БИРИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ
КИЧКИНТОЙ МУЗАФФАР ҲИКОЯСИ
1. Мен, дадам, алвасти кўприк
Бугун «Қора аммам»никига борамиз! Дадам кеча
ваъда қилган. Шунинг учун эрталаб хархаша қил-
май уйғондим. Бир бурда арпа нон, тўртта жийда
билан чой ичиб бўлгунимча дадам кавшандозда ўти-
риб этигини кийди. Чап пойини дарров кийди-ю,
ўнг пойида анча қийналди. Доим шунақа бўлади:
дадамнинг ўнг оёғи қийшиқ. Урушда ўқ тегиб тово-
нини учириб кетган. Пайтавани уч марта қайтадан
ўради. Аллакимни сўкди. Кейин қаддини ростлаб
жигарранг шимининг чўнтагидан тамаки халтасини
олди. Халтачанинг боғичини бир тортган эди, оғзи
ўзидан-ўзи очилиб кетди. Бошқа чўнтагидан буклоғ-
лик газета чиқарди. Тирноқлари сарғайиб кетган
йўғон бармоқларини халтачага суқиб, бир чимдим
тамаки олди-да, қоғозга тўкди. Қоғозни бураб-бу-
раб тили билан бир хўллаган эди, папирос тайёр
бўлди-қолди. Папиросни мўйлови тагига тиқиб, гу-
гурт чизди. Дадам ҳар гал гугурт чизганида мўйлови
ёниб кетмасайди деб қўрқаман. Мўйловиям йўғон-
да, ўзи. Худди «Қора аммам»нинг мушугини думига
ўхшайди. Дикка йиб туради, сарғайиб кетган. Хай-
рият, бу гал ҳам куймади.
– Қани, гирой, кетдикми? – деди оғзидан тутун
чиқариб.
19
Отим гирой эмас, Музаффар. Чойхонадаги ки-
шилар мени гирой-гирой дейвериб, дадамниям
ўргатиб қўйишган. Отимни айтиб чақирмайди.
Майли, гирой бўсам бўпман-да.
– Кетдик.
Ота-бола кўчага чиқдик. Эшигимиз олдида бир
туп ёнғоқ бор.
Шунақанги баландки, учи осмонга тегиб тура-
ди. Кузда, ёнғоқ пишганда дадам узун таёқ кўта-
риб устига чиқади. Қарсиллатиб қоқади. Мен те-
риб оламан. Аммо ҳозир – ёз. нғоқ ҳали пишмаган.
Шундай қилиб, «Қора аммам»никига йўл олдик.
Олдинда дадам чўлоқланиб боряпти. Оёғида этик.
Эгнида икки чўнтаги дўппайиб чиққан жигар-
ранг шим. Эски кўйлак. Бошида дўппи. Ҳар қа-
дам босганида ўнг томонга йиқилиб кетаётганга
ўхшайди. Лекин йиқилмайди. Фақат тез юрганида
ўнг оёғининг тагидан, айниқса, кўп чанг кўтари-
лади. Судраб босади-да.
«Қора аммам»ники роса узоқ. Нўғайқўрғон де-
ган жойда. Юравериб-юравериб чарчаб кетасиз.
Кўчадан кетаверсангиз энг аввал «Туя» амакининг
уйи келади. «Туя» амаки – сартарош. Абдували де-
ган ўғли бор. Бўйи мендан каттароғу ўзи сап-са-
риқ. Абдували билан энди ўйнамайман. Анунда
соққа қувар ўйнаган эдик, олтита ёнғоғимни ютиб
қочиб кетди. Ўзининг эшиги олдида ёнғоқ йўқли-
гига алам қилган-да! Кетидан қувлаб кирмоқчи
эдим, Мавлуда опасидан қўрқдим..
Шундай қилиб, Абдувалиларнинг уйидан ўтиб
гузарга чиқасиз. Йўқ, аввал «Туя» амакининг сар-
тарошхонаси келади. Фанердан ясалган, томига
қора қоғоз ёпилган. Деразаси синиқ. «Туя» амаки-
ни Абдувалидан ҳам ёмон кўраман. Сочни уста-
рада олади. Аввал бошингизни роса ишқалайди.
Кейин совун суради-да, «бошингни эг», деб тур-
20
таверади-туртаверади... Бўйнинг оғриб кетгани
билан иши йўқ. Бўйнинг оғриганиям майли, бур-
нингни тортавериб чарчайсан. Нуқул бошингни
эгаверганингдан кейин бурун оқади-да! «Туя» ама-
ки бўлса, сўкади: «Нима бало, гирой, бурнингда бу-
лоғинг борми, қайнаб чиқяптими?» дейди. Бирпас
шунақа ўтирсин, ўзиники қайнаб чиқмасмикин?!
Яна озгина юрсангиз чойхонага чиқасиз. Чойхо-
на ўзимизнинг уй ҳисоб. Икки туп тол тагида тўрт-
та сўри бор. Толлар шунақанги йўғонки, бизнинг
ёнғоқдан ҳам катта... Кечқурун, бекинмачоқ ўйна-
ганда кавагига кириб олсангиз ҳеч ким тополмай-
ди. Сўриларга намат ташланган. Тўғри, чойхўрлар
наматни қайириб, тагига носвой туфлайвериб,
қатирмоч қилиб юборган. Аммо бари бир намат
устида ўтириш – яхши. Тагингдан зах ўтмайди.
Тол шохига илинган беданалар бир-бирига гал
бермай сайраб ётади. Айниқса, биттаси зўр. Бир
сайраганда тўхтовсиз етти марта «бит-билиқ»,
«бит-билиқ» дейди. Ўзим санаганман. Дадамнинг
айтишига қараганда Илҳом чойхоначи шу бедана-
ни Хастимом бозоридан бир ғунажиннинг пулига
сотиб олган экан. Кечалари тўрқовоғи билан бо-
шига қўйиб ётармиш.
Қишда дадам мени ҳар куни чойхонага олиб
чиқади. Тамаки тутуни, самовар буғи билан тўл-
ган пастак чойхонада одам одамни танимай-
ди. Шифтдаги узун сим – илгакка илиб қўйилган
фонус ўзини ўзи аранг ёритади. Аммо бу ердаги
ҳамма нарсани яхши биламан. Қориндор сариқ
самовар бурчакда туради. Занглаб, чириб кетган
тунука карнай учидан тутун кўтарилади. Деворда
Сталиннинг сурати. Шифтнинг қамишлари осилиб
қолган: кузда чакка ўтган.
Совуқ тушиши билан сўрилар ичкарига олиб
кирилади. Бир бурчакда шапарак кўрпача билан
21
иккита кир ёстиқ дўмпайиб туради. Лекин кўр-
пача ёзилмайди. Одамлар кигизда чордана қуриб
ўтиришади. Ҳаммаси дадамга ўхшаган кишилар
(хотинлар йўқ). Бири чопон, бири эски шинель
кийган. Бирининг бошида куя ялаган телпак, яна
бири қийиқчаси билан қулоғини боғлаб олган. Дас-
турхон йўқ. Тўғридан-тўғри кигиз устига қўйилган,
эскилигидан гули билинмай кетган патнисларда
нон (баъзан арпа нон, баъзан зоғора нон), туршак,
икки-уч чақмоқ қанд бўлади.
Чойхонадагиларнинг ҳаммаси мени танийди.
– Қани, гирой, қанддан олинг! – дейди «Туя» ама-
ки илжайиб. – Булбулингиз ўсиб қолдими? Қачон
тумшуғидан жичча кесиб сайратма қиламиз энди!
Нариги сўрида ўтирган силлиқ юзли, сийрак
соқолли Комил бува патнисидан икки чақмоқ қанд
олиб, азза-базза ёнимга келади:
– Мана, азамат йигит! Биззи қандданам еб
кўринг.
Дадамнинг тиззасида ўтирган жойимда қандга
қўл чўзаман. Дадам уришмайди. Бурчакка, само-
вар тутаб ётган томонга қараб қичқиради:
– Илҳом, самоварингни тагига тош боғлаганми-
сан, нима бало?! Бермаснинг оши пишмас деб!
– Ҳозир-да, акам айланай! – Илҳом чойхоначи
тунука карнайни кўтараман деб қўлини куйдириб
олади, карнайни тарақлатиб ерга ташлайди-да,
зўр бериб, дудбуронни пуфлайди. Йўтала-йўта-
ла нари кетади. Аллақаердан бир пой эски маҳси
топиб, қўнжини самовар дудбуронига кийгизади.
Маҳсини ғайрат билан пастга босиб, шамол юбо-
ради. Самовар тагидан чўғ сачрайди.
– Ўтин ҳўл-да, ака! – дейди ўзини оқлаб. – Ёмғир-
да қолган.
– Ёмғирдамас, дўлда! – дейди «Туя» амаки бақи-
риб.
22
Қийқириқ, кулги қулоқни ёргудек бўлади. Чойхо-
начининг юзи чўтир. Шуни аския қилишади. Би-
ров дўлда қолган таппи дейди, биров чакичланган
патир...
Чойхоначи ҳам бўш келмайди.
– Ёзда шунча ялиндим, – дейди шанғиллаб, –
жон ака, сиз чўлда кўп юрасиз, бир аравагина
саксовул обкеб беринг, десам ноз қилдингиз. Мана
энди аҳвол бу: сизга чой етказиб бўладими? Чў-
мичда суғоргандай...
Боягидан ҳам қаттиқроқ кулги портлайди.
Чойхўрлар бири тиззасига шапатилаб, бири қорни-
ни ушлаб хохолашади. Дадам тиззасига урмайди,
тиззасида мен борман. Лекин кўз ёшини артиб маз-
за қилиб кулади. Фақат битта одам – Комил бува хох-
оламайди. Секин жилмайиб қўяди. Комил бува – та-
биб. Уни ҳамма иззат қилади. Чойхоначи ҳам унинг
патнисига топ-тоза, бутун чойнак келтириб қўяди.
Охири, тутун ҳиди анқиб турган чой бизга ҳам ке-
лади. Дадам тумшуғига тунука уланган чойнакдан
аввал менга чой қуяди. Кейин ўзига...
Чойхўрлар аллақандай Қурия ҳақида гаплаши-
шади. Бу йил қор кўп ёққанини, буғдой мўл бўли-
шини айтишади. Оқсоқол колхозга янги трактор
олиб келганини, эртанги карамни вақтлироқ экай-
лик деганини айтишади. Одамларнинг гап-сўзи-
дан шуни англайманки, Оқсоқол бува «гадавой»
майлисда, «мен энди кексайиб қолдим, бўшатинг-
лар», деган. Аммо колхозчилар, «ўзингиз бош бўла-
сиз», деб туриб олишган. Кўзим ўзидан ўзи юми-
либ кетаверади. Дадам чопонига ўраши билан ел-
касига бош қўяман. Чап елкасига. Шунга ўрганиб
қолганман. Дадамнинг чап елкасида муштимни
тиқсам бемалол сиғадиган чуқурчаси бор. Қизғиш-
кўкимтир чандиқ. Немис замбарак отганида ўйиб
кетган экан. Доим ухлаш олдидан шу чуқурчани
23
ўйнашни яхши кўраман... Димоғимга таниш та-
маки иси урилади. Дадамнинг диккайган мўйлови
томоғимга тегиб қитиқлайди.
– Ухлайқол, – дейди шивирлаб. Чандиқни си-
лаб-силаб, ухлаб қоламан... Эрталаб кўзимни оч-
сам уйда – писиллаб қолган совуқ танча четида
ётган бўламан... Кечқурун бўлса дадам мени кўта-
риб, яна чойхонага олиб чиқади.
Хуллас, чойхона – ўзимизнинг уй. Лекин ҳозир
чой ичишга вақтимиз йўқ. «Қора аммам»никига
тезроқ бориш керак. Ана, дадам тупроқ йўлда тўх-
таб, жаҳл билан ўгирилди.
– Бўлсанг-чи! Ҳали-замон кун ёйилиб кетади.
Далага чиқишим керак.
Юриб-юриб, ёнғоқзор ичига кириб қолдик. Бу
ердан аввал ҳам ўтганмиз. Ёнғоқзор шунақан-
ги қалинки, баҳорда бировнинг сигири адашиб
қолса, кузда ўзи қайтиб чиқмагунча эгаси топол-
масмиш. Мана, ҳозир ҳам нимқоронғи, зах чака-
лакзордан кетяпмиз. Юрагимни ваҳима босади:
«Қора аммам» айтган: ёнғоқзорда ажина бўларкан.
Одам адашиб қолса, оғзини қийшайтириб кетар-
кан. Комил буванинг уйи шу ёнғоқзорнинг ичида
– Бўрижарнинг қоқ устида эмиш. Комил бува ажи-
налардан қўрқмас экан. Қайтага оғзи қийшайиб
қолганларни дори бериб тузатаркан. Шунинг учун
одамлар табиб бувани яхши кўрса керак-да!
Ҳаммасиям майли-ку, ҳали Алвасти кўприкдан
ўтамиз. Шуниси, айниқса, ёмон. «Қора аммам»-
нинг айтишига қараганда уруш пайтида Алвасти
кўприкда жин-ажиналар кўпайиб кетган экан.
Бир марта Роби опамгаям даф қибди. Опам зўрға
қочиб қутулган эмиш.
Ана, олисдан Алвасти кўприкнинг овози кел-
япти. Худди каттакон аждар, «келақол, сени ей-
24
ман», деб вишиллаётгандай. Дадам бўлса парво
қилмайди. Беш-олти қадам олдинда оқсоқланиб
кетяпти. Жонҳолатда кетидан югурдим.
– Дада, чарчадим.
Ҳечам чарчаганим йўқ-да! Қўрқяпман. Лекин да-
дамга «қўрқяпман» дейишдан қўрқаман. Бир марта
Алвасти кўприкда ажина бормиш деганимда, дадам
сўкиб берган. «Бекор гап, ҳеч қанақа ажина-пажи-
на йўқ, алвасти чўпчакларда бўлади, ўғил боласан,
унақа қўрқоқ бўлма», деган. Биламан, дадам ёлғон
гапирмайди. Аммо, бари бир, Алвасти кўприкнинг
овози келиши билан «чарчаб» қоламан.
Дадам тўхтади. Орқага бурилиб қовоғини солди.
– Сўлоқмондай бола... – деди тўнғиллаб. – Ёшинг
бешга чиқди-ю, уялмайсанми?
Шундай бўлсаям бари бир опичиб олди. Сув
борган сайин қаттиқ шовуллайди. Кўзимни юмиб
олган бўлсам ҳам сезиб турибман. Иштоним усти-
дан оёғимга тикан киряпти. Бундан чиқди, шун-
дай Бўрижар ёқасидаги тор сўқмоқдан кетяпмиз.
Бир томони наъматаклар ўсиб ётган чакалакзор,
бир томони ўпқондек чуқур жарлик.
– Бўғиб ташладинг-ку, қўйвор! – Дадам жаҳл би-
лан бошини чайқади.
Ўзим ҳам биламан, дадамни бўғиб қўйдим. Ле-
кин нима қилай, қўрқаман-да! Алвасти кўприкка
энди келдик. Ана, ҳеч нимани эшитиб бўлмай қол-
ди. Бўрижар дод солиб вошиллаяпти.
Ниҳоят сувнинг шовуллаши орқа томондан
эшитила бошлади. Дадамнинг оёғи тагида шағал
шақир-шуқур қилаётганини билиб, секин кўзимни
очдим. Дадам сирғана-сирғана темир йўл устига
чиқиб боряпти. Қўрқа-писа орқага қарадим. Оп-
поқ кўпиклар қутуриб тор кўприк остига кириб
кетаётган Бўрижарга кўзим тушиб дарров юзим-
ни ўгирдим.
25
Дадам, ниҳоят, темир йўл устига чиқди. Ди-
моғимга чучмал ис – қора мой ҳиди урилди.
Олисда тоғлар ортидан қуёш чиқиб келар, дадам
ҳамон чўлоқланганча шақир-шуқур шағал босиб,
бир жуфт темир йўл орасида мени опичлаб борар-
ди. Шундагина қип-қизил бўйни терлаб кетгани-
ни, кўйлаги ҳўл бўлиб, чап елкасидаги чуқурча-
сига ёпишиб қолганини кўрдим. Қўлимни секин
бўшатдим-у, ўша заҳоти кўнглимга яна ғулғула
тушди: поезд келиб қолса-чи? Босиб кетади-ку!
Ҳусан бувам билан Оқсоқол бувага худди шу ерда
ажина даф қилганда. «Қора аммам» айтиб берган.
Оқсоқол бува ҳам, Ҳусан бувам ҳам полвон бўлиш-
ган экан. Иккаласи йўлни тўсиб қўйган алвасти-
ни Бўрижарга улоқтириб юборишибди-ю, ўзлари
поезд тагида қолишибди. Поезд ичида ўзимизнинг
аскарларимиз бор экан-да! Алвастини темир йўл-
дан олиб ташлашмаса, поезд ағдарилиб кетаркан.
Ўшанда Оқсоқол бува амаллаб тирик қопти-ю, Ҳу-
сан бувам ўлибди. Айтмоқчи, ўшанда алвастини
жарга ташлашда Роби опам билан табиб буванинг
Олимжон деган ўғлиям ёрдам беришган экан. Роби
опамдан шуни сўрасам, негадир айтмайди. «Қўй-
сангчи, ўша гапларни», деб қўя қолади.
Дадам ҳарсиллаб нафас олиб, нариги томонга –
пастга тушди. Алвасти кўприк ҳамон шовуллаб ту-
рар, лекин энг қўрқинчли жой орқада қолган, бу то-
монда сув ёйилиб тинчгина оқар эди. Терак бўйи қа-
мишлар ўсиб ётган чакалакзорга киргандан ке йин
дадам елкаси оша менга ўгирилиб қаради.
– Тушсинлар энди, гирой, иззатингиз битди.
Ерга тушишим билан калишим сувга тўлиб чиқ-
ди. Қамишзор орасидаги сўқмоқни илиқ, лойқа
сув босган эди. Эрта сарғайган қамишлар оҳиста
чайқалиб, шитирлаб турар, учидаги макка супур-
гидек попилтириқлари секин-секин чайқаларди.
26
Бақаларни айтмайсизми? Бир-биридан қолса қу-
лоғини кесадигандек овози борича вақиллайди.
– Қамиш, – дедим ҳиқиллаб. – Варрагимга қа-
миш оберасиз.
– Ҳозир варрак учирадиган пайтмас! – Дадам
қўлимдан тутди. – Юр, чивинга ем бўласан.
... Ана, Нўғайқўрғонгаям етдик. Олисда оқ уй
кўриндими, Нўғайқўрғонга келганимиз шу! Оқ уй
– колхознинг идораси. Биз у томонга юрмаймиз.
Битта арава зўрға сиғадиган тор кўчага кирамиз.
Икки томонда пастак уйлар. Баъзиларининг де-
вори тагига сомон уйиб қўйилибди. Кузда томни
сомон сувоқ қилишади. Уйлар орасида Оқсоқол
буваники ажралиб турибди: болохонаси бор. Боло-
хонадор уйга яқин келганда дадам яна қўлимни
силтади:
– Тезроқ юр!
Оқсоқол буванинг дарвозаси олдидан тезлаб
ўтиб, «Қора аммам»нинг эшигига келдик. «Қора
аммам»никида дарвоза йўқ. Эшигиям шунақа
кичкинаки, дадам энгашиб киради. Ана, эшикдан
анча нарида, баҳорда каллакланиб, қайтадан шох
отган тол тагида эшак арава турибди. Араванинг
бир ғилдираги синган. Шотиси лайлак қилиб қўйи-
либди. Бувам ўлганидан кейин эшаги ҳам хафа бў-
либ ўлиб қолган экан. Аммо арава ҳалиям бор. Ҳар
келганимда устига чиқиб ўйнайман.
Ҳозир ҳам арава томонга югурган эдим, дадам
жаҳли чиқиб бақириб берди:
– Борма у ёққа!
Пастак эшикни ғийқиллатиб очди-да, ичкарига
мўралаб чақирди:
– Опа!
27
Do'stlaringiz bilan baham: |