Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

ЙИГИРМА УЧИНЧИ БОБ
 
 
РОБИЯ ҲИКОЯСИ
1. Олимжоннинг «гуноҳи»
Агар ўн йил илгари, қирқ учинчи йил баҳорида 
биров «ўн йилдан кейин Олий Бош қўмондан ва-
фот этади», деса борми, бунақа одамнинг холи бил-
мадим нима кечарди... Одамлар улуғ доҳийнинг 
қачондир ўлишини хаёлига келтирмасди, ғалабага 
бўлган ишонч одамларни кеча-кундуз тиним бил-
май ишлашга, ҳафта сайин янги шаҳарларни озод 
қилаётган жангчиларга кўпроқ ёрдам беришга ун-


433
дар, мана шу катта юмуш олдида оилалар боши-
га тушган кулфат ҳам унчалик сезилмас эди. Гўё 
баҳор кирганидан кейин ёққан қор эртами-кечми, 
бари бир эриб кетиши муқаррарлигини билган 
одам ўзини ўзи юпатгандек. Ким билсин, эҳтимол 
ҳар ким ўзининг бошига ёққан қорни ўзи эмас, 
кўпчилик бўлиб курагани учун, биров йиқилса ик-
кинчиси ёнига кириб суягани учун шунақа бўлган-
дир. Эҳтимол Кимсан акамдан ҳамон хат-хабар 
йўқлигини, дадам эса бегуноҳдан бегуноҳ зим-зиё 
бўлиб кетганини ўйлаб ҳарчанд эзилсам ҳам, ўша 
катта ташвиш билан бўлиб, дардимни озми-кўпми 
унутгандирман.
Қирқ тўртинчи йил ёзига чиққанимизда эса 
уруш эрта-индин битишига ҳамма ишониб қолди. 
Энг қувончлиси – Оқсоқолнинг бир гапи кўнгли-
мизда липиллаб турган умид чироғининг пилигини 
кўтариб қўйгандек бўлди.
– Эшитдингми, Дума! Ҳужум қилиб борган 
аскарларимиз партизанлар билан бирлашибди. 
Белоруссиянинг ўрмони партизанларга тўлиб кет-
ган экан. Мени айтди дерсан: Кимсанинг шулар-
нинг орасида. Эрта-индин дараги чиқади. – Оқ-
соқол ўзининг гапи ўзига нашъа қилди шекилли, 
соқолини селкиллатиб кулди. Гитлернинг ҳолига 
маймун йиғлаяпти, ўртоқ! Олдидан аскарлари-
миз саваласа, орқасидан партизанлар тепкиласа, 
у ёқда союзникларимиз фронт очган бўлса... Қо-
пқонга тушди ит эмган!..
Оқсоқол-ку, бизнинг умид чироғимизни ёқди. 
Аммо ўзининг бошига яна битта тоғдек кулфат 
тушди: Холпош хола қазо қилди. Зуҳра келиннинг 
ўша қилмишидан кейин ўнгланмаган хола калов-
ланиб юра-юра охири йиқилди... Қизиқ, икки ўғ-
лидан айрилганда ҳам қаддини букмаган Оқсоқол 


434
кампирини ерга қўйганидан кейин мункиллаб қол-
ди. Бобом қўлидан судрагудек бўлиб, далага олиб 
чиқади. Оқсоқол эса ҳамма тушлик қилаётганида 
йўқолиб қолади. Бобом гўристондан топиб келади.
Фотима келин кўпинча йиғлаб чиқиб ойимга ҳа-
срат қилади:
– Отам ғалати бўлиб қолдилар. Бугун кечаси яна 
ойимнинг мозорига бориб ётдилар.
Бобом кўпинча дўстининг ёнига чиқиб ётади. 
Холанинг еттисида хизмат қилиб юрсам, супада 
ўтирган Оқсоқол бобомга айтган гапини эшитиб 
қолдим.
– Кампиримни туш кўрибман, Дума. Аравада 
бир ёққа кетаётган эмишмиз. Мени ёнига чақир-
япти, ўртоқ...
– Жиннимисан! – Бобом тажанглик билан чи-
йиллади. Кейин дўстининг ёнига ўтирди. – Ма, 
чек! – деди носқовоғини узатиб. Кейин овозини па-
сайтириб юпатди. – Унақа гапларни қўй, дўстим. 
Шукр қилмайсанми? Шундоқ келининг бор. Бара-
ка топгур Потмани қара, қиздан аълоку, келининг. 
Бир эмас, иккита неваранг бор. Насиб этса яхши 
тўйлар қиламиз. Попукни узатамиз. Тоҳирингни 
уйлантирамиз. – Бобом анчагача жимиб қолди-да, 
Оқсоқолнинг елкасига қоқди. – Битта гап айтай-
ми, – деди дўстининг кўзига тикилиб. – У қулоқ-бу 
қулоғинг билан эшитиб қўй: бирга келдик, бирга 
кетамиз! Сенсиз бир кун ҳам юрмайман бу дунёда! 
Қўй, бунақа юриш сенга ярашмайди. Эл назари-
даги одамсан, ўртоқ! Яхшиси далага чиқ, овуна-
сан. Эртадан буғдой ўришга тушамиз.
Буғдойнинг ҳосили яхши. Айниқса, Хирмонте-
па томонда... Ўрим бошланиши билан Умар закун-
чи янги қоида ўйлаб топди. Одатда ўримга ҳамма 
баравар тушади. Кетмончи ҳам, сувчи ҳам. МТС 


435
колхоздан ташқарида. Аммо ўрим пайтида трак-
торчилар ҳам бошқа ишини йиғиштириб ўроққа 
тушиб кетади. Буғдойни хирмонда ҳўкиз билан 
янчиб, биттаям дон қолдирмай омборга таший-
миз. Кейин машоқ бошланади. Далада тушиб қол-
ган битта-яримта бошоқлар қайтадан терилади. 
Бу эски одат.
Закунчи топган усул янгича. Машоқдан кейин 
далага трактор солиш олдидан буғдойпояга одам-
лар иккинчи марта тушади. Бу ишга болалар жалб 
қилинади. Хотин-халажнинг юмуши ўзига етиб ор-
тади. Картошка бор, лавлаги бор... Раиснинг ўйла-
гани тўғри. Болалар бари-бир бекор ҳам юради-да! 
Буғдой бошоқ тортганида далага ёпирилган қурт-
ни терган ҳам болалар эди. Энди ҳарна бир ҳовуч 
бўлсаям машоқ қилгани. Бир томонда фронтга ёр-
дам, иккинчи томонда ўзига яхши.
Янгича усулнинг оти – шериклик! Ҳар бир бола 
уйидан биттадан қоп олиб келади. Тап-тақир буғ-
дойзорга киришади-да, унда-мунда қолиб кетган 
бошоқларни, тўғрироғи чумоли ташиётган дона-
ларни битталаб теришади. Эртадан кечгача урин-
ган одам нари борса ярим қоп машоқ терса-тера-
ди, бўлмаса йўқ. Ҳаммаси қопини кўтариб дала 
чеккасига олиб чиқади. Кейин баравар бўлашила-
ди. Ярмиси – колхозга, ярмиси – ўзига. Ишни Умар 
закунчининг ўзи назорат қилади!
Машоқ қилинадиган майдонга тонг отмасдан ал-
лақанча бола тўпланади. Аммо Умар закунчи келма-
гунча ҳеч бири тушолмайди. Буйруқ шу. Ниҳоят За-
кунчи от миниб келади. Далани тақсимлайди.
– Ўн киши – бу ёққа!
– Сенлар – у ёққа! Эллик метрда тўхтайсан. Бит-
таям дон қолмасин!


436
Болалар қопни судраганча тап-тақир дала-
га ёпирилади. Ўн қадамда яримта бошоқ, бир 
кафт дон учраса учрайди, учрамаса – йўқ. Бола 
– бари бир бола-да! Каттароқ бошоқни кўриб қол-
са, бир-биридан талашиб югуради. Энди бошоққа 
чанг солганида бошида қамчи визиллайди.
– Эллик метр дегандим-ку, ҳароми! Нега ўтдинг!
Бола қамчи зарбидан кўра раиснинг важоҳа-
тидан қўрқиб орқасига қочади. Буғдойзорда пай-
кал бўлмаса, боланинг қўлида метрлаб ўлчайдиган 
газ бўлмаса, қаёқдан билсин! Лекин раис тартибни 
яхши кўради, далани яхшилаб тозалашни ўйлайди.
Бугун Хирмонтепадаги буғдойзор иккинчи ма-
шоқдан чиқади. Башор опа қаттиқ тайинлаган: 
шудгорни бошламасак бўлмайди. Ҳарна эртароқ 
ҳайдаб қўйганимиз.
Трактор ҳайдаб келаётсам, олисда – бир туп 
қайрағоч тагида ғуж бўлиб турган болаларга кўзим 
тушди. Демак, ҳали Закунчи етиб келмаган. Да-
лага тушишга қўрқиб, раисни пойлаб туришибди. 
Юз қадамча қолганда болалар, қизалоқлар тўдаси-
дан бир бола ажралиб чиқиб, шу томонга югурди. 
Дарров танидим: Олимжон! Боши устида қопни 
пирпирак қилиб, чопиб келяпти. Эгнида офтобдан 
унниқиб, шўралаб кетган кўйлак, бошяланг. Сочи 
ўсиб икки чаккасига тушган, рангини қисиб қўй-
ган... У ҳарсиллаб келганча, юриб кетаётган трак-
торга – ёнимга чиқиб олди.
– Олма ейсизми, опа? – деди трактор шовқи-
нидан баланд келиш учун бақириб. Иштонбоғига 
қис тирилган иккита хом олмани чиқариб, битта-
сини узатди, «емайман» деб бош чайқадим. У ол-
малардан бирини кўйлагининг олдига ишқаб арт-
ди-да, карсиллатиб чайнай бошлади. Оғзим сув 
очиб кетди. Қандоқ ейди шундоқ нордон олмани!


437
– Опа! – деди илжайганча олма чайнаркан. – 
Сув обкеб қўйдим! Икки челак! Тракторни дала-
га обкиргунча шериклик қилсам майлими? Ойим 
айт дилар.
– Раҳмат, Олимжон! – Ўнқир-чўнқир жойдан 
тракторни ҳайдаб борарканман, кўйлаги шўралаб 
кетган елкасига қоқдим. – Бари бир, далага тоза 
бўлмагунча трактор кирмайди.
Олимжон трактордан сакраб тушди-да, бир 
қўли билан ҳамон олма ғажиганча, иккинчи қўли-
даги қопини боши устида пирпирак қилиб чопиб 
кетди. У оёқяланг югуриб борар, товонлари тош 
бўлиб кетганми, ердаги янтоқларни бемалол босиб 
сакраб-сакраб чопар, ирғишлар эди.
Трактор қайрағоч олдига имиллаб боргунча на-
риги томондан Закунчининг жийрони кўринди. 
От елиб келиб, дарахт соясида тўхтади. Закунчи 
эгардан илдам сакраб тушиб, от жиловини қай-
рағочнинг пастки шохига илди. Турганларга қараб 
бир нима деди: трактор шовқинидан эшитмадим. 
Сон-саноқсиз болалар, узун этаги ерга тегай деб 
турган қизалоқлар дув этиб, далага ёйилди.
Тракторни яқин олиб борсам, Закунчи далада 
чумолидай ўрмалаб юрган шерикчилик ишқибоз-
ларидан кўз узмай, қайрағочга суянганча папи-
рос тутатиб турибди. Йўл-йўл кўйлагига орден 
тақиб олган. (Бултур бобом «шарбат» солган да-
ланинг ҳар гектаридан режадан икки ҳисса ор-
тиқ қанд лавлаги олингани учун Закунчи «Ҳурмат 
белгиси» ордени билан мукофотланган. Орденни 
қишда костюмига, ёзда кўйлагига тақиб юради.) 
У шовқиндан қулоғи битиб, ғаши келди шекилли, 
шахдам бурилиб, «ўчир» дегандек қўл силтади. Мо-
торни ўчириб, ерга тушдим.
– Аввал йиғиб олсин, кейин тушасиз! – деди қо-
воғини солиб.


438
Ҳов ўшанда Алвасти кўприкда боши ёрилгани-
дан бери у мен билан деярли гаплашмас, мабодо 
зарурат юзасидан мажбур бўлгандаям «сизлаб» га-
пирарди.
Энсам қотиб, плугларни текширган бўлдим. 
Олимжон яхши бола-да! Иккита пачоқ челакни ал-
лақачон сувга тўлдириб қўйибди.
Елиб-югуриб, машоқ қилаётган болалар томон 
юрган эдим Закунчи кинояли кулди.
– МТСдан олаётган натурангиз камлик қилди-
ми, ўртоқ тракторчи?
Бурилиб қарадиму индамай далага кирдим. Бир-
пасда кун қизиб кетди. Саратон офтоби ёндираман 
дейди. Ер – олов, осмон – олов, қиртишлаб ўриб олин-
ган буғдойзордаги гувалалар – олов. Сочи олинган 
одамнинг бошидек тақир далада ярим қарич дик-
кайиб турган буғдой поялари ўтли нина бўлиб ёққа 
санчилади. Терадиган бошоқнинг ўзи йўқ. Болалар, 
қизалоқлар оёқ остида ўрмалаётган чумолилар оғ-
зидаги донни битталаб териб олгудай. Дарров тер-
лаб кетдим. Вой, Олимжон тушмагур-ей! Бирпасда 
ярим қопча бошоқ терибди. Қаёқдан топди бу бо-
лакай?! Разм солиб қарасам, ҳарқалай у ер-бу ерда 
яримта-чоракта бошоқлар тўкилиб қолган экан. 
Мен ҳам териб, Олимжоннинг қопига сола бошла-
дим. У бир қўллаб қопининг оғзидан ушлаб олган, 
энгашиб букланганча шатир-шутир қилиб олдинга 
интилади-да, иккинчи қўли билан бошоқ қолдиғи-
ни териб, қопга ташлайди. Қоп икки оёғи ўртасида 
суд ралиб боряпти. Қарасам, ўн қадамча нарида бир 
эмас, учта бошоқ ётибди. Ўша томонга юрган эдим. 
Олимжон бақирди:
– И-и! У ёққа ўтманг. Закунчи ўлдиради! Эллик 
метрдан ўтмайсанлар, деган. Қаранг, опа, бу ёқда-
ям кўп.


439
Беихтиёр тўхтаб қолдим. Олимжон кўп деган 
жойда ярим кафтча буғдой сочилиб ётган экан. Ҳо-
вучимга олиб, пуфлаб тозаладим-да, қопига солдим.
Олимжоннинг қопи ярмидан ошгунча пешин бў-
либ кетди. Пешонамдан дувиллаб тер оқар, кўйла-
гимнинг орқаси гарданимга ёпишиб ачиштирар-
ди. Олимжон бўлса парво қилмайди. Гувалаларни, 
чақир тиканакларни ялангоёқ босиб, ердан кўз уз-
май, бошоқ излайди. Топиши билан шоша-пиша 
қопига тиқади.
– Юрақол, Олимжон, – дедим ялиниб. – Қара, 
қопинг тўлиб қолди. Ҳали яна терасан-ку.
У қопини орқалаганча истар-истамас орқамдан 
эргашди.
– Майли, ярмини уйга ташлаб келаман-да, яна 
тераман. Ҳали кўп-ку, а!
У икки букилиб қоп кўтариб бораётганда ҳам 
ердан кўз узмади. Йўлида яримта бошоқ кўринса, 
эринмай тўхтайди. Қопи халақит бераётгани учун 
ерга қўяди-да, бошоқ увоғини илдам юлқиб олади, 
қопига ташлайди. Юзидан тер оқиб кетаётганига 
парво қилмайди.
Қайрағочга яқин келишим билан ўзимни сояга 
урдим. Олимжон «уф» деб қопини Закунчининг 
оёғи тагига қўйдида, югуриб бориб, боя ўзи трак-
торга сув олиб келган челакка ёпишди. Челакни 
кўтарса, сув тўкилиб кетишидан қўрқди шекилли, 
юзини пақирга ботириб, ича бошлади.
Закунчи қопни тепиб кўрди.
– Маладес! – деди кулимсираб. – Бўлдими! Бош-
қа термайсанми?
– Тераман. – Олимжон челакдан бошини кўта-
риб илжайди. Қоп-қора юзидан сув аралаш кир тер 
оқиб, кўйлагининг олди ҳўл бўлди. – Яна тераман.


440
– Маладес! – Умар закунчи қопни бир қўллаб 
кўтарди-да, думи билан ҳадеб пашша қўриётган 
жийрондан нарироққа, текисроқ жойга ағдарди. 
Ярим-ёрти бошоқлар, ярим ғалвирча келадиган 
дон тупроқ аралаш чангиб, ерга тўкилди. Закун-
чи бошоқ уюмини бир зум чамалаб турди-да, каф-
ти билан чангаллаб озгина бошоқни қопга қайтиб 
солди. Яна икки марта қўл солиб, тўхтаб қолди. 
Кейин, инсоф қилди шекилли, тағин бир чангал 
бошоқ олиб, қопга ташлади.
– Оборақол! – деди Олимжонга қараб. – ўизил-
лаб, уйингга ташлагин-да, қайтиб кел, хўпми?
Анграйиб қолдим. Бу қандоқ бедодлик? Бу қа-
нақа «шерикчилик» бўлди? Авваллари бир машоқ-
дан қолган супуриндини болалар уйига олиб ке-
тарди. Майли, уруш бўляпти, майли, замон шуни 
талаб қиляпти. Аммо нораста бола терган насиба-
ни, ақалли ярмини бермаслик бориб турган ноин-
софлик-ку! Нима қилсин, очидан ўлсинми энди! 
Олимжон тўплаган бошоқнинг бешдан бириям 
тушмади-ку, қопга!
Олимжон ҳам ҳайратдан оғзини очиб қолган, 
нуқул бурнини тортар эди.
– Кам-ку! – деди қўрқа-писа.
– Нима? – Умар закунчи истеҳзо билан лаби-
ни бурди. – Мана! – Зарда билан энгашиб, қопга 
тағин бир сиқим бошоқ ташлади. – Бўлдими? Бор 
энди, бошимни қотирма!
Олимжон иккиланиб турди-да, секин бориб, бир 
қўли билан қопининг оғзини очди. Иккинчи қўли 
билан, худди биров тортиб олаётгандек, уюм бўлиб 
ётган бошоқларни чангаллади.
– Алдаманг! – деди илжайиб. Чамаси раис ҳазил-
лашяпти, деб хаёл қилди. – Ярмини берасиз. Ўзин-
гиз айтгансиз! – У раисдан кўз узмай, бошоқларни 
чангаллаб, қайта сола бошлади.


441
Закунчининг кўзлари таҳдидли қисилиб кетди.
– Торт қўлингни! – деди вишиллаб. Энгашиб, бо-
ланинг қўлидаги қопга чанг солди.
Олимжон унинг ҳазиллашмаётганини энди ту-
шунди. Юзида қўрқув аралаш болаларча содда 
қайсарлик пайдо бўлди. Икки қўллаб қопини чан-
галлаб олди.
– Берасиз, ҳа берасиз! – деди ранги ўчиб. – Яр-
мини берасиз! Ўзиз айтгансиз!
– Ярми керакми сенга! – Раис этигининг қўнжи-
га қўл суққан эди, пичоқ ялтиради. Юрагим орқа-
га тортиб кетди. Болани пичоқлаб қўяди, деган 
ваҳимада чопиб яқин бордим.
– Тегманг! – дедим ялиниб. – Олимжон, қўйвор! 
Ташла қопингни!
Аммо Олимжон қопига маҳкам ёпишиб олган, 
қўйиб юборгиси келмас эди. Закунчи қопнинг оғ-
зидан ушлаб, силтаб тортди. Олимжон қопини қу-
чоқлаб олди. Закунчи яна тортган эди, Олимжон 
қопига ёпишганча тупроқда судралиб унинг оёғи 
остига келиб қолди. Жонҳолатда чинқириб, Закун-
чининг пичоқ тутган қўлига ёпишдим.
– Олимжон, қоч! – дедим чинқириб.
– Нари тур, мегажин! – Закунчи елкасини бир 
силкитган эди, анча нарига – янтоқлар устига бо-
риб тушдим. Тирсагимга тикан кириб, ловуллаб 
ачишди.
– Ярми керакми сенга? Мана ярмиси! Мана! – 
Закунчи пичоғини уч-тўрт силтаган эди, қоп шир-
шир йиртилиб кетди. Олимжоннинг қўлида қоп-
нинг бир тутами қолди. Икки-уч бошоқ шилдираб 
ерга тўкилди.
Олимжон чўккалаб ўтирганча бир зум Закунчи-
га ҳайратланиб қараб қолди. Ўша заҳоти алам би-
лан чинқирди.


442
– Қопимни нима қилдинг?! – деди ерга муштлаб. 
Нима қилдинг! Дадамга нима дейман? Нима қилдинг?
Боланинг сансираши алам қилиб кетди шекил-
ли, Закунчининг кўзида даҳшатли ўт чақнади. Қў-
лидаги қоп парчаларини нафрат билан улоқтириб 
юборди-да, менинг тепамга келди. Қўлимга тикан 
кира-кира талмовсираб ўрнимдан турарканман, 
Закунчи чўнқайиб ўтирганча янтоқларни тагидан 
пичоқ билан кесаётганини кўрдим. Даҳшат ичи-
да шуни пайқадимки, янтоқларнинг нами қочма-
ган, аммо тикани сарғайиб пишганларидан тан-
лаб-танлаб уч тупини кесди. Олимжон эса ҳамон 
ўксиб йиғлаб, нуқул бир гапни қайтарарди. – Қо-
пимни нима қилдинг? Ўзи битта эди-ку...
Закунчи янтоқларни силкитиб-силкитиб Олим-
жоннинг устига бораётгандагина ниятини тушун-
дим.
– Қоч, Олимжон! – дедим бақириб. – Қоч!
Олимжон қоп парчасини юзига босиб, ҳамон 
йиғлар эди. Закунчи уч ҳатлаб боланинг бошига 
борди. Билагидан маҳкам чангаллаб олди-да, сил-
таб турғазди.
– Мана ярмиси! – деди тишини ғижирлатиб. Ян-
тоқ шувиллади. – Мана қоп! Мана!
Олимжон оғриқдан додлаб юборди. Силтаниб За-
кунчининг қўлидан чиқмоқчи бўлди-ю, кучи етма-
ди. Боланинг офтобдан унниқиб кетган кўйлаги бир 
зумда қип-қизил қонга беланди. Закунчи нима учун 
суви қочмаган янтоқларни танлаганига энди ақлим 
етди. Қуруқ янтоқ мўрт бўлади, тез синиб кетади.
– Мана! Мана! – Закунчи ваҳшийлашиб кетган, 
кўзларида қаҳрли олов ёнар, ҳар бақирганида оғ-
зидан кўпик сачрар эди. – Мана сенга қоп!
Олимжон жонҳолатда чинқирди:
– Қўйвор, эшшак – закунчи!


443
Закунчи «эшак» деган сўзни эшитиб баттар қу-
туриб кетди.
– Мана! – деди кучи борича уриб. – Мана!
Дод солиб қўлига ёпишдим.
– Ўлади! Бировнинг боласини ўлдириб қўясан, 
ноинсоф!
– Қоч, душманнинг итваччаси! – У янтоқни қу-
лочкашлаб юзимга туширди. Кўзимдан олов чиқиб 
кетгандек бўлди. Чалқанча йиқилиб тушдим.
Кўзимни очсам, Олимжон ер тишлаб ётибди. Ку-
раги қоп-қора қонга беланган. Икки кўзи ваҳший 
ҳайвонникидек қизариб кетган Закунчи боланинг 
тепасида ҳарсиллаб турибди. У шохлари нимта-
нимта бўлиб кетган янтоқларни нарига улоқтирди. 
Югуриб келаётган болаларнинг қий-чуви эшитил-
ди. Қандайдир қизалоқ чинқириб юборди:
– Ўлдирди! Олимжонни ўлдириб қўйди!
Закунчи шошилмай бориб, безовта типирчила-
ётган от жиловини қайрағоч шохидан ечди.
Чайқалиб, ўрнимдан турдим. Бўғзимдан аламли 
нидо отилиб чиқди:
– Имонсиз! Сенгаям боққан бало бордир, виж-
донсиз! Нораста нима гуноҳ қилди, уятсиз? Бу 
кунларам ўтар-кетар, жавобини берадиган кунинг 
келар, имонсиз!
Закунчи чирт этиб тупурди-да, отини чоптириб 
кетди. Юз-кўзим ловуллаб ачишаётганини унутиб, 
Олимжоннинг тепасига югуриб бордим. У ҳамон 
юзтубан ётар, дабдала бўлиб кетган кўйлаги усти-
дан баданига санчилиб қолган сон-саноқсиз ти-
канлар дикайиб чиқиб турарди.
– Олимжон-он! – дедим йиғлаб. Боланинг боши-
ни кўтарган эдим, лаби, ияги қоп-қорайиб кетга-
нини кўриб, сесканиб тушдим. Оғзидан қон кепти! 
Даҳшат ичида лабига кафтимни боссам, лой экан. 


444
Чамаси, ҳали сув ичганида лабида қолган нам, 
туп роққа қоришиб лой бўлган.
– Олимжон... – дедим секин. Унинг кўзи очиқ, 
лекин бир нуқтага маъносиз тикилиб, қотиб қол-
ган эди.
Бир қўлим билан суяб ўтқазганча, иккинчи қў-
лим билан баданидаги тиканларни тера бошладим.
Кимдир челакдаги сувни олиб келиб, Олимжон-
нинг бошидан қуйди. У ҳушига келиб ингради.
– Қопим... Қопимни йиртди...
– Жон укам! Ўргилай сендан, Олимжон! – Бола-
нинг муздай юзларидан ўпдим. – Ўзим қоп бера-
ман сенга, ўнта қоп бераман. Кўзингни оч!
Арава шалдиради. Болалардан биронтаси хабар 
берган шекилли, Комил табиб ҳўкиз аравадан сак-
раб тушиб, ҳаллослаб келди.
– Ўғлим! – деди инграб. – Олимжон!
...Бола похол тўшалган арава ўртасида осмон-
га тикилиб ётар, чеҳраси катта одамларникидек 
осойишта, ўйчан эди. Юзимга термилиб ётди-ёт-
ди-да, сўради:
– Сизниям урдими, опа?
– Жим, жим, – дедим бошига эгилиб. – Ҳеч нима 
қилмайди. Даданг табиблар-ку, мўмиё сурадилар, 
тузалиб кетасан...
...Холпош хола ўлганидан бери каловланиб қол-
ган Оқсоқол шу воқеани эшитди-ю, бирдан қадди-
ни ростлади. Худди ўша қадимги Ориф оқсоқолга 
айланди. Қуюқ қошларини чимириб, ҳовончадек 
муштини хонтахтага урди.
– Қачонгача зулм қилади бу? Совет ҳокимияти 
борми-йўқми, ўзи?
– Сельсоветга чиқиш керак! – деди бобом. – Та-
нобини тортиб қўймаса қутуриб кетди бу Закунчи!
– Ёшинг етмишга киряптию товуқча ақлинг 
йўқ! – Оқсоқол баттар хуноб бўлди. – Қўлидан нима 


445
келарди ўша хезимчалиш Эргашни! Закунчини 
кўрганда эридан қўрққан хотиндек типирчилаб 
қолади-ку! Йўқ, районга бораман! Ўртоқ Абдураҳ-
моновга йўлиқаман! Уям қулоқ солмаса каттасига 
бораман! Робия! Ол, давотқаламингни. Ёз, қизим!
Оқсоқол менга айтиб туриб, ариза ёздирди. Ик-
кала ўртоқ қоғозни олиб Комил табибникига ке-
тишди. Аммо ярим кечада иккаласиям қовоқ-тум-
шуғи осилиб қайтиб келишди.
– Э, муллаваччаларга ўхшамай ўл! – деди Оқ-
соқол табибни орқасидан сўкиб. – Латта! Бола бе-
чоранинг бадани илма-тешик бўп кетибдию қўл 
қўй деса кўнмайди. Бир жойдаги одаммиш. Раис 
бир кунмас бир кун жазосини олармиш. Ёмонлик 
жавобсиз қолмасмиш. Арзабозлик қилиб юриш 
ўзбекчиликка тўғри келмасмиш. Ўргилдим, сенга 
ўхшаган пайтавақулоқ ўзбекдан! Кетдик, Дума! 
Табиб даъвогар бўлмаса, мана, мен даъвогарман!

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish