Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
йўлбарсларни кўрмаганлари муддатча, хатар йўқдек ғоят хотиржам, қайғусиз яшай
оладилар, ҳаттоки бўйинларига қўнғироқ осиб ўйинга тушишлари ҳам мумкин!
Сўнгра, сўнгра эса биргина йўлбарс бўкириши ва ортидан бир неча лаҳзалик типирчилаш
билан қабр сари сафар!..
Албатта, ўлим бу қадар оддий ва осон кечмайди! Айтилган бир неча лаҳзалик
типирчилаш, ҳеч шубҳасиз, бир неча умрларга тенгдек туюлади ўлаётган кишига!..
Билмадим, ўлим онини тушуна оласизми, англай биласизми, унинг даҳшатини!..
Мен уч-тўрт ҳафта олдин эшитганим ва секин-секин ҳазм қилишга уринганим ўлим
ҳақиқати билан бир лаҳзада юзма-юз келишингиз!..
Ақлингизни таниганингиздан буён ичида яшаганингиз, бирга юриб, биргаликда
югурганингиз тирик, тип-тирик вужудингизнинг бир онда тиргаги қулагандек, ерга
йиқилиши!.. Неча йиллардир ишлаган юрагингизнинг индамасдан тўхтаб қолиши, шу онга
қадар темирчи сопқонидек тинимсиз нафас олиб-нафас чиқарган ўпкаларингизнинг
бошқа нафас олмай қолиши!.. Ўзингизни йўқотиб, даҳшатли қичқириқдек ёйилган ваҳима
ичра қолишингиз!..
Сиз ичида яшаган гўшт йиғиндисининг ўлиши билан, ўзингиз ҳам ўлим топишингизни
билиб, даҳшатга тушишингиз ва вужудингизга қараб: “Ўлма, ўл-ма, ўл-ма-а-а-!..” дея унсиз
қичқириғингиз!..
Юрагингизни ишлатишга, ўпкангизни нафас олдиришга уринишингиз!..
Ҳаракатсиз қолган вужуд, тинчиб қолган жасад ичра паришон жонингизнинг,
тонналарча оғирлик остида эзилган, эзилган сайин оғирлашган тиканли бомбадек,
бўғзингизга тиқилиб қолганини ҳис қилишингиз!..
Шу онгача қўрқувни ва қўрқинчли нарсаларни ташқаридан излаган кўзларингизнинг,
ичкаридаги даҳшатдан ташқарига отилиб чиқишга уриниши!..
Ҳозиргача кўп ишлатганингиз “Ўлим” калимасини, шу пайтгача асло қўлламаганингиз бир
маъно теранлиги ила “Ўлишим тайин!..”дея тан олишингиз!.. Чарақлаб очилган
кўзларингиз билан атрофингизга боқиб, сиз ўлиб кетаркансиз, ҳеч нарса бўлмагандек
давом этаётган ҳаёти дунёнинг қанчалар бевафо эканини англашингиз!..
Жуда узун деб ҳисоблаганингиз бутун ҳаётингизни бир лаҳзада кўз олдингиздан
ўтказишингиз!..
Туғилишимдан, улғайишимдан, яшашимдан, асосий мақсад, ўлишим экан деган фикрга
келишингиз ва “Шу учун туғилдимми, шу учун улғайдимми, шу учун ишлаб, шунинг учун
яшадимми?..” каби саволларни хомуш бир сукут билан жавобсиз қолдиришингиз!..
Очилган кўзларингиздан пардаларнинг кўтарилиши ва қаршингизда жон олгувчи
фариштани кўришингиз!.. Жонни, жон беришни унутиб, даҳшатли бир ҳайрат билан
қўрқув ичра ўлим фаришталарини кузатишингиз!..
Шу пайтгача милярдлаб инсоннинг руҳини қабз этган фаришталарнинг, чексиз сокинлик
ила қудрат қўлларини сиз томон узатишлари!..
Қочишни истаб, қочолмаганингиз, ҳаттоки жойингиздан бир қадам қимирлаёлмаганингиз
ўша онда икки бармоқ орасида қолган бечора чумолидек ожиз эканингизни англаб
етишингиз!..
Қилт этолмасдан, “Шошманг, нима қиляпсиз!..” деёлмасдан, қўрқувдан қалт-қалт
титраганча бўғзингизга тиқилиб қолган жонингизнинг суғуриб чиқарилиши!..
...Ва ўлишингиз, ўлимнинг нима эканини ўлаётибгина англашингиз!..
14 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |