ШАХМАТ ТАХТАСИГА САЧРАГАН ҚОН
Лондон. Ўтган асрнинг бошлари. Машҳур изқувар
Шерлок Холмс ва унинг қадрдон дўсти ҳар доимгидек
ўз уйларида ўз ташвишлари билан машғул. Холмс труб-
касини тозалаб, янги тамаки тўлдириш билан овора,
Ватсон эса тонгда миссис Хадсон келтириб берган газе-
таларни кўздан кечирарди.
– Ватсон, сиз тонгги «Таймс»ни ўқияпсиз, шекилли?
– сўради Шерлок Холмс трубкасини лабига қистирган-
ча, дўстининг ёнидан жой оларкан. – Хўш, нималарни
ёзишибди?
– Кўп нарсаларин ёзишибди, – Ватсон газетанинг би-
ринчи саҳифасидаги сарлавҳага имо қилди. – Айлана
ҳалқа йўлида йирик автоҳалокат рўй берибди. Қара-
ма-қарши йўналишда катта тезликда келаётган иккита
автомобил тўқнашиб кетган. Ҳар икки машинанинг ҳай-
довчиси оғир аҳволда касалхонага етказилган. Қизиғи,
бу ҳолатда ҳар икки машинага ҳеч қандай зиён етмаган.
– Бу жуда оддий-ку, Ватсон, яна нима гап?
– Холмс, сиз учун ҳамма нарса оддий бўлиши мум-
кин, – деди доктор кекса изқуварга синчков тикиларкан.
– Мана бунга нима дейсиз? «Шахматчи қотиллар». – У
шундай дея газетада чоп этилган навбатдаги хабарни
овоз чиқариб ўқий бошлади. – «Гувоҳларнинг айтиши-
ча, хонадонда уч оёқли журнал столи устида шахмат
тахтаси ўрнатилган, унда икки шахматчи бир-бирига
қарши дона сураётган, учинчиси эса кузатиб турган эди.
Шу чоқда чироқ ўчиб қолади, чироқ ёнган пайтда эса
69
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
учинчи шахматчи полда ётар, бўғзида пичоқ санчилиб
турарди. Дарҳол полиция етиб келган. Биринчи шахмат-
чи шундай деган: «Чироқ ўчганда, хуноб бўлиб, қайси
донани қаерга юриш ҳақида асабий бош қотираётган-
дим, шу боис қулоғимга ҳеч нарса кирмади». Иккинчи-
си эса шундай кўрсатма берган: «Шахмат тахтаси турган
стол лиқиллаб ғашга тегаётганди. Чироқ ўчган пайтда
бир парча қоғозни буклаб, столнинг бир оёғи тагига
тиқиш билан овора бўлдим. Бир пайт чироқ ёнди, қара-
сам...» – Ватсон шундай дея бошини газетадан кўтарди. –
Хуллас, бу ёғи маълум. Ҳозир тезкор гуруҳ учинчи шах-
матчини икки шерикдан қайси бири ўлдиргани ҳақида
бош қотирмоқда.
– Бу ҳам жуда оддий, Ватсон, – хотиржам трубка ту-
татди Холмс. – Кейинги пайтда газеталар намунча од-
дий, содда нарсаларга ёпишиб олмаса? Изқуварлар-чи?
Улар очиқ-ошкор кўриниб турган нарсалар учун ҳафта-
лаб бош қотиришади.
– Холмс, – Ватсон газетани тахлаб, четга қўйди. – Мен
ҳам ҳеч нарсага тушунмаяпман. Ҳар иккала хабар ҳам
ғирт жумбоқ-ку? Қанақасига, машинага шикаст етмай,
ҳайдовчилар оғир яраланиши мумкин?
– Нимасига ҳайрон қоласиз? – Холмс юзини дўстидан
четга буриб, тутун пуркади. – Икки машинанинг ҳайдов-
чиси қарама-қарши йўналишда ойнадан бошини чиқа-
риб кетаётганда, икковининг боши бир-бирига урилган
ва ҳар иккови ярадор бўлишган. Бунинг нимасини ту-
шунмайсиз?
Ватсон айбдорона жилмайди.
– Буни-ку, тушундим, – деди хиёл машқи пасайиб. –
Лекин анави шахматчилар... Улардан қай бириси қотил,
сизнингча?
– Албатта, иккинчиси, – деди Холмс бепарволик би-
лан.
Ўйлаб кўринг-чи, Холмс нимага асосланиб, иккинчи
шахматчини қотилликда айблаган?
Рустам Жабборов
70
Ўттиз саккизинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |