Наманган мухандислик-курилиш институти транспорт факультети энергетика кафедраси битирувчиси



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/39
Sana24.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#220694
TuriДиплом
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
xozirgi zamon elektr kurilmalari asosida avtonom elektr taminotini tashkil etish tizimlarini lojixalash

 
Қуёш модули элементлари 
Қуёш 
модули элементлари тайёрланадиган ярим ўтказгичли 
элементлар 10
-2
….10
2
ом см солиштирма қаршиликка эга. Ярим 
ўтказгичлар р-турли ва n-турли бўлади. Қуёш энегиясини электр энергиясига 
ўзгартириш жараёни фотоэлектрик эффект орқали амалга ошрилади. У ярим 


28 
ўтказгич сирт қатламларида 2-3 мкм қалинликдаги эркин электронлар 
кўринишида вужудга келади. Ярим ўтказгич сиртида эркин электронларнинг 
пайдо бўлиши ва электр потенциаллар фарқи юзага келганида унда электр 
токи вужудга келади. Потенциаллар фарқи ярим ўтказгичнинг нурланадиган 
сирти ва соя томони орасида унинг сирт қатламларига махсус қўшимчаларни 
киритиш ҳисобига юзага келади (1.4-расм). Қўшимчалардан бири (n-турли) 
қўшимча электронларни ва сиртнинг манфий зарядини ҳосил қилади, 
иккинчиси эса (р-турли) электронларнинг етишмаслигини, яъни мусбат 
зарядни ҳосил қилади. 
Чегарада 
электронларнинг 
диффузияси 
туфайли 
контакт 
потенциаллар фарқи вужудга келади. Агар тешикли ўтишли (р-турли) ярим 
ўтказгич ёритилса, у ҳолда унинг электронлари ёруғлик квантларини 
ютиб электрон ўтишли (n-турли) ярим ўтказгичга ўтади. Бунда ёпиқ 
занжирда электр токи ҳосил бўлади. 
Кўпинча кремнийли қуёш элементларидан фойдаланилади. Кремний 
ерда энг кўп тарқалган элементдир. Элементлар кремнийни эритиш ва кейин 
5-10 см диаметрли стержен шаклидаги кристалли кремнийни ўстириш йўли 
билан олинади. Бевосита ярим ўтказгичларни олиш учун бу стерженлар 300 
мкм атрофидаги қалинликдаги юпқа пластинкаларга бўлинади. Улар 
фотоэлектрик элементларнинг асосий қисми ҳисобланади. 
1.4-расм. p-n ўтишнинг схемаси 


29 
Фотоэлемент ёритилганда 0,5 В қийматли кучланишни ҳосил қилади. 
Чиқиш токи эса ёруғлик интенсивлилигига ва элементнинг ишчи сиртига 
боғлиқ. Шунингдек ток кучи ёруғликнинг тўлқин узунлигига ва унинг 
интенсивлилигига боғлиқ бўлиб, ёруғликнинг нурланиш интенсивлилигига 
тўғри пропорционалдир. Ёруғлик қанчалик ёрқин бўлса, шунчалик катта ток 
ҳосил бўлади. Ёруғлик интенсивлиги 1 кВт м
2
ли ер шароитларида бу 
элементларнинг фойдали иш коэффициенти 22-26 фоизга, ишлаб чиқариш 
намуналарида эса 10-14 фоизга етиши мумкин. 
Истиқболли қуёш элементларига фойдали иш коэффициенти 10 
фоиздан юқори бўлган сульфид кадмий асосидаги гетероструктурани 
киритиш мумкин. Яна бир истиқболли ярим ўтказгичли материал арсенид 
галлий ҳисобланади. У нур энергиясини электр энергиясига ўзгартиришда 
юқори самарадорликка эга бўлиб, фойдали иш коэффициенти 27 фоизгача 
етиши мумкин. Бу қуёш фотоэлектрик ўзгартиргичларининг энг 
юқори фойдали иш коэффициентидир. Бундан ташқари 100 
0
С дан юқори 
ҳароратларда барқарорликка эга. Турли материаллардан ясалган қуёш 
элементларининг фойдали иш коэффициентлари 1.2-жадвалда келтирилган. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish