Polvanov H. Q. – k.f.n., dotsent Urganch davlat universiteti Tabiiy fanlar fakulteti dekani;
Babaev Z. K. – t.f.n., dotsent Urganch davlat universiteti, kafedra mudiri;
Ibadullaev B. M. – k.f.n., dotsent Urganch davlat universiteti, kafedra mudiri.
BOSH ILMIY KOTIB:
Matchanov Sh. K. – t.f.n., dotsent.
SHO‘BALAR BO‘YICHA MAS’UL ILMIY KOTIBLAR:
Eshchanov E. – k.f.n., dotsent.
Saparbaeva N. K. – t.f.n., dotsent.
Aitova Sh. K. – PhD.
Matkarimova D. B. – ass. o‘q.
Sahifalovchi – Atajanov S. A.
4
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ «КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР»
КАФЕДРАСИ ПРОФЕССОРИ, ТЕХНИКА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ
ЖУМАНИЯЗОВ МАҚСУД ЖАББИЕВИЧНИНГ ИЛМИЙ-
ПЕДАГОГИУК ФАОЛИЯТИ
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Жуманиязов Мақсуд Жаббиевич 1960 йилда туғилган, миллати ўзбек,
1982 йилда Тошкент политехника институтининг «Ноорганик моддалар
технологияси» мутахассислигини тугатган. 1987 йилда номзодлик, 2005 йилда
докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. Техника фанлари доктори,
профессор.
М.Ж.Жуманиязов Урганч давлат университетига 1992 йилда «Умумий ва
органик кимё» кафедраси доценти ва мудири вазифаси лавозимига ишга қабул
қилинган. Шу йилдан буён олий даргоҳга меҳр қўйиб, сидқидилдан
фидокорона, ҳалол меҳнат қилиб келмоқда. У мазкур ўқув даргоҳидаги
фаолияти даврида оддий ўқитувчиликдан кафедра мудири, факультет декани,
тарбиявий ишлар бўйича ректор муовини ва ўқув ишлари проректори
даражасига кўтарилди. Бор кучи ва билимини ватанимиз учун юксак малакали
кадрлар тайёрлашга бағишлаб келаётган тажрибали ва фаол ўқитувчи,
бағрикенг раҳбар, мамлакатимизда кимёвий технологиялар соҳасининг
таниқли, серқирра олими.
Кўп йиллик самарали фаолияти натижасида орттирган илмий, амалий ва
педагогик тажрибаси, чуқур билимига таянган ҳолда минглаган талабаларга
таълим-тарбия берди. Уларни садоқатли, юрти учун ҳалол хизмат қиладиган,
она Ватанга муҳаббатли, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида
тарбиялаб, юқори малакали кадрлар қилиб етишиштирди. Университетдаги иш
фаолияти давомида ўнлаб талабалар номдор стипендиялар, олимпиада
ғолиблари, хорижий давлатлар танловларининг совриндорлари бўлдилар.
М.Ж.Жуманиязов тайёрлаган шогирдлари ичида 100 дан ортиғи турли давлат
ташкилотларида ва корхоналарда раҳбарлик даражасига кўтарилиб,
ватанимиз учун жон куйдириб фаолият олиб бормоқдалар. Қўлида таълим
олган битирувчиларидан 15 нафари фан номзоди ва доктори даражасигача
етишдилар. Унинг бевосита раҳбарлигида бир нафар фан доктори, 3 нафар фан
номзоди ва 2 нафар фалсафа докторлари тайёрланди. Ҳозирда 5 нафар
шогирди фалсафа доктори ва 2 нафари фан доктори диссертацияларини ҳимоя
қилиш арафасида турибдилар. М.Ж. Жуманиязов 350 дан ортиқ илмий ишлар,
11 та ихтиро, 11 та услубий қўлланмалар ва иккита монография муаллифи.
Илмий ишлари чет элнинг (Англия, Австралия, Германия, Хитой, Хиндистон ва
Россия) ва Республиканинг нуфузли илмий журналларида эълон қилинди, 30
ортиқ давлатларда халқаро анжуманларда қатнашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |