88
фойдаланиш ва бирикишини тугаллаш имконини беради. Бу даражада қуйдагилар амалга
оширилади:
1. Хавфсизлик воситаларини бошқариш.
2. Маълумотлар алмашувини синхронлаш.
3. Узилиш натижасида сеансни қолдириш.
4-даража – траспортга оид. Ушбу даража маълумотларни тўғри ташишни таъминлайди,
хатоларни имкон даражасида тўғрилайди. Ташиш бўйича сервис хизматини кўрсатади.
3-даража – тармоқли икки машина ўртасида алоқани ташкил этади. Маълумотларни
манзилларига жўнатишга ва мантиқий манзилгоҳлар ва номларнинг жисмоний манзиллари
ўзгаришга жавоб беради: жўнатувчи компьютердан қабул қилувчи компьютергача бўлган
маршрутни белгилайди; тармоқ шартларига боғлиқ ҳолда маълумотларнинг ўтиш йўлини
белгилайди;
2-даража – каналга оид. Тармоққа узатиш ва тармоқга олиш учун маълумотларни
тўплайди. Маълумотларнинг жисмоний муҳитга киришни бошқаради.
1-даража - ҳисоблаш тармоғи ўртасидаги аниқ жисмоний алоқани таъминлайди.
Кўпчилик замонавий тармоқлар ISО/ОSI эталон моделига фақат яқиндан мос келади. Бирор хил
номдаги даражалар тўғридан-тўғри ўзаро таъсир қилмайди. Ҳар қандай даража фақат қўшни
даража билангина таъсир кўрсата олади. Қўшни даража билан ўзаро таъсир кўрсатиш интерфейс
деб юритилади.
Агар бирор машинанинг битта даражаси бошқа машинанинг мос келувчи даражасига
мурожаат қилса, аслида у интерфейс орқали қўшни пастки даражага мурожаат қилган бўлади.
Ахборот бир даража пастга тушади, чунки у ерда ахборот яна қайта ишланиб янада пастга
узатилади. Жисмоний даражада ахборот алоқа канали бўйича бошқа машинага узатилади. У ерда
тескари жараѐн юз беради; ахборот керакли жойга етмагунча керакли даражага кўтарилаверади.
Бир хил номдаги даражаги тишимларнинг ўзаро таъсир қоидаси маълумотларни узатиш қоидаси
деб юритилади. Ахборотларни Интернет бўйича узатиш асосида пакетлар коммуникацияси
етади. Интернет орқали юбориладиган ахборотлар алохида пакетларга тахланадиган қисмларга
ажралади. Пакет ичида ахборот ҳажми одатда 1 дан 1500 байтни ташкил эта ди. Бу бирор
фойдаланувчи томонидан алоқа тармоғининг монополияллашнинг олдини олади ва қолганларга
тенг хукук ва имконият яратади. Барча ахборот пакетлари тармоқ бўйичаулар учун умумий
бўлган жойга юбрилади. Ҳар бир пакет белгиланган жойга етиб келишидан олдин турли
маршрутлар буйлаб ҳаракатланиши мумкин. Биз маршрут деган маълумотларни узатиш тармоғи
узелларининг кетма-кетлигини тушунамиз. Қабул қилиш охирида пакетлар яна тегишли тартибда
тўпланади.
Do'stlaringiz bilan baham: