FDDI технологиясининг асосий хусусиятлари ва унинг таркибига кирувчи махсус
воситалар.
Бугунги кунда тармоқ технологияларининг бир неча турлари мавжуд. Қисқа вақт ичида
турли янги технолгиялар амалиѐтга жорий этилмоқда. Қуйида ана шундай тармоқ
технологиялари ичида тезкорлиги ва самарадорлиги билан тавсифланувчи тармоқ
технологияларидан бири FDDI технлогиясининг характеристикалари хақидаги маълумотлар
билан танишасиз.
Fiber Distributed Data Interface технологияси – бу локал тармоқларда маълумотларни узатиш
муҳити сифатида оптик толали кабелдан фойдаланилган биринчи технология ҳисобланади.
76
Ёруғликни ахборот ташувчи сифатида қўллаш устида тадқиқот ишлари анчадан бери олиб
борилаѐтган эди. 1880 йил Александр Белл товуш тўлқинлари билан синхрон тебранувчи ва
қайтган ѐруғлик билан модуляцияланувчи, 200 метр оралиғида кўзгу ѐрдамида сўзни жўнатувчи
қурилмага патент олган эди. Ёруғликдан ахборотларни узатиш сифатида фойдаланиш ишлари
1960-йилларда жуда юқори частоталарда ѐруғликни модуляциясини таъминловчи, катта
миқдорли юқори тезликдаги ахборотни узатиш учун кенг полосали канал яратиш имконини
берувчи лазер ихтиросидан кейин жадал тус олди. Тахминан ана шу пайтларда худди анъанавий
мис симларда электр сигналларини узатишига ўхшаш ва кабел тизимларида ѐруғликни узатиш
имконига эга бўлган оптик толали кабеллар пайдо бўлди. Лекин, бу оптик толаларда ѐруғликни
йўқотилиши жуда юқори бўлиб, мис симлар ўрнига фойдаланиб бўлмасди.
Нисбатан арзон ѐруғлик сигнали қувватини паст даражада йўқотилишини ва кенг полосали
ўтказишни (бир неча ГГц гача) таъминловчи оптик толали кабеллар 1970-йилларга келибгина
пайдо бўлди. 1980-йиллар бошига келиб телекоммуникация тизимларида оптик толали каналлар
хосил қилиш ва фойдаланиш саноати тараққий эта бошлади.
Шунингдек, 1980-йилларда оптик толали каналларни локал тармоқларда қўллаш учун
стандарт технологиялар ва қурилмалар яратиш ишлари ҳам бошланди. Локал тармоқлар учун
биринчи оптик тола стандарти ишлаб чиқиш ва орттирилган малакаларни умумлаштириш
бўйича қилинган ишларни жамлаш учун Америка Стандартлаштириш Миллий Институти –
ANSIда шу мақсадда X3T9.5 комитети тузилди. FDDI стандартини ҳар хил қисмларини ташкил
қилувчи бошланғич версияси 1986-1988 йилларда X3T9.5 комитети томонидан ишлаб чиқилди.
Ўшанда ушбу стандартда қўлланиладиган биринчи қурилмалар – тармоқ адаптерлари,
концентраторлар, кўприклар ва маршрутизаторлар пайдо бўлди.
Ҳозирги кунда кўпчилик тармоқ технологияларида физик сатҳнинг бир варианти сифатида
оптик толали кабелларни қўллаш имконияти мавжуд. FDDI стандартлари вақт давомида
текширувдан ўтди ва ўз ўрнини сақлаб қолди, ҳар хил корхоналар томонидан ишлаб
чиқарилаѐтган қурилмалар бир бири билан ўзаро ишлаш, мослашиш даражаси яхшилигини
кўрсатмоқда.
Бу юқори тезликка эга бўлган ҳар хил турдаги тармоқларни ташкил этишда қўлланилади.
Бу технология Ethernet (10 Мбит/с) ва Token Ring (4 Мбит/с) тармоқларига нисбатан анча юқори
тезликда маълумот алмашишни таъминловчи муҳитда фойдаланиш учун ишлаб чиқилгандир.
FDDI тармоғи юқори тезликда ишлаш зарур бўлган, унча катта бўлмаган бир неча локал
тармоқларга хизмат кўрсатиши мумкин.
FDDI тармоғи иккита ҳалқадан иборат бўлиб, бу ҳалқаларда ўхшаш, лекин қарама-қарши
йўналишдаги маълумотлар оқими мавжуд бўлади. Улардан биринчи ҳалқаси дастлабки ҳалқа
дейилса, бошқаси иккинчи ҳалқа деб аталади. Агар биринчи ҳалқада носозлик юзага келса
(масалан, кабель узилса), ҳалқа маълумотларни қайтадан жўнатиш учун уни иккинчи ҳалқага
жўнатади ва шу тарзда маълумот жўнатиш жараѐни охирига етказилади.
77
Do'stlaringiz bilan baham: |