Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


«тўрт бармоқ» усулида кесиш



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

«тўрт бармоқ» усулида кесиш. Бу кесиш ён 
шохли кўчатлар экилганда қўлланади. Қуйида бу 
ҳақда батафсил маълумот берилган. 
Бу кесишдан ёш дарахтларнинг новдалари жуда 
кучли ўсаётганда кенгроқ бурчак ҳосил қилишлари 
учун ҳам фойдаланса бўлади. 
«Тўрт бармоқ» усулида кесиш икки марта кесиш 
усулидан кўра камроқ вақт талаб этади. Лекин нов-
да тик ва жуда кучли ўсаётган бўлса икки марта ке-
сиш усулидан фойдаланиш керак. 
Баъзан ён шохларни «тўрт бармоқ» усулида ке-
сиш лидер ўсишини яхшилаб, лидер ҳукмронлигини 
мустаҳкамлашга ёрдам беради. 
кесишнинг 10 та қоидаси. Ҳосилдорлик ва ўсиш 
ўртасида доимий мувозанатни ушлаб туриш учун 
кесишнинг 10 қоидаси ўйлаб топилган. Бу қоидалар 
олма дарахтини сокин ўстириш учун дунёнинг бар-
ча мамлакатларида қўлланиши мумкин. 
1. Кучсиз дарахтларни биринчи ва кучли дарахт-
ларни эса кечроқ кесинг. 
2. Йирик, «3 дан 1» қоидасига тўғри келмайди-
ган шохларни кесиб ташланг. Йирик шохларда кам 
ҳосил бўлади, тез ўсиб соя туширгани учун мева-
сининг сифати паст бўлади. Йирик шохларда ҳосил 
новдалар пайдо бўлишидан аввал кесинг. 
3. Новдаларни қисқартириб кесишдан кўра сий-
раклатиб кесишни кўпроқ қўлланг. Сийраклатиб ке-
сиш дарахтнинг табиий ўсиши ва шаклига нотўғри 
таъсир этмайди ва апикал устунликни бузмайди. 
Новдаларни қишда қисқартириб кесиш ўсишни 
жуда жадаллаштириб юборади, кесилган жойнинг 
пастидаги 2–3 куртак кучли ўсади. Кичик шохлар-
ни қисқартириб кесиш дарахтга жуда ёмон таъсир 
этади ва ўсишни тезлаштириб, дарахтларни сокин 
ушлаш имкониятини йўқ қилади. 
4. Дарахт юқорисидан қараганда кесилган жой-
лар умуман кўринмаслиги зарур. Агар кесилган 
жойлар кўринса, ўша ердан янги ҳосилсиз кучли 
новдалар ўсиб чиқади. Бундай новдалар дарахтга 
соя ташлайди. 
5. Дарахтларнинг максимал баландлиги қатор 
ораси кенглигининг 80% ига тенг бўлиши керак
6. Дарахтларнинг тепасини кесишни иложи бори-
ча гуллашдан кейинга ёки июннинг бошигача кечик-
тиринг. Дарахтнинг энг тепа қисми пастдаги новда-
лар ўсишини бошқаради, шу сабабли бу жойда кўп 
кесиш яхши натижага олиб келмайди. Пинк Леди 
ва Голден Делишес навларининг пастки новдала-
ри кучли ўсади, тепа қисми эса сустроқ. Бу нав лар 
Расм-90. «Айри» шохларни камайтиринг.
Сийраклаштиришда ён шохларни кесиб ташланг. 
Расм-88. «Тўрт бармоқ» усули-
да кесишда шох 9 см узунликда 
пастга қараган куртак тепасидан 
кесилади. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
52
мева беришни бошлагандан сўнг ўз баландлик-
ларини ўзлари белгилайди. Гренни Смит ва Гала 
эса бунинг акси. Тепа қисми тез ўсганлиги сабабли 
«соябон»ни эслатади. «3 дан 1» қоидани қўллаб 
ва тепасини кесишни энг эрта, гуллашдан кейинга 
қолдириб, ўсиш кучини камайтириш мумкин. 
7. Шохлар узунлигини қисқартириш учун 2 ёш ёки 
ундан катта шохгача қисқартириб кесинг. Энг паст-
ки шохлар узунлиги 1,5 метрдан қисқа бўлиши ке-
рак. Одатда бу узунликка учинчи йилда эришилади. 
Учинчи йил охирида, қишда қуйидагилардан бири-
ни амалга оширинг:

Ҳосил куртак ёки кучсиз қалам шохга қайтариб 
кесинг. 

Шу йил ўсган учки новдалар ва 2 ёшли шох ту-
ташган жойдан кесинг 
Туташган жойда шох қалинлашади. Шу 
қалинлашган қисмни қолдириб кесинг. Бу ердан 
кучсиз новдалар ўсиб чиқади ва шохнинг ўсишини 
сустлаштиради. Шохни горизонтал ҳолатда 
ушланг. Агар ушбу шохда ўсишни кучайтиришни 
хоҳласангиз, уни горизонтал ҳолатдан 30 даража 
юқорига кўтаринг ҳамда юқорига қараган ҳосил кур-
так ёки новда устидан кесинг. 
8. Ҳар доим ҳосил шохларни ёшартириб туринг. 
Бунга эришиш учун кесишни 1, 2, 3 қоидасидан 
фойдаланинг. Энг сифатли мева 2 ёшли ҳамда ёш 
гулкуртакларда пайдо бўлади. 
9. Кечиктириб кесиш яланғоч шохларни юзага 
келишининг олдини олади. Гренни Смит ва Фуд-
жи нав ларида, айниқса, кўп учрайди. Агар яланғоч 
шохларни дарахтларда кўрсангиз кечиктириб ке-
сишдан фойдаланинг. 
10. Кучсиз ҳосил куртакларидан воз кечинг. Куч-
ли куртаклар биринчи гуллайди. Улар баргларининг 
сатҳи йирик бўлади ва мева ривожига катта ҳисса 
қўшади. Кучсиз гулкуртаклар кеч гуллайди ва чан-
гиши ёмон бўлади. Уларда барглар ҳамда мевалар 
кичик бўлади. Дарахтларга доимий равишда қуёш 
нурлари тарқалишини таъминланг. Дарахтда кўп 
новда қолдириш орқали кўп ҳосил олишга эришиш-
дан кўра, сифатли мева олишга ҳаракат қилиш за-
рур. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish