36
Аниқ вазиятнинг ечимини топишни ўрганиш йўли иккита бўлиб, улар
қуйидагилар:
1.
ягона тўғри ечим - ўнлаб сахифали матнни ва кўплаб
чизмаларни ўз ичига олади.
2.
Кўп вариантли – ҳажми бирмунча камроқ
Ушбу метод дастлаб 1920 йилда Гарвард бизнес мактаби (Harvard
Business
School)да
қўлланилган.
Гарвард
бизнес
мактабининг
ўқитувчилари бизнес йўналишидаги аспирантура бўлими учун тўғри
келадиган дарсликларнинг мавжуд эмаслигини тез англайдилар. Ушбу
масалани ечиш учун талабалар томонидан қўйилган дастлабки қадам
етакчи
мутахассислардан
интервью
олиш
ҳамда
мана
шу
мутахассисларнинг
фаолияти, унга таъсир этувчи омиллар юзасидан
батафсил хисобот ёзиш бўлган. Маъруза тингловчиларга у ёки бу конкрет
муаммоли вазият, ушбу вазиятни таҳлил этиш ва мустақил равишда ёки
жамоа бўлиб мунозара ташкил этиш асосида
унинг ечими топиш тарзида
тақдим этилар эди.
Кейинчалик кейс методи турли йўналишидаги таълим муассасаларида
кенг тарғиб этилган. Ҳозирги кунда эса,
касбий компетентликни
ривожлантириш нуқтаи назаридан мазкур метод тарафдорлари кўпайиб
бормоқда. ХХ асрнинг 50 йилларидан бошлаб бизнес-кейслар Ғарбий
Европа мамлакатларида оммалашди. Европанинг мактаблари INSEAD,
LBS, HEC, LSE, ESADE ва бошқалар кейс-стади
методи асосида дарс
берибгина қолмай, кейсларни яратишда ҳам фаол иштирок эта
бошлайдилар.
Кейс – бу яхлит ахборотлар мажмуидир. Қоидага кўра,
кейс уч
қисмдан иборат бўлади:
1) кейсни таҳлил этиш учун зарур ёрдамчи ахборотлар;
2) аниқ вазият баёни;
3) кейс топшириғи.
Кейс қўлланинилишига кўра уч турдан иборат бўлиб, бу муаммо
ечимини кай таррзда ифода этиш ва хал этишга боғлиқ:
- Босма ҳолатдаги кейс (уни янада кўргазмали бўлишини
таъминлайдиган график, жадвал,
диаграмма, иллюстрацияларни ҳам ўз
ичига олади).
- Мультимедиа-кейс (сўнгги вақтларда кенг қўллашни талаб этаётган.
- Видео кейс (фильм, аудио ва видео материаллардан иборат бўлиши
мумкин).
Кейс - стади методи қуйидагиларни кўзда тутади:
кейс топшириғини ёзма кўринишда тайёрлашни;
талабаларнинг кейс топшириғини мустақил ўрганишлари ва муҳокама
этишни;
Профессор-ўқитувчи раҳбарлигида аудиторияда ҳамкорликда кейс-
топшириғини муҳокама этишни;
37
«муҳокама ечимдан ҳам муҳим» тамойилига риоя этишни.
Кейс-топшириғини бажариш жараёнида қуйидаги стратегиялар
қўлланилади:
Инцидент (ахборотни қидириш)
Маълумотларни таҳлил этиш (ишбоп корресподен-ция)
Ўйин тарзида лойиҳалаш
Вазиятли-ролли ўйин
Мунозара
SWOTтаҳлил
КЕЙС-МЕТОДИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ:
1. Кейс билан танишув (индивидуал)
2. Асосий муаммони (ўқув муаммосини) ажратиб олиш ва ўрганиш
(индивидуал ва кичик гуруҳларда)
3. Ғоялар йиғиш ва муаммонинг ечимини излаш (кичик гуруҳларда)
4. Кейс ечими учун таклиф этилган ғояларни тақдимоти, таҳлил ва
баҳолаш (ўқитувчи ва кичик гуруҳлар)
5. Кейс ечими ва тавсиялар (ўқитувчи, кичик гуруҳлар ва индивидуал)
Do'stlaringiz bilan baham: