Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
Асосий таянч тушунчалар 
Лицензион тўлов, ижара ҳақи, инвестицион фаолият, ялпи фойда, 
операцион харажатлар, кредиторлик қарзлари, депонентлик қарзлари, 
дивидент, соф фойда, жамланган фойда, банк ва депозитарий хизматлари. 
 
 
Назорат учун саволлар 
1. Корхона даромадлари тушунчаси ва унинг тузилмаси. 
2. Корхона фойдасини шаклланиши ва уни тақсимлаш. 
3. Корхонанинг молиявий ҳолатини иодаловчи кўрсаткичлар. 
4. Корхона даромадлари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий 
вазифалари? 
5. Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқарилиши. 


296 
XII-БОБ. КОРХОНАДА БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА 
ФИРМАНИНГ БАҲО СИЁСАТИ 
Мазкур бобда, корхонада баҳони шакллантириш ва фирманинг баҳо 
сиёсати, корхонада маҳсулот баҳосининг моделлари, корхоналарда мақсадли 
баҳони шакллантириш, беқарор иқтисодиётда баҳони шакллантириш билан 
боғлиқ жараёнларнинг назарий жиҳатлари тадқиқ этилган.
 
12.1. Баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари 
12.2. Баҳоларни белгилаш стратегияси 
12.3. Баҳоларни ҳисоблаш усуллари
 
12.1. Баҳо сиёсатининг моҳияти ва вазифалари 
Баҳо - товар қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб, бозор элементлари 
ичида энг мураккаби ҳисобланади. У ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги 
конъюнктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб турувчи 
механизмдир. Узоқ вақт давомида иқтисодиётимизда барқарор баҳолар 
аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг 
асосий тамойилли деган фикр ҳукмрон эди. Ўзгармас баҳолар барқарор 
ишлаб чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади. 
Баҳоларни ташкил қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга 
келтиради. Бугунги кунда баҳолар тизими анча чалкашки, уни тушуниб етиш 
бир мунча мураккаб, энг асосийси у хўжалик юритишнинг янги бозорлар 
шароитига мослашмоғи лозим.
Бозор баҳоларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш 
қобилиятидир. Бу табиий, чунки баҳолар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи 
воситадир. Бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчан. Шунинг 
учун маркетинг стратегиясида шунчалик ҳаракатчан баҳолар сиёсатидан 
фойдаланилади. Бу сиёсат товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаётийлик 
даврини турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги 
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни, эскирган 


297 
моделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. Баҳолар ҳеч қачон 
сабабсиз ўзгармайди. Масалан, бирор камчилиги бўлган ва маънавий 
эскирган товарлар пасайтирилган баҳоларда, ҳатто, туширилган баҳолар деб 
аталувчи баҳоларда сотилади.
Юқори баҳолар эса юқори сифатли, янги истеъмол қобилиятига эга 
бўлган товарларга ўрнатилади. Ривожланган иқтисодиётга эга бўлган 
мамлакатларда маркетингдаги баҳони ташкил қилиш муаммоларини фақат, 
асосий стратегик ёндашишларигина ишлаб чиқилиши бежиз эмас, чунки 
баҳоларнинг ўзи фақат бозор субъектлари: саноат ва савдо фирмалари, 
корхоналари томонидан ўрнатилади ва давлат томонидан тартибга солинади. 
Баҳо даражасига товарнинг рақобатбардошлиги ва бозордаги ўрни боғлиқ. 
Бунинг натижаси сотиладиган товарлар массасида корхона улушининг 
ошишидир.
Маркетингли ечимлар тизимида баҳони ташкил қилишда энг аввало 
нимага аҳамият бериш керак, товарнинг бирламчи баҳоси қандай бўлиши, 
фойда олиш учун ва бозорда ўз маҳсулотини улушини ошириш учун уни 
қандай ўзгартириш керак? Маркетинг бўйича мутахассислар бу саволларга 
жавоб беришга турлича ёндашадилар. Лекин уларнинг барчаси маркетинг 
дастурининг умумий стратегиясига асосланади. Бу ёндашишларнинг 
асосийларига тўхталиб ўтамиз.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish