* * *
Ўша тунда одамлар Самова сойи тўлибтоншб оққанини кўрдилар. Ҳолбуки, бу сой неча
йиллардан бери сувсиз қақраб ётган эди.
* * *
Хусрав юз берган ақл бовар килмас ҳодисаларни ойдинлаштириб бера оладиган бир одам
сўраб, Бусра подшоҳи Нўъмон ибн Мунзирга мактуб йўллади. Нўъмон Абдулмасиҳ ибн Ҳайём
деган донишмандни Хусравнинг ҳузурига жўнатди.
Абдулмасиҳ бўлиб ўтган воқеаларни Хусравнинг ўз оғзидан энштгач, шундай деди:
— Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Аммо Шом томонлардаги Жабия деган жойда тоғам
Сотиҳ яшайди, у киши билан маслаҳатлашиб, кейин олдингизга келсам...
— Унда дарҳол йўлга чиқ, — деди сулгон Хусрав. Абдулмасиҳ бу ғалати ҳодисаларни
тоғаси қандай шарҳлашини билмоқ учун Шомга жўнаб кетди.
* * *
Ўша, Хусрав саройида вайроналиклар содир бўлган кеча тижорат мақсадида Маккага
борган бир яҳудий олими ғалати ҳолга тушди. Ниҳоят, ёнидаги Ҳишом, Валид ва Ўтбага қараб:
— Бу тунда орангизда бир бола туғилдими? деди. Ҳеч кутилмаган гап эди бу. Томдан
тараша тушгандек маъносиз бир савол эди. Ҳишом ҳайрон бўлиб:
— Хаёлишта қаёкдан келди бу савол? — деди.
— Қаёқдан келганини кейин тушуниб оласиз. Менга жавоб беринг, бу кеча орангизда бир
бола туғилдими?
— Биз бола туғмаймиз.
— Устимдан кулманглар...
— Устингдан кулаётганимиз йўқ. Бироқ бу аҳволингда сен бирпасдан кейин бола
туғворасан, шекилли.
— Яна мени мазах қилаётибсан, Ҳишом! Валид гапга аралашди.
— Сен ўзинг мазахлашга арзийдиган гап қиляпсанда. Бу кеча бола туғилиши ё
туғилмаслиги билан нима ишимиз бор? Бошқа ишимиз йўқми? Энди бир камимиз «Бу кеча ким
бола туғди?» деб бутун Макка водийларини кезиб чиқишимиз қолувди. Лот ва Уззо ҳаққи
айтаманки, сен ўзинг бизни устингдан кулишга мажбурлаяпсан. Кани, айтчи, мақсадинг,
дардинг нима ўзи? Нима демоқчисан бу билан? Яҳудий пинагини ҳам бузмасдан:
— Бу тунда бир юлдуз пайдо бўлди, — деди. Утба қаҳ-қаҳ отиб кулди:
— Майли, шу сўзингга бутун қалбимдан ишонай. Аммо пайдо бўлаётган юлдузларнинг
ҳисоби сон мингта. Юлдузлар ҳар кеча пайдо бўлади, — дедида, олдида турган шароб тўла
қадаҳни яҳудийнинг башарасига сепиб юборди. Сўнгра хизматкорини чақириб: — Дарров
икки челак сув келтир. Бу яҳудий ҳаливери ўзига келолмайди, шекилли, — деди.
Яҳудий йиғламокдан бери бўлиб турарди. Юзидаги шаробни артар экан, деди:
— Ҳалиям устимдан куляпсизлар, ҳолбуки... Шу пайт Валид унинг олдига келиб, бошидан
ушлади ва тепага қаратиб:
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |