21
Фуқаролик ишлари тўртта ёки олтита қасамёд қилувчи судьялардан иборат «кичик
ҳакам» доирасида кўриб чиқилади. Канадада бундай амалиёт кузатилмайди.
Ишнинг
қасамёд қилувчи судлар томонидан кўриб чиқилишини томонлар талаб этиши мумкин,
бироқ талаб рад этилиши ҳам мумкин. Бир қанча қонун бузарликлар бўйича қасамёд
қилувчи судларнинг ҳозир бўлинишини қонун талаб қилади, бироқ томонларнинг
аҳдлашувига кўра ишни уларсиз ҳам кўриб чиқиш мумкин. Қасамёд қилувчи судлар
вердикти ёки кўпчилик овоз билан (Канадада, Альберта, Онтарио, Квебек, Янги Зеландия)
ёки бир овоздан киритилади.
Қасамёд қилувчи судлар институтини ислоҳ қилиш икки жиҳати билан изоҳланади:
биринчидан, қасамёд қилувчи судлар институтини одил судловнинг демократияси рамзи
сифатида сақлаб қолиш истаги ва жамиятда ҳукмронлик қилувчи ғоялар барометри;
иккинчидан, қасамёд қилувчи судларнинг
ишни яхши билмасликлари, ушбу функцияни
бажарувчи одамларнинг ортиқча ишга жалб қилиниши муносабати билан ушбу
институтнинг бекор қилиниши.
Қасамёд қилувчи судларга зид равишда умумий судьялар роли кучайтирилади.
Уларнинг ҳуқуқий мавқеида Англия ҳуқуқий излари салмоқлидир (Судьялар ҳозирча
«ўзларини яхши тутган» пайтда уларнинг мустақиллиги ва алмаштирилмаслиги биринчи
марта 1701 йилда қабул қилинган тахтни мерос қилиб қолдириш тўғрисидаги Англия
қонуни билан мустаҳкамланган эди). Судьялар парламентнинг тақдимномасига кўра
генерал-губернатор томонидан тайинланади.
Канада, Австралия ва Янги Зеландия замонавий адлиясининг яна бир хусусияти, бу
умумий судларга зид равишда ихтисослаштирилган судлар ва маъмурий трибуналлар
сонининг ўсишидир. Ушбу органлар турлича номларга эга (судлар,
комиссиялар,
кенгашлар, трибуналлар). Ихтисослаштирилган судларнинг қарорлари прецедент
ҳуқуқининг манбаи бўлиши мумкин; маъмурий трибуналлар қарорлари эса ҳеч қачон
бундай манба бўла олмайди.
Энг кўп ёйилган ихтисослаштирилган судлар – оила судлари, вояга етмаганлар
ишини кўриб чиқувчи судлардир.
Умумий ҳуқуқ мамлакатлари учун янги ҳодиса сифатида маъмурий адлия
Ҳамдўстлик мамлакатларида умумий судларнинг ҳукмронлигини
таъминловчи
«ҳуқуқнинг ҳукмронлиги» принципига зид равишда қарор топди. Маъмурий адлия
органлари тузилмаси, фаолияти тартиби жуда хилма-хилдир. Бу яна бир марта
тузилманинг шаклланиш босқичида эканлигидан далолат беради. Янги Зеландияда Олий
суднинг маъмурий бўлими ташкил этилган. Австралияда – маъмурий аппеляция бўйича
трибунал – чекланган юрисдикцияларга эга, бироқ
вазирлар, давлат идоралари ва
22
бошқаларнинг қарорларини қайта кўриб чиқишда кенг имкониятларга эга бўлган органдир.
Канадада апеляция Федерал суд томонидан кўриб чиқилади.
Маъмурий адлия ҳуқуқни қўллашнинг муҳим, бироқ мутлоқ бўлмаган шакли
ҳисобланади. Умумий ҳуқуқ мамлакатларида ҳуқуқнинг давлат органлари, мансабдор
шахслар ва алоҳида фуқаролар томонидан қўлланилишини қамраб олувчи «enforcement»
атамаси мавжуд. Ҳар уччала мамлакатда аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни
тартибга
солувчи қонунлар қабул қилинган. Уларда, жумладан, моддий аҳволидан келиб чиқиб,
тегишли суммани тўлай олмайдиган шахслар учун ушбу сумма камайтирилиши ёки
шахсга текин ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Ишнинг умумий судда кўриб
чиқилишининг қиммат эканлиги унга фуқароларнинг мурожаат қилишидаги тўсиқлардан
биридир. Чеклашга қарамай бундай қонунлар шубҳасиз катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Янги Зеландияда 1969 йилги қонун билан ҳуқуқий ёрдам вазирлиги бошчилигидаги
органларнинг бутун бир тизими белгиланди. Австралияда федерация ва штатлар
даражасида бутун мамлакат бўйлаб ишларни мувофиқлаштиришга даъват этилган
ҳуқуқий ёрдам бўйича федерал комиссия ташкил этилган.
Канадада бундай
марказлаштириш йўқ. У ерда ҳамма нарса вилоятлар даражасида ҳал этилади, шу сабабли,
ҳуқуқий вазият хилма-хилдир.
Кўриб чиқилаётган мамлакатларнинг ҳуқуқий тизимларида Англия ҳуқуқидан
ўтган ва замонавий, миллий ривожланишга жавоб бермайдиган ҳуқуқий институтларнинг
қайта туғилиши юз бермоқда. Тарихан бир қанча ҳуқуқий институтларнинг узоқ вақт
умумий ривожланиши улар ягона оқимда ривожланишда давом этишига олиб келади.
Ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга ёндашишнинг умумийлиги прецедент ҳуқуқидан ҳам
тақозо этилади. Умумий ҳуқуқ ҳуқуқий оиласининг ўзига хос белгиларидан бири мана шу
умумийликдир.