Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
“Англадим!..”
Икки-уч ҳафта кўрган тушимнинг таъсиридан чиқолмай юрдим. Ҳеч кимсага бу туш
ҳақида гапиришни, ҳеч кимдан унинг таъбирини сўрашни истамадим. Чунки, бу туш мен
учун ғоят аниқ ва тушунарли эди. Фақат шу тушга тегишли бўлган “Асмо-ул ҳусна” яъни
Раббимизнинг гўзал исмларини, гўзал сифатларини англатган китобни сотиб олдим. Бу
китобни ўқирканман, кўрган тушимни ва ундаги воқеа-хабарларни яна ҳам аниқроқ,
яхшироқ англардим.
Басир бўлган, Самиъ бўлган, Ҳоди бўлган, Қодир бўлган, Молик бўлган фақат ва фақат
Раббимиздир! Буюк бўлган Парвардигоримизнинг ҳар қайси сифатидан бирини бир
инсонга, бир махлуққа нисбат этиш, у инсоннинг ғайбни кўришини, ғайбни билишини
гумон қилиш, ҳеч шубҳасиз, ўша инсонни, ўша махлуқни илоҳлаштиришга уринишдир!..
Ҳам нега, нима сабабдан бундай қилишга эҳтиёж туямиз? Бизни зотан ҳар ерда
кўрадиган, ҳар ерда эшитадиган, яширин-очиқ ҳар амалимизни ҳаққи билан билган,
биладиган бир Илоҳимиз, ягона Раббимиз бор эмасми?!.
Ва шу бир Илоҳимиз, ягона Раббимиз бизга етмайдими?
Ўз-ўзимча кулимсирадим. Кимни айблаётган эдим?! Шу янглишликка тушган, ҳақ йўлдан
адашган кимсалардан биттаси ўзим эмасмидим?! Қадрли бир киши бўлган, бебаҳо
мусулмон бўлган Саид домла ҳақида турли хил хато фикрларга борган мен эдим.
Ҳаттоки, тушни кўргандан, тушимда очиқ хабарни олгандан кейин ҳам, бир лаҳза, бир
муддат бу тушни Саид домладан деган васвасага боргандим!..
Тангрим мени кечирсин!..
Ҳеч шубҳа йўқки ҳар хайр, яхшиликнинг ягона соҳиби бўлган Аллоҳдандир. Биз
мусулмонлар, ҳар яхшиликни Аллоҳдан деб билишимиз, ҳар хайрни фақат ягона
Аллоҳдан кутишимиз керак.
Раббимга ҳамдлар бўлсин, шукрлар бўлсин!..
Аллоҳга бўлган ишончим, эътиқодим баъзи хурофотлардан тозалангандан сўнг, бундай
соф эътиқоднинг мусулмонлар учун қанчалик муҳим, қанчалик бебаҳо эканини яна ҳам
яхшироқ англаб етдим. Биз яшаётган бу дунёда миллионларча, милярдларча инсон бор.
Аллоҳга имон келтириш муҳим, жуда муҳим, бироқ ана шу ишончни қадрли қиладиган
унсур, эътиқоднинг ҳар турли бидъат-хурофотдан, ҳар турли ширкдан узоқ бўлиши эди.
Ҳамма нарсанинг ягона эгаси, ҳамма нарсанинг якка Ҳокими Аллоҳдир!..
Инсон учун энг улкан даража, шон-шараф, ширк қўшмасдан Унга қул бўлиши эди!
Ҳақиқий шараф ва иззат мана шудир!.. “Сен кимсан, кимнинг кимисан?” дея
сўраганларида, кўзлари билан Аршга ишора қилиб, “Мен Аршнинг соҳиби бўлган
Аллоҳнинг қулиман!” дея олиши эди!..
Ва мен, Салжуқ Аллоҳга ҳамд бўлсин-ки, ҳамдимни эшитган Раббимнинг қулиман.
Энди ёлғиз, энди чорасиз эмасман!.. Чунки, ҳар ишга Қодир, ҳамма нарсага Ҳоким бўлган
бир Раббим бор! Ана шу Раббим шунчалар марҳаматли ва шунчалар шафқатли эдики,
менга, менингдек ожиз-нотавон бир махлуққа азиз бир вакил бўлиши мумкинлигини
ваъда қилаётган эди!
Аллоҳнинг бир мўъминга, бир мусулмонга вакил бўлиши!.. Ҳатто тукларимни тикка
қилган, вужудимнинг зарра-зарраларигача таъсир қилган, иззат берган бир неъмат эди
бу! Оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳга йўналиб, “Ҳасбуналлоҳи ва неъмал вакил” деган
Салжуқ энди ёлғиз ҳам, энди чорасиз ҳам эмасди!..
Раҳмон ва Раҳим бўлган бир Раббим бордир! Мени ҳар ерда, ҳамма вақт кўриб турган,
56 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |