27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим
соҳасидаги ваколатлари
Махаллий давлат ҳокимияти органлари:
1) таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-
иқтисодий
ривожлантириш
эҳтиёжларига
мувофиқлигини
таъминлайдилар;
2) таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва
тугатадилар (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан
мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар;
3) ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш
микдорларини ва имтиёзларни белгилайдилар;
4) таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб
фаолиятига
бўлган
давлат
талабларига
риоя
этилишини
таъминлайдилар;
5) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |