаш, шунингдек жамоада ишлаш кўникмаси ва
малакасини шакллантиришга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. М.Ўралова. Ш.Маъмуров. «Педагогик технологиялар» фанидан
маърузалар матни. Фарғона. 2010 йил. 10-11 бетлар.
2. Толипов Ў. Талабаларда умуммеҳнат ва касбий малакаларни
шакллантириш босқичлари.//Халқ таълими ж. № 4. 1998. 118-122 б.
3. Ж.Ғ. Йўлдошев. «Таълим янгиланиш йўлида». Тошкент.
«Ўқитувчи». 2000 йил. 40-42 бетлар.
4. Ф. Ақчаев. «Тарих фанини ўқитишда инновацион технологиялар
фанининг мазмун-моҳияти».Жиззах. 2013йил.
42
Do'stlaringiz bilan baham: |