Расулов абдимўмин ибрагимович



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/60
Sana24.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#216160
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60
Bog'liq
1.РАСУЛОВ psixodiagnostika

5. Этико-интуитив рационал экстраверт. Ижтимоий типи 
«Мураббий». Ундан қуйидагиларни талаб қилиб ва кутиб бўлмайди: барқарор
некбинлик (оптимизм)ни; ишда тезкор ва аниқ натижани; масалаларга ҳушёр,


98
холис, ҳиссиётларга берилмасдан қарашни; вазиятни ишончли таҳлил этишни;
муоамалада оддийлик ва демократия тамойиларига амал қилишни. Тавсия
этиладиган фаолият турлари: бирор ғоя, дунёқараш, динни ташвиқот-тарғибот
этувчи ижтимоий соҳалар; мижозларга ҳиссий таъсир этувчи соҳалар (масалан,
суғурта бўйича агент), ҳис-туйғуни яққол ифодаловчи санъат соҳаси (театр,
эстрада,нотиқлик санъати).
6. Мантиқий-сенсор рационал интроверт. Ижтимоий типи «Нозир».
Ундан одамларга юмшоқ муомала қилишни; уларнинг индивидуал
қобилиятларини доимо инобатга олишни; вазиятга мос ҳолда мослашишни;
принципиал масалаларда мулойимлик ва ён беришликни; концептуал ғоялар
ишлаб чиқишни талаб қилиб ва кутиб бўлмайди. Тавсия этиладиган фаолият
турлари: «Нозир» вазифаларни яхши тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини
назорат қилади, шу боис 8 -10 кишидан иборат гуруҳларга яхши раҳбарлик
қилади. Кичик булимларда яхши раҳбар бўла олади. Шунингдек,
расмийлаштириш ишларини яхши бажаради, қўли гул уста бўлиши мумкин.
Техникани яхши ишлата билади. У назоратчи, йўлланма берувчи, ҳужжатларни
расмийлаштирувчи, солиқ нозири, терговчи бўлиши ҳам мумкин.
7. Сенсор-мантиқий иррационал экстраверт. Ижтимоий типи 
«Маршал». Ундан изчилликни; бошқаларга юмшоқ муомала қилишни ва ён
беришликни, агрессияга берилмасликни; «ғоя» учун текинга ишлашни; башорат
қилишни талаб этманг ва кутманг. Тавсия этиладиган фаолият турлари:
«Маршал» типидагилар бошқаларни яхши бошқара олади, вазифаларни тўғри
тақсимлайди. Зарурий ташкилий тузилмаларни икир-чикиригача ўйлаб кўриш
ва уни кетма-кет амалга ошириш қобилиятига эга. Одамларни нафақат саралаб
танлайди, балки уларни иш орқали синаб кўради, қўл остида хизмат
қиладиганларни маълум доирада қаттиқ тутиб туради, зарур бўлганда
нооммабоп чораларни қўллайди, иродавий таъсир ўтказа олади. Амалиётчи,
ишдан келадиган фойдани тўғри чамалайди. қўл билан ишлашга ва буюмларни
тузатишга моҳир. «Маршал»лар бошқарув соҳасида, техника, милиция, ҳарбий


99
соҳаларда яхши фаолият кўрсатади. Улар турли даражадаги раҳбарлик
лавозимларида ишлашлари мумкин.
8. Интуитив-этик иррационал интроверт. Ижтимоий типи «Лирик».
Бундай типдаги шахслардан қуйидагиларни кутманг ва талаб ҳам қилманг:
доимо юқори ишчанлик руҳида фаолият кўрсатишни; изчил ва тартибли ҳолда
ишлашни; ишдан тез аниқ натижаларга эришишни; вазиятни яхши таҳлил
қилишни; катта жамоани бошқаришни, вазифаларни тақсимлашни. Тавсия
этиладиган фаолият турлари: «Лирик»ларнинг гуманитар йўналишларда
фаолият кўрсатгани маъқул. Унга яхши муомала талаб этиладиган унча катта
бўлмаган жамоада ишлаш қулай. «Лирик»лардан яхши котиб («Маршал»
раҳбарлиги остида), таржимон, кутубхоначи, адабиётчи, журналист, муҳаррир
чиқади. Улар ўзларини санъат соҳасида ҳам анча яхши намоён эта олади (театр
танқидчиси, шоир сифатида).
9. Мантиқий-интуитив рационал экстраверт. Ижтимоий типи 
«Тадбиркор». Ундан қуйидагиларни талаб қилиб ва кутиб бўлмайди: қарорлар
қабул қилишда сабр ва вазминликни, катта ишларда диққат-эътиборни; иш
жойида ва турмушда доимий тартибни; доимо бир хилдаги ёқимли ва гўзал
ташқи кўринишни; узоқни ўйлаб иш қилишни ва психологик сезгирликни.
Тавсия этиладиган фаолият турлари: «Тадбиркор» кенг дунёқараш, ишга
ностандарт ёндашиш, назарий ишланмаларни амалиётда қўллаш талаб
этиладиган инновацион соҳаларда ўзини яхши намоён эта олади. У яхши
ихтирочи ва рационализтор бўлиши мумкин. Унинг жадал суръатлар билан
ишлаши ва ҳаракатчанлигини инобатга олиб, унга хизмат сафарлари билан
боғлиқ ишларни тавсия этган маъқул. «Тадбиркор»лар тижорат ишларида
таваккал қилишдан қўрқмайди, бу эса уни бизнес ишида маълум ва машҳур
қилиши мумкин. Улар қизиқарли, истиқболли, жадал ривожланувчи ва
батафсилликни талаб этмайдиган турли ишлар билан машғул бўлишлари
мумкин.


100

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish