II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
“Ўзбек тили” фанининг асосий мақсади талабаларнинг кундалик, илмий ва
касбий соҳаларда фаолият олиб бориши учун ўқитишнинг коммуникатив-
нутқий тамойили асосида уларда фан бўйича эгалланган билим, кўникмаларни
мулоқот ва иш фаолияти жараёнида қўллаш малакасини шакллантиришга
қаратилади.
Фаннинг вазифалари:
– нутқий компетенцияни ривожлантириш;
– оғзаки ва ёзма нутқда соҳавий терминларни самарали қўллаш
кўникмаларини шакллантириш;
– ихтисосликка оид матн тузиш, уни таҳрир ва таҳлил қилиш малакаларини
ҳосил қилиш;
– соҳавий ҳужжатларни тузиш, шу жумладан электрон ҳужжатларни
тўлдириш ва расмийлаштириш кўникмаларини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |