гумон қилинувчи, кўрсатма-кўрсатув, ҳиссадорлик жамияти-акциядорлик
жамияти, жиноят иши-жиноий иш, томонлар-тарафлар, юқори палата-
сенат, қуйи палата-қонунчилик палатаси ва ҳ.к. Бундай мисолларни яна
кўплаб келтириш мумкин. Ҳуқуқшуносларимиз терминнинг олдига
қўйиладиган талаблар ҳамда адабий тил меъёрларини яхши англаб
етмаганликлари натижасида бундай ҳолатлар юзага келмоқда. Ваҳоланки,
терминлар бамисоли одамлар каби ўз паспортига эга бўлган расмийлашган,
давлат идоралари тасдиғидан ўтган сўзлар бўлиши керак, шундан кейингина
ижтимоий ҳаётга йўлланма олмоғи лозим. Жаҳон тилшунослик фанида
терминнинг моҳияти тўғрисида умумэътироф этилган қоидалар мавжуд.
Уларнинг бири шундай: Термин номинатив вазифани бажаради. Терминнинг
24
маъноси тушунчага тенг бўлиши шарт. Чунки бир терминологик тизимда
термин бир маъноли, яъни моносемантик бўлгани учун унинг маъноси
тушунчага тенг келади. Яъни терминлар бир маънони ифодаловчи махсус
расмий сўзлардир.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тилда юридик тушунчалар қанча
бўлса, терминлар ҳам шунча бўлиши керак. Бир терминологик тизимда
синоним ёки дублетларга йўл қўйиб бўлмайди. Демак, юридик терминларни
тартибга солиш ва бир хилликка келтириш ҳозирги куннинг долзарб
масалаларидан биридир. Бунинг учун юридик терминларнинг орфографик ва
изоҳли луғатларини тузиш ёки юриспруденциянинг ҳар бир тармоғи бўйича
изоҳли, икки тилли, энциклопедик луғатларни нашр этиш кўзланган натижани
беради.
Баъзи қонун моддаларида оддий терминларни қўллашда ва изоҳлашда
ҳам хатоликлар ва ғализликлар учрайди. Масалан, “Туҳмат, яъни била туриб
ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш... ”
деб изоҳланади Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-
моддасида. Модда таркибидаги шарманда сўзи услубий жиҳатдан нотўғри
қўлланилган. Қонун тузувчи ижодкор бу матнни тузишда мавжуд “Ўзбек
тилининг изоҳли луғати” дан фойдаланишни хаёлига ҳам келтирмаган
кўринади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ни қўлимизга олиб варақладик.
Туҳмат сўзига ниҳоятда чиройли изоҳ берилган: Бировни айблаш ёки қоралаш
мақсадида ўйлаб чиқарилган асоссиз даъво, бўҳтон (ЎТИЛ, II том, 241-бет)
Ер юзида 3000 га яқин тил мавжуд бўлса-да, лекин соф бир тил
сўзларидангина иборат бўлган тил йўқ. Ҳар бир тилда мулоқот, муносабат
туфайли у ёки бу тилдан сўзлар ўзлаштирилади. Натижада тилда ўзлашган
қатлам юзага келади. Шунингдек, ўзбек тили лексикасида ҳам ўз қатламдан
ташқари бошқа тиллардан (албатта, қариндош бўлмаган тиллардан) ўзлашган
сўзлар қатлами мавжуддир. Аммо баъзи сўз ва терминлар рус тили ва у орқали
бошқа европа тилларидан кўр-кўрона калька қилиш асосида қабул
қилинганлиги туфайли ўзбек адабий тилининг меъёр ва мезонларига мос
келмайди. Натижада ғайритабиий юридик терминлар юзага келиб қолади.
Масалан, Жиноят кодекси термини рус тилидан нотўғри таржима қилинган
(Уголовный кодекс). Бу термин аслида ўзбек адабий тили меъёрларига
мувофиқ «Жиноят ва жазо ҳақидаги қонунлар мажмуи» ёки «Жиноят ва жазо
кодекси» тарзида қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Рус тилидан калька
қилинган Жиноят кодекси термини эса жиноятга тегишли кодекслар
(қонунлар мажмуи) деган тушунчани англатади. Ёки “Жиноят ҳуқуқи”
атамаси ҳам услубий ғализдир. Моҳиятига эътибор берилса, жиноятга
берилган ҳуқуқ маъноси англашилади. Ўзбек тили нуқтаи назаридан бу
номланишни “Жиноят ва жазо ҳуқуқи” ёки “Жиноят ва жазо асослари” деб
аталиши мақсадга мувофиқдир. Ёхуд рус тилидаги депутатское
расследование термини депутат тафтиши деб таржима қилинганлиги адабий
тил меъёрига тўғри келмайди. Маълумки, тафтиш сўзининг русчаси
ревизиядир.
25
Мазкур терминни депутат текшируви деб таржима қилиш ўзбек адабий
тили меъёрларига тўғри келади ва тугал фикр англатади.
Айниқса, “Жиноят ижроия ҳуқуқи” предметининг номланиши ўзбек тилига
нотўғри таржима қилинганлиги туфайли кулгили ҳолат юзага келганлигини
англаш қийин эмас. Яъни мазкур атаманинг маъносига эътиборни қаратсак,
жиноятларни ижро этиш, амалга ошириш ҳуқуқи деган маъноларни
англатади. Аслида эса ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқ бу атама
“Жазони ижро этиш ҳуқуқи” ёки “Жазо ижроси” шаклида қўлланилиши
мақсадга мувофиқдир. Бир вақтлар бундай кўринишдаги атамалар рус тилидан
маъновий таржима қилинмасдан, нотўғри таржима қилинган ва фанга киритиб
юборилган. Вақтлар ўтиши билан бундай атамалар одатий ҳолга кириб қолган.
Бу ўз-ўзидан ҳуқуқ соҳасидаги мутахассиснинг тил қонуниятларини яхши
ўзлаштирмаганлигидан далолат беради. Бундай ҳолат саводсизлик оқибати
натижасидир. Донишмандларнинг фикрича “тил қоидаларини яхши билмаслик
тақдирнинг олий жазосидир”.
Шунинг учун тил қонуниятига мувофиқ ўзбек тилига қайси тилдан сўз
ўзлаштирилар экан, аввал ўзбек тилининг ўзидан бундай сўзларнинг
муқобилини қидириш лозимдир. Агар бошқа тиллардан ўзлашаётган
сўзларнинг муқобили ўзбек тилидан топилмаса, сўзма-сўз эмас, балки
маъновий таржима қилиш мақсадлидир.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |