Ў збе к и с то н рес п у бл и к аси олий ва ўрта м ахсус та ъ ли м вазирлиги



Download 16,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/105
Sana24.02.2022
Hajmi16,26 Mb.
#221521
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
Eng yangi tarix (1945-2010 yillar) Kichkilov H.

Ядро қуроли - аср муаммоси
Ядро қуролини ишлаб чиқиш билан боглик даслабки харакатлар 
Иккинчи жахон уруш и даврида, аниқроғи, 1942 йили А Қ Ш да М ан­
хэттен лойихаси асосида бош ланган эди. Пентагон уш бу лойиха 
учун 100 минг одам ва 2 млрд доллар (ўш а пайтдаги нархда) ажрат- 
ган. 1945 йил 16 и юл да Иыо-М ексика ш татида “Trinity” операцияси 
давомида 20 кт кувватга эга булган биринчи “G adjet” плутоний заря­
ди синовдан ўтказилган эди. Америка Қўш ма Ш татлари бу қуролни 
1945 йилнинг 6 ва 9 август кунлари Япоииянинг Х иросима ва На­
гасаки ш ахарларида ил к бор қўллади. Окибатда юз минглаб киши- 
лар ҳаётдан кўз юмдилар. АҚШ эса уз харакатини “уруш ни ортиқча 
талофатларсиз, тезроқ тугатиш ” мақсади билан о клади.
Иккинчи жахон уруш и дан деярли талофатсиз чиққан Америка 
харбий-сиёсий жихатдан ж ахонда мутлоқ устунликка эриш ди. Ора- 
дан роса тўрт йил ўтгач, яъни 1949 йилнинг 29 августида АҚШ нинг 
ядро қу рол и га бўлган моиополиясига барҳам берилди: кучли илмий
496


ва харбий салоҳият эвазига СССР хам ядровий мамлакатга айланди.
Шу тарика, икки кудратли давлат ўртасида куролланиш пойгаси 
авж олди. 1953 йил Иттифокда биринчи булиб термоядро куроли -
водород бомбаси иш лаб чикилди. Кейинчалик, бош ка йирик дав­
латлар хам уран устидаги тадқиқотларни давом эттириб, уз ядровий 
куролларига эга бўла бош ладилар. А лбатта, рўйхат бош ида АҚШ
турар эди.
СССР хам ундан колиш маслик учун куролланиш пойгасини д а­
вом эттирди. Вахоланки, ўша пайтда яратилган куролларнинг ўзиёқ 
Ер шарини бир неча марта парчалаб таш лаш га'кодир эди.
И нсоният накадар дахш атли фожеа олдида гургани 60- йилларда 
ю зага келган Кариб иикирози ж араёнида аниқ-равш ан бўлиб колди. 
Куролланиш пойгасини тўхтатиш бўйича қатъий харакат бошланди. 
1963 йили АҚШ ва СССР ўртасида имзоланган “Атмосфера, фазо ва 
сув остида ядро куроли синовини таъкиклаш тўгрисида”ги Битим 
ана шу хайрли саъй-харакатларнинг дастлабки мевасидир. 1970 йил­
да дунё мамлакатлари “Ядро қуролини таркатмаслик тўғрисида”ги 
Битим (Я Ҳ ТБ)га имзо чекдилар. Шу тарика ядро куролига эга дав­
латлар уни таркатмаслик ва ялпи куролсизланиш бўйича ўз зиммала- 
рига аниқ мажбуриятлар олдилар. Исроил, Покистон ва Ҳиндистон 
эса бу хужжатни имзоламади. 1972 йили АҚШ ва СССР ракетага 
карш и мудофаа (РҚ М ) тизимини ва С тратегик хужумкор куролларни 
чеклаш га оид М уваққат Битимни (кейинчалик “СҲЧ- l ” номини 
олди) имзоладилар. А ммо бу борадаги саъй-харакатлар кутилган на- 
тиж ани бермади.
1987 йилда АҚШ билан СССР ўртасида ўрта (1000-5500 км) ва 
якин (5 00-1000 км) масофадаги ракеталарни йўк килиш бўйича ўзаро 
Келиш увга эриш илди. Бу ядровий куролсизланиш борасидаги илк 
ам алий кадам эди. Унга кўра, 1991 йилга кадар СССР 1 846 та, АҚШ
эса 846 та ракетасини йўк килди. Ҳозирда Россияда хам, АҚШ да 
хам ўрта ва якин масофадаги ракеталар йўк. Бугунги кунга кадар хар 
икки томон (АҚШ ва Россия) ўртасида стратегик куролларни чеклаш 
бўйича (START) жами тўртта Битим имзоланган. Соглом фикрловчи 
киш илар ядро куролининг дахш атли окибатини яхш и тушунадилар. 
Ш у сабабли кўплаб давлатлар ўз худудларини ядро куролидан холи 
килиш йўлида катъий саъй-харакат кўрсатдилар. Бунинг натижаси 
ўларок 1966 йилда Рора-Тонга Битими имзоланди. Д астлаб, Лотин 
А мерика с и га, кейинчалик дунёнинг уч худудига ядро куролидан 
холи худуд мақоми берилди.
497


СССР парчалангач, Украина, Белорусь ва Қозоғистонда мавжуд 
булган ядро арсенали олиб чиқиб кетилди. М арказий О сиё давлатла­
ри баркарорлик тараққиётининг асосий омили эканлигини ва ядро­
вий хавфсизлик бу борада ҳал қилувчи аҳамият касб этиш ини уз 
вактида туш униб етди л ар. Узбекистон П резиденти Ислом Каримов 
1993 йилда Бирлаш ган М иллатлар Таш килоти Бош Ассамблеясида 
минтақани ядро куролидан қоли ҳудудга айлантириш таш аббуси би­
лан чикди. Бу таш аббус кудратли давлатлар, халкаро таш килотлар 
томонидан мамнуният билан кутиб олинди. 1997 йилнинг сентябри­
да Тошкентда бўлиб ўтган “М арказий О сиё - ядро куролидан коли 
зона” мавзуидаги Халкаро конференция кам ана шу масала сними ва 
истиқболларига бағиш ланди.
Ҳ озирги кунда БМ Т Х авф си зл и к К ен гаш и н и н г беш доим ий
аъзоси: АҚШ , Буюк Британия, Россия. Франция ва Хитой расман ядро 
куролига эга булган давлатлар сирасига киради. Ш униигдек. Исроил, 
Покистон ва Ҳиндистонда кам ядро куроли мавжуд. Яна бир маълу- 
мот, Буюк Британия Куролли Кучлари таркибидаги “Трайдент-11” ру- 
сумли 48 та ракетанинг ядро зарядлари АҚШ дан келтирилган бўлиб. 
улар мамлакат флотида жойлаштирилган. Ф ранция ядро дас-тури 
эса кенгрок кам ров га эга. 60 га яқин радиусли ракеталар “ Мираж” 
кирувчи самолётларига жойлаштирилган. 2008 йилга кадар 8 -10 минг 
км масофагача парвоз кила оладиган “М - 5 1 ” ракеталар ини ишлаб 
чиқариш режалаштирилди. Хитой Хал к Республикасининг кирувчи 
са м о л ётар и , маълумотларга Караганда, 120 тагача ядро бомбалари 
билан “жиҳозланган”. Ш униигдек, Хитойда 13 минг км гача учиб 
борадиган ракета тури мавжуд. 1998 йили Ҳиндистон ва П окистонда 
ядро куроллари синовдан ўтказилди. Ҳиндистоннинг ядро арсенали 
ривожланишда давом этмокда. Покистонга теги шли булган 1600- 
2000 км масофали “Гаури-1” ва “Гаури-2” ракеталари “F -1 6 ” кирувчи 
самолётларига жойлаштирилган.
М аълумотларга Караганда, И с рои л да 200 га якин ядро зарядла­
ри бор. Ш униигдек. Ж анубий Африка Республикаси ва Ш имолий 
Корея кам ш ундай қуролга эга эканлиги тахм ин килинади. А рген­
тина ва Бразилия. Ж анубий Корея, Жазоир, Ливия, Тайвань, Эрон 
ва Ш веция каби давлатлар эса ядровий мамлакатга “айланиш ” вас- 
васасидан ҳам он воз кечишгани йўк, улар д а уран ни бойитиш га их- 
тисослаш ган муассаса ёки атом электростанциялари мавжуд. Агар 
салокият жихатдан оладиган бўлса, Германия, Япония, Австралия.
498


Канада каби давлатлар хам эхтиёж тутилганда ядро қуролини ишлаб 
чиқариш га қодирдирлар.
М аълумки, хозирги кунда Ш имолий Корея ва Эрон Ислом Респуб­
ликасида ишлаб чикилган ядро дастурлари халқаро хамжамиятнинг 
хакли хавотирига сабаб бўляпти. Аввало, АҚШ буни ўз хавфеизли­
ги учун тахдид деб хисобламокда. Бунга асосий сабаб шуки, О к уй 
олиб бораётгаи таш ки сиёсат иккала давлатга хам маъқул эмас.
“С овук уруш ” давридаги маш хур ибораии эслайлик: “Агар У чин­
чи жахон уруш и рўй берадиган бўлса. тўртинчисида одамлар кўлда 
болта ва найза билан курашишдан бош қа илож тополмайдилар” . 
Бу - ядро куролининг Ер юзидаги жонли ҳаётни супуриб таш лаш га 
кодирлигига очик ишора. Хуллас, XXI аерда инсоният, биринчи нав­
батда, хал қилиш и лозим булган хавфсизлик масалалари каторида 
хамон ядровий хавфсизликни таъминлаш муаммоси хам сакданиб 
колмокда.

Download 16,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish